Конференция в Омске тезисы докладов
Компьютерли ўқитиш технологиялари
Download 452.2 Kb. Pdf ko'rish
|
Таълимни ахборотлаштириш шароитида
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1.3. Инновацион таълимда ўқув машғулотларининг сифатини ахборот- коммуникация технологиялари асосида ошириш йўллари
Компьютерли ўқитиш технологиялари. Компьютерли
ўқитиш технологиялари – бу таълим олувчига ахборотларни йиғиш, қайта ишлаш, сақлаш ва узатиш жараёнларини компьютер оркали амалга оширишни назарда тутади. Бундай ўқитишда компьютер асосий ўқитиш воситаси бўлиб хизмат қилади. Жумладан, бундай восита қуйиагиларни амалга оширишга хизмат қилади [19]: - ўқувчиларга ўқув материалини тақдим этиш орқали билимлар бериш воситаси; - ўқув жараёнини қўшимча ахборот манбаи сифатида таъминлайдиган моддий-техник таъминот воситаси; - ўқув материалларни ўзлаштирилишини назорат қилувчи восита. Ҳозирги таълим тизимида компьютер қуйидаги тенологияларни амалга оширишда ҳам қўл келади: -амалда билимларни қўллаш бўйича кўникмаларни шакллантирувчи универсал тренажёр; - предметли соҳа бўйича ўқув тажриба ва ишбилармон ўйинларни ўтказиш воситаси; -ўқувчининг бўлажак касбий фаолиятидаги асосий элементлардан бири. Бизнинг икримизча компьютерли ўқитиш технологияларни қўллашдан асосий мақсад: -таълим олувчининг шахс сифатида ривожланиши, уни бўлғуси касбий фаолиятга тайёрлаш; - ҳозирги жамият талаблари ва эҳтиёжлари асосида ижтимоий буюртмани амалга ошириш; - таълим жараёнини интенсификациялаш. 1.3. Инновацион таълимда ўқув машғулотларининг сифатини ахборот- коммуникация технологиялари асосида ошириш йўллари Ҳозирги кунда узлуксиз таълим тизимида ўқув машғулотларининг сифатини оширишда ахборот –коммуникация технологияларини қўллаш ва менинг битирув малакавий ишимда белгиланган таълимни ахборотлаштириш шароитида инновацион таълим технологияларини жорий этиш орқали ҳар бир соҳа мутахассиси ва коллеж ўқитувчилари ҳамда бўлажак битирувчилар таълим тизимининг сифатини оширишда ўз ҳиссасин қўшиши талаб этилади. Чунки, жамиятни ахборотлаштириш жараёнида таълимни ахборотлаштириш унинг бир қисми сифатида амалга оширилиши лозим. Дархакикат, ҳар томонлама ривожланаётган жамият тараққиётини ахборот технологияларисиз, айниқса компьютерларсиз тасаввур этиб бўлмайди. Ахборот-коммуникация технологиялари соҳаси инсон фаолиятининг юқори суръатларда, шиддат билан ривожланиб бораётган алоҳида соҳаларидан ҳисобланади. Уни ҳақли равишда таълим тизимида жорий этиш орқали машғулотларнинг самарадорлигини ошириш мумкин. Битирув малакавий ишни бажариш жараёнида олиб борилган изланишларимиз шуни кўрсатадики, ҳозирга келиб, ахборот-коммуникация технологияларига нисбатан талаб ва эхтиёж Интернетнинг яратилиши билан янада ортди. Айнан мана шу инновацион технологиялар иктисодиётимизнинг барча йуналишларига, жумладан таълим сохасига хам жадал суръатларда кириб бормокда. Бу эса таълим тизимида, хусусан ўқув жараёнларини ташкил этиш ва амалга ошириш, услубий таъминотни ривожлантириш, айниқса ўқув машғулотларини ўтиш ва ўзлаштириш самарадорлигини ошириш, мустақил таълимни АКТ асосида ташкил этиш, шунингдек масофавий таълимни босқичма-босқич жорий этиш борасида янгича мазмун ва мохият шаклланишига асос бўлиб хизмат қилмоқда [14,21]. Олиб борилган тадқикотларимиз шуни кўрсатадики, эндиликда таълим тизимида “Электрон педагогика” устувор бўлади. Шунингдек, таълим сохасидаги атамалар руйхатида «электрон дарслик», «масофавий ўқитиш курси», «виртуал тажриба стенди», «виртуал устахона», «видеоконференция», «электрон маълумотнома», «виртуал синф» каби янги атамалар пайдо бўлди. Бизлар нафакат талабалар, балки педагог ўқитувчиларимиз ҳам эндиликда ахборот таълим муҳитидан, ахборот озукасини олиш максадида Интернет тармоғидан кенг фойдаланмоқдалар. АКТ нинг таълим тизимидаги самарадорлигини англаб етган ҳолда, мустақиллик йилларида Республикамизда таълимни ахборотлаштириш масалаларига жуда катта эътибор каратилмокда. “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури”нинг белгиланган вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, хозирги кунда амалга оширилаётган асосий вазифалардан бири таълим сифатини инновацион таълим технологиялари асосида янги босқичга кўтаришдир. Айнан АКТ асосида инновацион таълимни жорий этмасдан таълим сифатини ошириб бўлмаслигини англаб этишимиз керак. Бунга асосий сабаб бўлувчи омиллар қуйидагилар деб ҳисоблайман. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling