Кон-тайёрлов ишлари русуми буйича штрекли ва ортли


Руда конларини қазиб олишда


Download 270.29 Kb.
bet2/2
Sana28.12.2022
Hajmi270.29 Kb.
#1014285
1   2
Bog'liq
2.3. Тайёрлаш ва тозалаш ишлари

Руда конларини қазиб олишда:
- рудани массивдан ажратиб олиш;
- иккиламчи майдалаш;
- рудани блокдан тушириш ва ташиш горизонтигача етқазиб бериш;
- кон босимини бошқариш каби жараёнлар амалга оширилади.
Ана шу жараёнларга сарфланадиган меҳнат руда конларини ер ости усулида қазиб чикаришга сарфланадиган барча турдаги меҳнатнинг карийиб 50 % ни ташкил килади. Бу жараёнларнинг ўзаро боғликлиги уларнинг техник-иқтисодий кўрсаткичларига таъсир этади. Масалан, массивдан ажратиб олиш жараёнида яхши майдаланмаган кон жинслари уларни иккиламчи майдалашга кетадиган харажатларни ошириб юборади ва ташиш унумдорлигини пасайтиради. Агар иккиламчи майдалаш портлатиш асосида бажариладиган бўлса, бошка жараёнларни, масалан, рудани блокдан тушириш жараёнини тухтаб колишига олиб келади. Шу сабабли хар бир жараендан олдин бажариладиган жараённи сифатли ва аник бажариш лозим бўлади.
Ажратиб олиш - бу руданинг бир қисмини майдалаб блок массивдан ажратиб олиш жараёнидир. Рудани ажратиб олиш бургилаб-портлатиш, механик усулларда ёки массивни уз-узидан кулаши окибатида амалга оширилиши мумкин. Рудани ажратиб олиш усулини танлаб олишга катор омиллар таъсир курсатади, улардан асосийлари-руданинг физик-механик хусусиятлари, кон-техник шароитлари ва қўлланиладиган қазиш тизими. Руда конларини ер ости усулида қазиб чикаришда рудани ажратиб олиш учуй куйидаги тюртлатиш усулларидан фойдаланилади: шпурли, сважинали ва минасимон (марказлаштирилган заряд).
Шпурли ажратиб олиш усулида руда массивида чукурлиги 3 м.гача ва диаметри 75 мм.гача бўлган шпурлар оургиланади. Руда конларини қазиб олишда, асосан чукурлиги 3,5 м ва диаметри 40-50 мм шпурлар бургиланади. Юмшок. рудаларда шпур бургилашда (қаттиқлик коэффициенти 4-6 гача) электр пармалардан, каттиқ рудаларда эса зарба-бурилма ва зарба-айланма русумли бургилаш машиналаридан фойдаланилади. Руда конларини қазиб чикариш амалиётида кеиинги машиналар кенг қўлланилади.
Портловчи модда сифатида потронлаштирилган кукунсимон (аммонит №6 ЖВ, алманит, детонит) ёки юмшоқ дояалаштирилган (гранулит, донагранулит) портловчи модцалар ишлатилади. Шпурларни кулда ёки механизмлар ёрдамида зарядланади. Шпурли усулда рудани массивдан ажратиб олиш катлам, шифт-погона ва нимкават усулларида бажарилиши мумкин Шпурли ажратиб олиш усули асосан қалинлиги 5-8 метргача бўлган ва хар кандай оғиш бурчагига эга руда ёткизикларини қазиб олишда қўлланилади.
Қалин руда таналари (қалинлиги 6-8 м.дан катта) ни қазиб олишда рудани массивдан ажратиб олиш скважиналарга жойлаштирилган зарядларни портлатиш оркали амалга оширилади. Скважиналар чукурлиги 40-60м.гача, диаметри 60-150 мм.гача бўлиши мумкин.
Скважина усулида рудани ажратиб олиш очиқ компенсацион камерада (бушликда) ёки сикилган мухитда, яъни майдаланган кон массаси билан тўлдирилган конда бажарилиши мумкин, компенсацион бушлиқ хажмига нисбатан ажратиб олинадиган руда хажми икки баробардан куп булмаслиги керак.
Жипслашиш хусусиятига эга булмаган қалин, каттик; ва уртача қаттик руда ёткизикдари массивдан рудани ажратиб олиш сикилган мухитда скважиналарни портлатиш усулида амалга оширилади. Бу эса массивдан ажратилган рудани яхши майдаланишини таъминлайди.
Руда ажратиб олишнинг скважин усули блок массивидаги рудани вертикал, горизонтал ёки кия катламлар буйича амалга оширилади. Бунда скважиналарни блок кавжойда параллел ёки елпигичсимон жойлаштириш мумкин. Одатда, скважиналар бир неча қатор (5 қаторгача) жойлаштирилади ва улар орасидаги масофа 2-2,5 м бўлиши мумкин.
Марказлаштирилган катта ҳажмдаги портловчи модда зарядини портлатиб рудани массивдан ажратиб олиш усулида портловчи модда заряди махсус тайёрланган кон лахимига жойлаштирилади. Бу усул қалин ва қаттиклик коэффициенти юқори бўлган руда ёткизикларини, шунингдеқ камералар орасидаги колдирилган целикларни қазиб олишда қўлланилади.
Рудани механик усулда массивдан ажратиб олиш нисбатан юмшоқ рудаларни (марганец, калий ва бошк.а тузлар) қазиб олшда қўлланилади.
Рудани ўз-ўзидан қулашига асосланган ажратиб олиш усули амалиётда жуда кам қўлланилади. Бунда руда ётқизиғи ўта дарздор бўлгани сабабли қазиш блокидаги руда ўзининг оғирлик кучи ва юқоридаги жинс қатламларининг босими таъсирида қулаб массивдан ажралиб тушади. Бу усул иктисодий жиҳатдан самарали хисобланади. Бу усул кўлланилганда руда йўқотилиши ва сифатсизланишини бошқариб бўлмайди.
Download 270.29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling