Kon lahimlari. Vertikal kon lahimi. Gorizontal, qiya kon lahimlari, kamera va qazish lahimlari


Орт – қалин кўмир қатламлари ёки руда ётқизиқларининг горизонтал қалинлиги бўйича ўтиладиган горизонтал кон лаҳими


Download 1.29 Mb.
bet4/5
Sana10.04.2023
Hajmi1.29 Mb.
#1349036
1   2   3   4   5
Bog'liq
Маъруза №2

Орт – қалин кўмир қатламлари ёки руда ётқизиқларининг горизонтал қалинлиги бўйича ўтиладиган горизонтал кон лаҳими.

Туташтирма – бир –бирига яқин жойлашган қия лаҳимларини ўзаро туташтирувчи горизонтал кон лаҳими.

Горизонтал кон лаҳимлари кўндаланг кесим юзи тўғритўртбурчак, трапециясимон, қийиқ бурчакли, гумбазсимон, айлана ва бошқа шаклларда бўлиши мумкин.

Қия кон лаҳимлари

  • Қия кон лаҳимлари бевосита ер юзи билан туташиши ва туташмаслиги мумкин. Бевосита ер юзи билан туташадиган қия конларни қия шурф, қия ствол, қия штолня каби лаҳимлар ташкил қилади. Бу қия лаҳимлар конни очувчи капитал лаҳимлар бўлиб, конни очувчи вертикал лаҳимлар орқали бажариладиган барча ишларни бажаришга хизмат қилади.
  • Бремсберглар, уклонлар, сирпанмалар, йўлаклар ва печлар ер юзи билан бевосита туташмайдиган қия кон лаҳимларидир.
  • Бремсберг - ер юзи билан туташмайдиган қия кон лаҳими, механик қурилмалар ёрдамида юқори горизонтдан қазиб олинган фойдали қазилмани пастки горизонтга туширишга хизмат қилади.

Уклон – ер юзи билан бевосита туташмайдиган қия кон лаҳими. Пастки горизонтдан қазиб олинган фойдали қазилмани юқори горизонтга механик ускуналар ёрдамида чиқариб беришга хизмат қилади.

  • Уклон – ер юзи билан бевосита туташмайдиган қия кон лаҳими. Пастки горизонтдан қазиб олинган фойдали қазилмани юқори горизонтга механик ускуналар ёрдамида чиқариб беришга хизмат қилади.
  • Сирпанма (скат) – ер юзи билан бевосита туташмайдиган қия кон лаҳими. Юқори горизонтдан қазиб олинган фойдали қазилмани пастки горизонтга ўз оғирлик кучи таъсирида туширишга хизмат қилади.
  • Йўлак – ер юзи билан бевосита туташмайдиган, бремсберг ёки уклоннинг бир томони ёки ҳар икки томонидан уларга параллел ўтиладиган қия кон лаҳими. Йўлаклар одамлар юриши, материалларни ташиш, шахтани шамоллатиш ва бошқа ёрдамчи ишларни бажаришга хизмат қилади.

Печ – ер юзи билан бевосита туташмайдиган қия кон лаҳими. Печлар, одатда фойдали қазилма қатлами бўйлаб, унинг қалинлиги орасидан ўтилади. Улар одамлар юриши, ускуна ва материалларни ташиш ва бошқа ёрдамчи ишлар учун хизмат қилади.

  • Печ – ер юзи билан бевосита туташмайдиган қия кон лаҳими. Печлар, одатда фойдали қазилма қатлами бўйлаб, унинг қалинлиги орасидан ўтилади. Улар одамлар юриши, ускуна ва материалларни ташиш ва бошқа ёрдамчи ишлар учун хизмат қилади.
  • Кўтарма (восстающий) – ер юзи билан бевосита туташмайдиган қия (айрим ҳолларда вертикал) кон лаҳими бўлиб, асосан руда конларини қазиб олишда иш жойларини шамоллатиш, фойдали қазилма ва бошқа юкларни юқоридан пастга, ўз оғирлик кучи таъсирида ташишга хизмат қилади.
  •  

Download 1.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling