Конференция в Омске тезисы докладов


Download 452.2 Kb.
Pdf ko'rish
bet15/36
Sana06.02.2023
Hajmi452.2 Kb.
#1169763
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   36
Bog'liq
Таълимни ахборотлаштириш шароитида

Ҳаётий цикл структураси. Инновацион жараённинг ўзига хос
хусусиятлари унинг циклик характерида амоён бўлади. Унинг
босқичларига: пайдо бўлиш (старт), тескор ўсиш (оппонентлар ва
консерваторлар билан курашда), етилиш, ўзлаштириш, диффузия
(тарқатиш), тўйиниш (кўпчиликнинг ўзлаштириши, барча звеноларга
кириб бориши), рутинизация(янгиликнинг кўп ишлатилиши унинг
одатий ҳолга айланиши), инқироз (янги соҳаларга қўллаш
имкониятларининг тугаши), марра (янгиликнинг янги бўлмагани ёки
бошқасига алмаштирилиши) киради. Барча янгилик киритишлар
бундай босқичлардан ўтадилар.
Бошқарувли структура – тўрт кўринишдаги бошқарувли
ҳаракатнинг алоқадорлигини назарда тутади: режалаштириш –
ташкиллаштириш – раҳбарлик қилиш – назорат қилиш. Одатда
коллежда инновацион жараён колежнинг янги концепцияси асосида
режалаштирилади.
Юқорида кўрилган структурадаги ҳар бир компонент ўз
қурилмасига эга. Бу структуралар бир бири билан нафақат горизонтал,
балки вертикал чамбарчаст боғлиқ бўлиб, инновацион жараёндаги
исталган структурадаги компонент бошқа структурадаги компонент
орқали амалга оширилиши мумкин.
Шундай қилиб, хулоса қилиш мумкинки, таълим соҳасидаги
турган вазифалар, педагогик инновациялар орқали ечилиши мумкин.
Педагогик инновациялардан қанча кўп фойдаланилса, ўқувчиларнинг
ривожланиши ва интеллекти шунча юқори бўлади ҳамда раҳарлар ва
ўқитувчилар ҳамшунча кўп инновацион жараёнлар билан танишиб
борадилар.
Олиб борилган изланишларимиз бу борада янги муаммолар
борлигини 
кўрсатоқда. Жумладан, таълимда 
инновацион


жараёнларнинг назарий-методик жиҳатларини янада чуқурроқ
тадқиқот қилиш мақсадга мувоффиқдир.
2.3. Ўрта махсус таълим муассасаларида инновацион ўқитишни
ташкил этиш механизмлари


Ўрта 
махсус 
таълим 
муассасининг 
инновацион
инфраструктурасибу инновацион фаолият субъектларнинг мажмуаси
бўлиб, янги билимларни ва янгиликларни иилаб чиқарадиган, уларни
янги маҳсулотга ёки хизматга айлантирадиган, бозор шароитида
уларни истеъмол қиладиган ва тарқатадиган фаолиятда ўзаро
алоқадорликда бўладиган субъектлардир.
Ўрта махсус таълим муассаси инновацион инфраструктурасининг
асосий ташкил этувчилари қуйидагилар бўлиши керак[7, 14]:
- ахборот инфраструктураси (оммавий ахборот воситалари,
ихтисослашган кўргазмалар ва ҳ.к;, анжуманлар, маълумотлар
базаси, талабни ўрганадиган марказлар, бозор конъюктураси;
Интернет; ахборот-ресурс марказлари);
- инновацион ўрта юрувчилар (инновацион агентликлар;
маслаҳат марказлари, шу жумладан юридик; потент-лицензия
маркази);
- молиявий-кредит инфраструктура (бюджет, фанни қўллаб-
қуватлайдиган бюджетли ва нобюджетли фондлар, тижорат
банклари, хусусий инвесторлар);
- қўллаб-қуватлайдиган ташкилий структуралар (маҳаллий ва
Давлат бошқарув органлари, инкубаторлар, технопарклар, олий
ўқув юртлари, илмий марказлар);
- билимлар инфраструктураси (инновацион соҳада узлуксиз кўп
босқичли таълим тизими, инновацион маданиятни тарғиб
этувчи илмий марказлар ва институтлар).
Адабиётлар таҳлили шни кўрсатадики, ҳозирги ва кейинги
босқичда таълимда долзарб инновациялар қуйидагилар бўлади:


1. Шахсни ривожланишига қаратилган, ижтимоий буюртма
асосида инновацион фаолиятга ва илмий-техник қобилиятга
йўналтирилган мақсадли олий таълим.
2. Шахснинг ўзини ривожлантирувчи ўқув жараёнини тизим
сифатида лойиҳалаш.
3. Аралаш фанларн ўзлаштириш жараёнида билимларни
интеграциялаш.
4. Факультетларда инновацион ва экспериментал ишларни
бажариш.
5. Ўқитиш жараёнидан мустақил билим олишга урғу бериш,
мустақил ишларнинг кўламини ошириш ва уларни ўқитувчи
раҳбарлигида бажариш.
6. Энг замонавий инновацион таълим методларини жорий этиш.
7. Замонавий жамият талаблари даражасида ўқув жараёнининг
моддий-техник базасини таъминлаш.
Таълимда инновацияни жорий этиш талаблари қуйидагилардан
иборат:
- ахборот технолгияларининг интенсив ривожланиши;
- малакали мутахассисга жамиятнинг ижтимоий буюртмаси;
- ижмитоий-иқтисодий 
ривожланиш 
темпининг
жадаллаштирилиши;
- ягона ахборот-таълим муҳитини яратиш.
Замонавий 
таълим 
тизими 
қуйидаги 
инновацияларни
бирлаштириши белгиланади:
1. Технологик инновациялар. Замонавий компьютерлар ва
телекоммуникация воситалари.
2. Иқтисодий инновациялар. Таълим соҳасида янги иқтисодий
механизмлар.


3. Педагогик инновациялар. Дарс бериш ва ўқитишнинг янги
методлари ва йўналишлари.
4. Ташкилий инновациялар. Янги ташкилй структуралар ва
институционал формалар.
Ушбу инновацияларни алоҳида таҳлил қилиб чиқамиз.

Download 452.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling