@ Ишлаб чиқариш омиллари нархининг мувозанатлашуви (factor price equalization
theorem) (Xeksher-Olin-Samuelson teoremasi) — халқаро савдо савдо олиб борувчи
мамлакатларда гомоген ишлаб чиқариш омилларининг мутлақ ва нисбий нархларини
мувозанатлашувига олиб келади.
Нисбий нархларнинг мувозанатлашуви теоремасининг график талқини 1-расмда
ифодаланган.
2.2.5.-расм. Ишлаб чиқариш омиллари нархининг мувозанатлашуви.
Капитал нархи
(r)
орқали
ифодаланган меҳнат
нархи
(w),
яъни
меҳнатнинг
ишлаб
чиқариш
омили
сифатидаги
нисбий
нархи
(w/r)
горизонтал.
1-
товарнинг
2-товар
нархи
орқали
ифодаланган нисбий
нархи
(Р
1
/Р
2
)
эса
вертикал
ўққа
жойлаштирилган.
Меҳнатнинг ишлаб чиқариш омили сифатидаги нисбий нархи Ўзбекистонда OG,
Японияда эса OI ни, мос равишда 1-товарнинг нисбий нархи Ўзбекистонда OF, Японияда
эса OD ни ташкил этади. Мамлакатлар ўртасида савдо бошланмасдан олдин Ўзбекистонда
A, Японияда B нуқтада бозор мувозанатига эришилган. Ўзаро савдодан аввал (w/r) нисбат
Ўзбекистонда Японияга нисбатан кичик бўлгани учун у меҳнат сиғимли 1-товарни, Япония
эса капитал сиғимли 2-товарни ишлаб чиқариш бўйича нисбий устунликка эга.
Савдо бошланганидан кейин Ўзбекистон меҳнат сиғимли 1-товарга ихтисослашгани
боис бу мамлакатда меҳнатга нисбий талаб ошиб боради, бу меҳнатнинг нисбий нархи
(w/r)нинг ортиб боришига, ушбу ҳолат ўз навбатида 1-товарнинг нисбий нархи (P
1
/P
2
)нинг
кўтарилишига олиб келади. Япония капитал сиғимли 2-товарга ихтисослашгани боис бу
мамлакатда капиталга нисбий талаб ошиб бориши капиталнинг нисбий нархи (r/w)нинг
ортиб боришига ёки меҳнатнинг нисбий нархи (w/r)нинг пасайишига, бу эса ўз навбатида
2-товарнинг нисбий нархи (Р
Do'stlaringiz bilan baham: |