Kon lahimlari. Vertikal kon lahimi. Gorizontal, qiya kon lahimlari, kamera va qazish lahimlari


Download 1.29 Mb.
bet2/5
Sana10.04.2023
Hajmi1.29 Mb.
#1349036
1   2   3   4   5
Bog'liq
Маъруза №2

Вертикал кон лаҳимлари

  • Вертикал кон лаҳимлари стволлар, гезенклар, шурфлар, кўр стволлар, руда туширгичлардан ташкил топган бўлиб, уларнинг айримлари ер юзи билан бевосита туташган ва айримлари туташмаган бўлади.
  • Вертикал ствол – бевосита ер юзи билан туташадиган ва конни очиш учун ўтиладиган кон лаҳими.
  • Стволлар бош ва ёрдамчи булиши мумкин. Бош ствол, шахтадан (рудникдан) қазиб олинган фойдали қазилмани ер юзига чиқариб беришда хизмат қилади. Ёрдамчи ствол эса одамлар, материалларни, ускуналарни шахтага тушириш ва ер юзига кўтариш, шахтани шамоллатиш каби ишларни бажаришга хизмат қилади.Стволнинг ер юзи билан туташган жойини ствол оғзи ва унинг ствол атроф иншоотлари горизонтидан пастдаги қисмини зумф дейилади. Вертикал стволлар айлана, тўғритўртбурчак ёки эллипсимон кўндаланг кесим юзали бўлиши мумкин.

Кўр ствол – ер юзи билан бевосита туташмайдиган, юкларни пастки горизонтдан юқори горизонтга кўтариш машиналари ёрдамида чиқариб беришга хизмат қиладиган вертикал кон лаҳими. Кўр стволлар бош ствол орқали очилган сўнгги горизонтдан пастда жойлашган фойдали қазилмани очиш учун барпо этилади.

  • Кўр ствол – ер юзи билан бевосита туташмайдиган, юкларни пастки горизонтдан юқори горизонтга кўтариш машиналари ёрдамида чиқариб беришга хизмат қиладиган вертикал кон лаҳими. Кўр стволлар бош ствол орқали очилган сўнгги горизонтдан пастда жойлашган фойдали қазилмани очиш учун барпо этилади.
  • Гезенк - бевосита ер юзи билан туташмайдиган, фойдали қазилма ва бошқа юкларни ўз оғирлик кучи таъсирида юқоридан пастга туширишга хизмат қиладиган вертикал кон лаҳими.
  • Шурф - ер юзи билан бевосита туташадиган, унча чуқур бўлмаган ва кичик кўндаланг кесим юзага эга бўлган вертикал кон лаҳими. Шурфлар конларни разведка қилиш, шахта ва рудникларни шамоллатиш, материалларни шахта ичига тушириш каби ишларни амалга оширишга хизмат қилади.

Руда туширгич – ер юзи билан бевосита туташмайдиган, кичик кўндаланг кесим юзасига эга бўлган ва юқори горизонтдан пастки горизонтга қазиб олинган рудани ўз оғирлик кучи таъсирида туширишга хизмат қиладиган вертикал кон лаҳими (айрим ҳолларда қия бўлиши ҳам мумкин). Агар фойдали қазилма кони фақат ер ости усулида қазиб олинадиган бўлса, рудатуширгич ер юзи билан туташмайди. Коннинг юқори қисми очиқ усулда, пастки горизонтлари ер ости усулида қазиб олинадиган ҳолларда рудатуширгич ер юзи билан очиқ кон лаҳимлари орқали туташади.

  • Руда туширгич – ер юзи билан бевосита туташмайдиган, кичик кўндаланг кесим юзасига эга бўлган ва юқори горизонтдан пастки горизонтга қазиб олинган рудани ўз оғирлик кучи таъсирида туширишга хизмат қиладиган вертикал кон лаҳими (айрим ҳолларда қия бўлиши ҳам мумкин). Агар фойдали қазилма кони фақат ер ости усулида қазиб олинадиган бўлса, рудатуширгич ер юзи билан туташмайди. Коннинг юқори қисми очиқ усулда, пастки горизонтлари ер ости усулида қазиб олинадиган ҳолларда рудатуширгич ер юзи билан очиқ кон лаҳимлари орқали туташади.

Download 1.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling