Компютер турлари


ШЭХМ дастур таъминоти. Операцион тизимлар


Download 2.13 Mb.
bet26/77
Sana03.08.2023
Hajmi2.13 Mb.
#1665044
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   77
Bog'liq
Савол Жавоб Инфо

2.ШЭХМ дастур таъминоти. Операцион тизимлар
Дастурий таъминот ҳар қандай ШЭҲМнинг керакли ташкилий қисми ҳисобланади. Компьютерларнинг дастурий таъминоти иккига бўлинади:
1.Амалий дастурий таъминот;
2.Тизимли дастурий таъминот.
Амалий дастурий таъминот аниқ бир масалаларни ечиш учун мулжалланган бўлиб, уни умумфойдаланувчи ва бирор бир сохага йуналтирилган дастурлар пакетига ажратиш мумкин. Мисол учун умумфойдаланувчиларга хар хил матн муҳарирлари дастурларини келтириш мумкин. Соҳага йуналтирилган дастур пакетларига эса бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий масалаларни ечиш, ракеталарни бошқариш ва ҳакозо.
Тизимли дастурий таъминоти дастурлар тўпламидан ташкил топган бўлиб, бу дастурлар компьютер функцияларини бажаради ва унинг эффектив равишда ишлашини таъминлайди. Тизимли дастурий таъминотнинг асосини операцион тизим (ОТ) ташкил қилади. ОТ комплекс дастур бўлиб, унинг асосий вазифалари қуйидагилардир:
1.Компьютер ишлашини таъминлайди ва унинг аппаратураларини бошқаради.
2.Компьютер ресурсларини эффектив ишлатади ва тақсимлайди.
3.Амалий дастурлрнинг бажарилишини мунтазам текшириб боради.
4.Компьютер билан фойдаланувчи орасида мулоқотни ўрнатади.
Ҳозирги пайтда операцион тизимнинг DOS, UNIX, Windows, LINX каби оилалари кенг тарқалган.
Операцион тизим- компьютер ишга туширилиши билан юкланувчи шундай бир дастурки, бу дастур фойдаланувчига ШЭҲМ билан мулоқот қилиш воситаси бўлиб ҳизмат қилади, унинг барча қурилмалари ишини бошқариш имконини беради. Операцион тизим ёрдамида тезкор хотирадан фойдаланиш, дисклардаги ахборотларни ўқиш ёки ахборотларни дискларга йиғиш, амалий дастурларни ишга тушириш ва шу каби турли ишларни амалга ошириш мумкин.

WINDOWS ОПЕРАЦИОН ТИЗИМИ


Бошланғич маьлумотлар
Microsoft корпорацияси 1983 йил 10 ноябрда графикли операцион қобиқ дастур Windows ишлаб чиқаришга киришганлигини эълон килди. Уларнинг фикрича Windows шундай дастур бўлиши керак эдики, у кўп масалали, яъни бир вақтда бир нечта масалани ечишни таъминлай оладиган, барча турдаги принтер ва дисплейлар билан ишлай оладиган, шунингдек MS DOS иловаларини ишлатишга имкон берадиган бўлиши лозим эди. Кейинги масалани амалга ошириш анча қийин бўлиб, оқибатда бутун ишнинг бир неча ойга чўзилишига сабаб бўлди. Шунга қарамай, 1983 йил ноябрида Condex кўргазмасига Windows нинг биринчи нусхаси тайёр бўлди. Биринчи марта Windows 1985 йил 18 ноябрда сотувда пайдо бўлди. Бундай кечикиш фирманинг хомаки махсулот билан бозорга чиқишни ҳоҳламаганлиги билан боғлиқ, унга яхши баҳо беришди. Windows муҳити ўзида «ажойиб очиқлик шакл алмашиниш ва жой алмаштириш, унинг устига унча юқори бўлмаган нархи ва ускуналарга бўлган талабнинг камлиги» каби хусусиятларини мужассамлаштирган деб ҳисоблашди.
Кейинги пайтда Windows нинг қўйидаги версиялари яратилди;
— Windows 2.Х — 1987 йилда;
— Windows 3.0 — 1990 йилда;
— Windows 3.1 — 1992 йилда;
— Windows 3.11 — 1993 йилда;
— Windows NT — 1995 йилда;
— Windows 95 — 1995 йилда;
— Windows 98 — 1998 йилда;
— Windows 2000 — 2000 йилда;
— Windows XP — 2001 йилда.
Windows ёрдамида NC дастури каби файл ва каталог яратиш, нусха олиш, қайта номлаш, ўчириш, матнли файлларни чоп қилиш, бир вақтда бир нечта каталог ва файллар мажмуаси билан яққол график режимда ишлаш мумкин. Шу боис ундан айни вақтда миллионлаб фойдаланувчилар ўз амалий иш фаолиятида фойдаланмоқдалар.

Download 2.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling