Компютер турлари


dir [диск юритувчи:] [йўл\] [ файл номи]


Download 2.13 Mb.
bet28/77
Sana03.08.2023
Hajmi2.13 Mb.
#1665044
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   77
Bog'liq
Савол Жавоб Инфо

dir [диск юритувчи:] [йўл\] [ файл номи]
Масалан, C:\>DIR — С диск мундарижасини экранга чиқариш учун;
C:\>DIR\Windows — Windows каталогидаги маълумотларни экранга чиқариш учун.
Барча чиқарилувчи маълумотларни зимдан назорат қилиш мақсадида \Р — махсус кўрсаткичи буйруқ нихоясида берилади. Бу параметрнинг ёрдами шундан иборатки, маълумотлар билан компьютер экрани тўлгандан кейин навбатдаги маълумотлар экранга чиқмайди. Фойдаланувчи навбатдаги маълумотларни кўриш учун ихтиёрий тугмачани босади. \W-мaxcyc кўрсаткич ёрдамида DIR буйруғи фақат файлларнинг тури ва номини беради холос, бунда маълумотлар устун кўринишда эмас балки қатор кўринишида бўлади.

  1. Файл деганда нимани тушунасиз ? Операцион тизимларда кулланиладиган файл тизимлари хакида нималарни биласиз?



Файл
Қаттиқ диск дискет ёки компьютернинг компакт дискларидаги барча маълумотлар файлларда сақланади.
Файл — маълум бир маьлумот сақланувчи дискнинг номланган сохаси. Демак ҳар бир файл ўз белгиси (номи)га эга бўлиши, уни фойдаланувчи ва операцион тизим тушуниши ва ишлатиши керак. Дискда маълумотни бошқа бир йўсинда ёзиб бўлмайди. ҳаттоки, биргина сўз ёки ҳарфни масалан, "А" ҳарфини дискка ёзиш лозим бўлса унга ном бериб, файл кўринишида дискка ёзиш керак.
Файллар икки турда, матнли ва графикли бўлади. Матнли файл фойдаланувчи ўқиши учун мўлжалланган. Матнли файл бўлмаган файллар, одатда, графикли файллар бўлади.
Файлларни, одатда, иш жараёнида фойдаланувчи ташкил этади.
Файлнинг асосий белгилари — унинг номи, узунлиги (байт ҳисобида), ташкил этилган санаси (кун, ой, йил), вақти (соат ва дақиқа) ҳисобланади. Файл асосий номга (узунлиги кўпи билан саккизта символ) ва кенгайтгичга (узунлиги кўпи билан учта символга) эга бўлиши мумкин. Файл номи ва унинг кенгайтгичи бир-биридан нуқта билан ажратилади, масалан,


autоехес. bаt
fine reader. ехе
test. dос
ном. кенгайтгич

Файл номи ва кенгайтгич катта ёки кичик лотин алифбоси ҳарфлари, сонлар ва символлардан иборат бўлиши мумкин.


Файлнинг номида унинг кенгайтгичини бериш шарт эмас, лекин файл мазмунига қараб кенгайткич берилса, уни ишлатиш қулай бўлади. Кўпчилик амалий дастурлар файл кенгайтгичига қараб тезда юкланади, бу эса ўз навбатида вақтни тежайди. Масалан,
.ехе, .соm — бажарилувчи дастурлар;
.bat — паскалдаги дастур;
.txt — лексикон матн муҳарриридаги матнли файл;
.dос -Wоrd матн муҳарриридаги матнли файл;
.xls — Ехсеl электрон жадвалидаги жадвалли файл ва ҳоказо.



Download 2.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling