Конференция в Омске тезисы докладов


Инновацион технологиялардан фойдаланилган дарс


Download 452.2 Kb.
Pdf ko'rish
bet17/36
Sana06.02.2023
Hajmi452.2 Kb.
#1169763
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   36
Bog'liq
Таълимни ахборотлаштириш шароитида

2.4. Инновацион технологиялардан фойдаланилган дарс
формалари. Инновацион машғулотни моделлаштириш асослари
Инновацион дарс- бу динамик ҳисобланиб, ўқитишни ташкил
этишнинг вариатив модели асосида ўқувчиларни белгиланган
даврда ўқитиш орқали амалга оширилади. Унинг асосида
аудиториядан ташқариги ишлар элементи, тажриба ва амалий ишлар,
экскурсиялар, факультатив машғулот формалари, бадиий образ орқали
ўқувчиларни ўқитиш, ижодий фаолиятнинг фаол методлари орқали
ўқувчиларнинг қобилиятини очиш (театр, кино, мусиқа ва ҳ.к.),
методологик билимларни фаол қўллаш бўйича илмий-тадқиқот
фаолияти, кейс-стади усули, лойиҳавий таълим технологияси, ўйинлар
назарияси ва ҳ.к. бўлиши мумкин [5, 21].
Инновацион дарсларнинг турларига қуйидагилар мисол
бўлади:
-мустақил фаолият дарслари;
-тадқиқотли дарслар;
-гуруҳ технологияларга асосланган дарслар;
-муаммоли дарслар;
-дифференциаллашган ўқитиш;
-лойиҳавий фаолият асосидаги дарслар;
-машғулот-тренинглар;
-интеграллашган дарслар ва ҳ.к.
Мустақил фаолият дарслари 
– ўқувчиларнинг мустақил
ишларини ташкил этишга асосланган ўқув жараёнининг формаси
бўлиб ҳисобланади. Бундай дарсларнинг мақсади-ўқувчиларда
мустақилиллик механизмларини шакллантириш ва ривожлантириш,
шахснинг мустақиллик сифатларини намоён этишини таъминлашдир.


Бундай механизмлар сифатида одатлар, анъаналар, ихлослар,
ҳаракатлар ва эътиқодлар бўлиши мумкин. Бундай машғулотлар катта
тарбиявий аҳамиятга эга. Чунки, ҳар бир ўқувчига алоҳида мустақил
фаолият модели ишлаб чиқилади: ўқитиш технологияси танланади;
ўқув материалларнинг ҳажми ва мавзуни; дидактик материааллар ва
адабиётлар; ўқув жараёнининг техник-технологик воситалари ишлаб
чиқилади. Ҳар бир ўқувчига ёзма ёки оғзаки формада тегишли
тавсиялар берилади.

Download 452.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling