Конференция в Омске тезисы докладов


Download 452.2 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/36
Sana06.02.2023
Hajmi452.2 Kb.
#1169763
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36
Bog'liq
Таълимни ахборотлаштириш шароитида

Ўқитишнинг
инновацион
технологиялари
Интерфаол
ўқитиш
технологиялари
Лойиҳавий
ўқитиш
технологиялари
Компьютерли
ўқитиш
технологиялари


Кейинги йиллардва инновация тушунчаси таълим тизимида ҳам
қўлланилмоқда.
Олиб борилган тадқиқотларимиз ва илмий-методик адабиётлар
таҳлили асосида муълумотларни тизимлаштириш, биз ўқитишнинг
инновацион технологияларини қуйидагича классификацияладик (1-
расм)
Интерфаол ўқитиш технологиялари. Схемада келтирилган
интерфаол ўқитиш технолгияси ўқув жараёнининг субъектлари
ҳисобланган ўқитувчи ва ўқувчилар орасидаги ўзаро мулоқот ва
ҳамкорликдаги ҳаракати натижасида билимларни ўзлаштириш ҳамда
кўникма ва малакаларни шакллантириш усули сифатида қаралади.
Интерфаол сўзи: Inter- ўзаро ва act-ҳаракат сўзларидан келиб
чиққан бўлиб, ўзаро мулоқотда бўлиш ва биргаликда ҳаракат қилиш
маъноларини билдиради. Фаол усулдан фарқли равишда интерфаол
усул ўқитиш жараёнида нафақат ўқитувчи ва талабаларнинг, балки
талабаларнинг ҳам ўзаро мулоқотини таъминлайди.
Интерфаол ўқитишни жорий этишда педагогнинг роли ўзгаради.
Жумладан:
- интерфаол дарсларда педагогнинг ўрни талабаларнинг ўқув
машғулотининг мақсадларига эришишларига йўналтирилган
бўлади;
- педагог машғулотнинг таълим тенологиясини лойиҳалайди ва
уни режалаштиради (ўқув материалларни ўзлаштиришга
қаратилган интерфаол топшириқлар, масалалар, мунозаралар,
муаммолар ва ҳ.к.).
Инновацион технологияларга иммитацион ва ноимметацион
технологиялар 
ҳам 
киради. Ноимметацион 
технолгиялар


ўрганилаётган объект, ҳодиса ёи жараённинг моделини қуришни
назарда тутмайди. Унинг мақсади ахборот бериш, ўқитиш
тактикасини эса педагог ва таълим олувчилар орасидаги мулоқот
ташкил этади [8].
Иммитацион технолгияларнинг асосида иммитацион-ўйинли
моделлаштириш ётади. Бунда реал тизимда адекват кечадиган ҳодиса
ёки жараёнлар ўқитишнинг шарти сифатида қабул қилинади.
Иммитацион технологияларнинг мақсади квазистационар фаолият
шароитида профессионал тажрибаларни шакллантириш, ҳар хил
турдаги профессионал конкекст билан таништиришдан иборатдир.
Интерфаол ўқитиш формаларига қуйидагилар киради:
1. Жуфтликда ишлаш.
2. Ратацион учликлар
3. Кичик гуруҳларда ишлаш
4. Ақлий ҳужум
5. Ролли (инбилармон) ўйин
6. Дискуссия
7. Дебатлар
8. Муаммоли маъруза ва ҳ.к.
Инновацион технологияларга даҳлдор бўлган интерфаол
машғулотлар анъанавий машҳулотлардан кескин фарқ қилади ва
педагог олдида қўшимча вазифаларни амалга оширишни белгилайди:
1 Қўлланиш даражаси. Барча мавзулар бўйича улар учун қулай бўлган
дарс турлари шаклида қўлланилади. Айрим мавзулар бўйича
интерфаол дарснинг қулай бўлган турлари шаклида қўлланилади.
Бошқа мавзулар учун анъанавий дарс қўлланилади


2 Дарс мақсади. Дарс билим, кўникма, малакаларни шакллантириш,
мустаҳкамлаш. Дарс мавзуси бўйича мустақил фикрлаш, хулосага
келиш, уларни баён қилиш, ҳимоялашга ўргатиш.
3 Ўқитувчининг вазифалари ва иш усуллари. Янги мавзуни
тушунтириш, мустаҳкамлаш, назорат, топшириқлар 
бериш.
Ўқувчиларнинг мустақил ишлашларини ва тақдимотларини ташкил
қилиш, бошқариш, назорат, якуний хулосаларни асослаб бериш.
4 Дарсга тайёргарликка талаблар Дарс режаси, конспект ва дидактик
воситаларни тайёрлаш. Интерфаол дарс ишланмаси, мустақил ишлар
учун топшириқлар, тарқатма материаллар, бошқа зарур воситаларни
тайёрлаш.
5 Ўқувчилар тайёргарлигига талаблар. Олдинги дарс бўйича
вазифаларни бажариб келиш. Янги дарс мавзуси бўйича асосий
тушунчаларни ва дастлабки маълумотларни билиш.
6 Ўқувчининг вазифалари ва иш усуллари. Ўқитувчини тинглаш ва
ўзлаштириш, берилган топшириқларни бажариш. Ўқитувчи берган
топшириқларни бажариш бўйича мустақил фикрлаш, ўз фикр,
хулосаларини бошқаларга солиштириш ва якуний хулосага келиш.
7 Вақт тақсимоти. Дарс вақтининг кўп қисми ўқитувчининг янги
мавзуни 
тушунтириши, таҳлил 
қилиши, топшириқларни
тушунтириши, ўзлаштиришни назорат қилишига сарфланади. Дарс
вақтининг кўп қисми ўқувчиларнинг мустақил топшириқларни
бажариши, фикр алмашиши, мушоҳада қилиши, ўз хулосаларини баён
қилиши ва ҳимоялашига сарфланади.
8 Дарснинг модул ва алгоритми. Дарснинг модул ва алгоритмларидан
ҳар бир ўқитувчи ўзи қўллаётган методга мувофиқ фойдаланади. Ҳар
бир дарс олдиндан тайёрланган модуллар ва алгоритмларга,
лойиҳаларга мувофиқ ўтказилади.


9 Ўқувчиларнинг фаоллик даражаси. Ўқитувчи ҳар томонлама фаол,
ўқувчилар диққатни жамлаш, тушуниш, фикрлаш, топшириқларни
бажариш бўйича фаол.
10. Ўқитувчи ҳам, ўқувчилар ҳам ҳар томонлама фаол. шакллари:
ўқитувчи-ўқувчи; ўқувчи-ўқувчи; ўқувчи-кичик гуруҳ; кичик гуруҳ-
кичик гуруҳ; ўқувчи-ўқитувчи; кичик гуруҳ ўқитувчи; гуруҳ-
ўқитувчи.
11 Кутиладиган натижа. Мавзу бўйича ўқувчиларнинг билим,
кўникма, малакаларни 
ўзлаштиришлари. Мавзу 
бўйича
ўқувчиларнинг ўз фикр, хулосаларини шакллантириш, уларни
мустақил билим олишга ўргатиш.
Интерфаол машғулотларнинг кўрсатилган айрим жиҳатларини
таҳлил қилиш асосида қуйидаги хулосаларга келиш мумкин:
1. Ўқув режадаги фанларни ўқитишда қайси мавзулар бўйича
интерфаол дарслар ташкил қилиш мақсадга мувофиқлигини ҳисобга
олиш зарур. Бунда бир мавзу бўйича машғулотнинг мақсадига тўлиқ
эришишни таъминлайдиган интерфаол ёки анъанавий машғулот
турларидан фойдаланиш кўзда тутилади.
2. Интерфаол машғулотнинг самарали бўлиши учун ўқувчилар янги
машғулотдан олдин унинг мавзуси бўйича асосий тушунчаларни ва
дастлабки маълумотларни билишларини таъминлаш зарур.
3. Интерфаол машғулотда ўқувчиларнинг мустақил ишлашлари учун
анъанавий машғулотга нисбатан кўп вақт сарфланишини ҳисобга
олиш зарур. Интерфаол таълим усули – ҳар бир ўқитувчи томонидан
мавжуд воситалар ва ўз имкониятлари даражасида амалга оширилади.
4. Интерфаол машғулотларни амалда қўллаш бўйича айрим
тажрибаларни ўрганиш асосида бу машғулотларнинг сифат ва
самарадорлигини оширишга таъсир этувчи омилларни кўрсатишимиз


мумкин. Уларни шартли равишда ташкилий- педагогик, илмий–
методик ҳамда ўқитувчига, ўқувчиларга, таълим воситаларига боғлиқ
омиллар деб аташ мумкин. Улар ўз моҳиятига кўра ижобий ёки
салбий таъсир кўрсатишини назарда тутишимиз лозим [6, 19].
Интерфаол таълим технологияларни қўллашда ташкилий-
педагогик омилларга қуйидагилар киради:
1 Ўқитувчилардан интерфаол машғулотлар олиб борувчи тренерлар
гуруҳини тайёрлаш;
2 Ўқитувчиларга интерфаол усулларни ўргатишни ташкил қилиш;
3 Ўқув хонасида интерфаол машғулот учун зарур шароитларни
яратиш;
4 Маърузачининг ҳамда иштирокчиларнинг иш жойи қулай
бўлишини таъминлаш;
5 Санитария-гигиена меъёрлари бузилишининг олдини олиш;
6 Хавфсизлик қоидаларига риоя қилишни таъминлаш;
7 Давоматни ва интизомни сақлаш;
8 Назорат олиб боришни ташкил қилиш ва бошқалар.
Таълимда интерфаол технологияларни қўллашда илмий-методик
омилларни инобатга олиш талаб этилади. Жумладан:
1 ДТС талабларининг бажарилишини ҳамда дарсдан кўзда тутилган
мақсадга тўлиқ эришишни таъминлаш учун мақсадга мувофиқ бўлган
интерфаол усулларни тўғри танлаш;
2 Интерфаол машғулот ишланмасини сифатли тайёрлаш;
3 Интерфаол машғулотнинг ҳар бир элементи ўрганилаётган мавзу
билан боғлиқ бўлишини таъминлаш;
4 Машғулотлар мавзуси ва мазмунини сўнгги илмий-назарий
маълумотлар асосида белгилаш;


5 Ўқувчиларнинг тайёргарлик даражасини олдиндан аниқлаш ва
шунга мос даражадаги интерфаол машғулотларни ўтказиш;
6 Интерфаол машғулот учун етарлича вақт ажрата билиш ва
бошқалар.
Олиб борилган тадқиқотларимиз ва адабиётлар таҳлили шуни
кўрсатадики, интерфаол ўқитиш технологиялари хилма-хил бўлиб,
уларнинг ҳар бири белгиланган таълим мақсадлари ва вазифаларидан
келиб чиққан ҳолда муқобил равишда танланиши керак.

Download 452.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling