Кон лаҳимларида ҳаво ҳаракатланиши қонунлари ва назарий асослари Режа
КОН ЛАҲИМЛАРИНИ ЎТИШДА УЛАРНИ ШАМОЛЛАТИШ
Download 0.58 Mb.
|
м иш
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўқув машғулотининг мақсади
- Калит иборалар
КОН ЛАҲИМЛАРИНИ ЎТИШДА УЛАРНИ ШАМОЛЛАТИШ
Режа Лахмларни шамоллатиш усуллари Боши берк лахмларни шамоллатиш Шамоллатиш қувирлари ва уларни қўллаш Хаво сарфини хисоблаш Ўқув машғулотининг мақсади: талабаларга шамоллатиш иншоатлари ва қурилмалари кон лаҳимларининг ҳавосининг ўзгариши ва технологик кон ишлари бажарилиши билан таништирилади. Калит иборалар: умумшахта депрессияси, газсиз ва газли шахталар, диффузия ходисаси, бўйлама тўсиқ ва қувур, параллел лаҳимлар (просеклар, печлар, оралиқ штреклар), Бремсберг, уклон ва сирпанмалар, ҳавони ҳайдаш, сўриш ва аралаш усуллар, комбайн билан лаҳим ўтиш. Шамоллатиш умумшахта депрессияси бўйича ёки маҳалли шамоллатиш вентиляторлари ёрдамида амалга оширилиши мумкин. Умумшахта депрессияси бўйича шамоллатиш усулида кавжойларни узлуксиз шамоллатиш таъмилланади, бу эса ушбу усулнинг асосий афзаллиги ҳисобланади. Газсиз шахталарда, агар боши берк лаҳимларнинг узунлиги 10 м гача бўлса, уларни лаҳим ёнидан ўтаётган ҳаво оқими ҳосил қилаётган диффузия ҳисобига шамоллатиш мумкин. Газли шахталардан диффузия ёрдамида шамоллатиш тақиқланади. Умумшахта депрессияси ҳисобига шамоллатиш усулида кон- тайёрлов лаҳимлари кавжойга кирадиган ва ундан чиқадиган ишлатилган ҳаво струяларини ажратиш бўйлама тўсиқ 1, шамоллатиш қувири 2, ёрдамида бажарилади (5.1- расм). 5.1- расм. Кон – тайёрлов лаҳимларини умумшахта депрессияси ҳисобига шамоллатиш схемаси. Шамоллатиладиган лаҳимлар узунлиги 60 м гача бўлган лаҳимларни шамоллатишда тўсиқ ва қувурдан фойдаланиш мумкин. Бунда бўйлама тўсиқ лаҳим ўқи йўналиши бўйича ўрнатилади. Ҳозирги вақтда шахталарда бўйлама тўсиқдан айрим ҳоллардагина фойдаланилади. Унча катта бўлмаган кўндаланг кесим юзали параллел лаҳимлар (просеклар, печлар, оралиқ штреклар) кавжойларини шамоллатишда, асосан, шамоллатиш қувиридан фойдаланилади. Бремсберг, уклон ва сирпанмаларни ўтишда параллел лаҳимлардан кенг фойдаланилади. Просекёки йўлак каби параллел лаҳимлар асосий лаҳимдан 10-30 м масофада унга параллел ўтказилади ва ҳар бир 10-30 м да асосий лаҳим билан туташтирма лаҳим орқали туташтирилади. Кавжой сурилиб бориши мобайнида туташтирмалар тўсиқ билан ёпиб борилади. Туташтирма (сбойка)лар орасидаги масофа қисқарган сари кавжойни шамоллатиш яхшиланиб боради, бироқ улар орқали сирқиб чиқадиган ҳаво миқдори кўпаяди. Ўта қия кон ётқизиқлари бўйлаб кўтармалар (восстающилар) ўтилганда уларнинг кавжойларини шамоллатиш учун бурғилаш скважиналари кенг қўлланилади. Бунда қаватнинг ёки нимқаватнинг бор баландлиги бўйича диаметриc 300-800 мм, узунлиги 50-150 м гат энг скважиналар бурғиланади. Ташиш ва шамоллатиш штрекларини туташтирувчи скважина орқали сирпанма ўтилади. Шундай қилиб лаҳимларни элвизак (сквоз) шамоллатишга эришилади. Лаҳимларни ўтишда тоза ҳавони лаҳим кавжойига шамоллатиш қувири орқали етказиб берадиган маҳалли шамоллатиш вентиляторлари қўлланади. Лаҳимни ўтиш ва мустаҳкамлаш паспортида алоҳида бўлим тузилган бўлиб, унда қуйидагилар кўзда тутилган бўлади: шамоллатиш усули ва схемаси лаҳимни шамоллатишга зарур бўлган ҳаво миқдорининг ҳисоби; қувур ва вентилятор типи; Боши берк лаҳимларни шамоллатиш уч усулда амалгам оширилиши мумкин: ҳавони ҳайдаш, сўриш ва аралаш усуллар. Шахталарда ҳавони ҳайдашга асосланган шамоллатиш усули кенг қўлланилади. Тоза ҳавони ҳайдаш усулида қувурдан катта тезликда чиқаётган ҳаво струяси кавжой олди бўшлиғидан чанг ва газни жадаллик билан бўшлиқдан чиқариб юборади (5.2.- расм). Газдор шахталарда лаҳимни кўмирдан ўтилганда унинг ён деворларидан бор бўйича ажралиб чиқадиган метан кавжойга кираолмайди. Бироқ, бу усулда лаҳим шамоллатилганда газ ва чангли ҳаво струяси лаҳим бўйлаб ҳаракатланади. Ҳаво таркибидаги газ ва чанглар консентрасиясини камайтириш учун кавжой олди зонасида форсункалар ёрдамида туман ҳосил қилиш тавсия этилади ва улар портлатишдан сўнг 5 минут давомида ишлаб туради. 5.2.- расм. Шамоллатишнинг ҳавони ҳайдаш усули Ҳавфсизлик Қоидалари (Ҳ.Қ.) бўйича қувур охири билан кавжой ўртасидаги масофа лт.р. 8 м дан ошмаслиги керак, чунки лт.р масофа жуда катта бўлганда кавжойга яқин жойда ҳаво ҳаракатланмайдиган зона ҳосил қилади (5.3.- расм). Вентилятор шамоллатиладиган лаҳим оғзидан 10 м масофада тоза ҳаво струяси йўналиши бўйича ўрнатилади. Бунда вентиляторларнинг унумдорлиги умумшахта депрессияси таъсирида боши очиқ лаҳим бўйлаб ҳаракатланадиган ҳаво миқдорининг 70 % дан кам бўлмаслиги лозим. Унумдорлиги жуда катта бўлган вентиляторлар ҳаво струясидан газ ва чанг билан ифлосланган ҳавони ҳам сўриб олиши мумкин. 5.3.- расм. Лаҳимда ҳаво ҳаракатланмайдиган зона ҳосил бўлиши Сўриш усулида боши берк лаҳимни шамоллатишда, яъни ҳавони қувур орқали кавжойдан сўриб олишда портлатиш натижасида ҳосил бўлган газ ва чанглар бевосита қувурга кириб, у орқали боши очиқ лаҳимга чиқиб кетади. 5.4.- расм.Сўриш усулида шамоллатиш схемаси Бироқ, бу усулда шамоллатишда қувур охиридан 1-2 м кавжойга бўлган масофада ҳаво ҳаракати тўхтаб қолиши мумкин. Шунинг учун қувур охиридан кавжойгача бўлган масофа минимал бўлиб, қуйидаги шартни таъминлаш керак бўлади ,……………..(5.1) Газдор қатламлар орқали лаҳимлар ўтишда уларни сўриш усулида шамоллатишга рухсат этилмайди, чунки бунда лаҳим ён деворлари бўйлаб ажралиб чиқадиган метан тоза ҳаво билан бирга кавжойга кириб келади. Аралаш шамоллатиш усулида битта вентилятор ҳавони ҳайдаб беради, иккинчиси эса уни сўриб олади. Ҳаво ҳайдовчи вентилятор кавжойдан 50-100 м масофада ўрнатилади ва ҳар 50м да янги жойга суриб турилади.Сўриш қувури оҳири билан ҳаво ҳайдовчивентилятор ўртасидаги масофа 10-15 м ни ташкил қилади. Аралаш шамоллатиш усули боши берк лаҳимларни тезлик билан шамоллатишни таъминлайди ва одатда лаҳимларни тезкор ўтишда қўлланилади. Газдор шахталарда ҳаво ҳайдовчи вентилятор кавжойга таркибида метан бўлган ҳавони ҳайдаши туфайли боши берк лаҳимларни аралаш усулда шамоллатиш тавсия этилмайди. Лаҳимни комбайн билан кўмир қатлами орқали ўтишда аралаш шамоллатиш усулининг 5.5.- расмда келтирилган схемасидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Бу схемада лаҳимга сўриш қувури 2 орқали ўтадиган чангли ҳаводаги чангни тутадиган АПУ типидаги чангтутгич агрегати 1 ўрнатилади. Тоза ҳаво струяси кавжойга ҳавони ўтказиш клапанига 4 эга бўлган қувур 3 орқали вентилятор ёрдамида ҳайдалади. 5.5.- расм. Комбайн билан лаҳим ўтишда аралаш шамоллатиш усули схемаси. АПУ агрегатининг унумдорлиги 250- м3/ мин бўлиб, портлашдан ҳимояловчи ҳўллаш билан бирга ишлатилганда чангланиш миқдори 3000 мг/м3 бўлган ҳавони чангланиш миқдори 10 мг/м3 гача камайтиришга таъминлайди. Кон- тайёрлов лаҳимларини шамоллатишда бир босқичли ўқ йўналишли ва марказдан қочирма принсипда ишлайдиган маҳалли шамоллатиш вентиляторларидан фойдаланилади. (.1-жадвал). Марказдан қочирма вентиляторларнинг ўлчамлари катта ва массаси оғир бўлганлиги сабабли улардан катта узунликга (1000 м ва ундан ҳам узун) ва кўндаланг кесим юзага эга бўлган лаҳимларни шамоллатишда фойдаланилади. Газ ва чанг бўйича хавфли бўлган шахталарда ўқ йўналишли вентиляторлар фақат ҳавони ҳайдаш асосида лаҳимни шамоллатишда қўлланади. 5.1.жадвал
Қазиш ва кон- тайёрлов лаҳимларида фақат пневматик энергиядан фойдаланишга рухсат этилган шахталарда боши берк лаҳимларни шамоллатиш учун ҳаво бериши 1,4 м3/c, депрессияси 1400 Па бўлган ВМП – 4М русумли ва ҳаво бериши 52 м3/c, депрессияси 2000 Па ВМП6/1 русумли маҳалли шамоллатиш вентиляторлари ишлаб чиқарилмоқда. Газдор шахталарда боши берк лаҳимларни шамоллатишда резина вентиляторларидан фойдаланилади. Қия ва горизонтал лаҳимларни ўтишда вентилятор лаҳимнинг юқори бурчаги ёки заминига ўрнатилади. Маҳалли шамоллатишда асосан доирасимон кесим юзали, усти пластмасса ва пўлат вароқлар билан ўралган, махсус матодан ясалган шамоллатиш қувурлари қўлланилади. Лавсан, Капрон ёки полимер билан ёпилган пахта матодан диаметриc 400-1000 мм, асосий қисмининг узунлиги 20м, ёрдамчи қисми узунлиги 5-10м бўлган, стандартлаштирилган қувурлар ишлаб чиқарилмоқда. Қувурни лаҳим тўсини остидан тортилган сим арқонча (троссга) осиб қойиш учун қувурнинг махсус жойларига илгак ўрнатилган бўлади. Қувур шкастланиши мумкин бўлганлиги учун уни лаҳим заминига ўрнатишда рухсат этилмайди. Мато қувурлар метан қувурлардан 10-15 марта енгил бўлиб, уланиш жойлари эса 7-10 баробар кам бўлганлиги учун ҳаво сирқиши ҳам шунча марта кам бўлади. Қуйидагилар матодан ясалган қувурларнинг камчилиги ҳисобланади: сўрувчи шамоллатиш усулида қўллаш мумкин эмаслиги ва механик шкастланишга чидамлилигининг юқори эмаслиги. Диаметри 300:1000 мм гача бўлаган доирасимон кесим юзага эга бўлган метал шамоллатиш қувурлари қалинлиги 2-3 мм пўлат тахталарда ясалади. Қувур линия узунлиги 2-4 м бўлган алоҳида звенолардан йиғилади. Звенолар бир-бирига фланеслар ёрдамида уланади. Горизонтал ва қия лаҳимларда метал қувурлар мустаҳкамлагич тўсинига сим ёрдамида осиб қўйилади. Кон – тайёрлов лаҳимларни тезкор усулда ўтилганда қувур охири билан кавжой ўртасидаги масофани доимий ушлаб туришни таъминлаш мақсадида шамоллатиш қувурини узлуксиз узайтириб борадиган аккумлятор қувуридан фойдаланилади. Масалан аккумлятор вазифасини 30 м қувур сексиясини алмаштирган чиғир (лебедка) билан тортиладиган гофрирланган қувур 1 бажаради (5.6.-расм). Вертикал стволларда қувур линияси пўлат симарқон (канатга) осиб қўйилади. 5.6.- расм. Қувурга ўрнатилган аккумлятор орқали ҳаво ҳайдаш усулида шамоллатиш схемаси. Портлатиш ишларида асосий қувур шкастланишини олдини олиш учун унинг кетига эгилувчан қувур уланади. Вентилятор ер юзига ўрнатилади. Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling