Конференция в Омске тезисы докладов
Download 452.2 Kb. Pdf ko'rish
|
Таълимни ахборотлаштириш шароитида
- Bu sahifa navigatsiya:
- Лойиҳавий фаолият асосидаги дарслар
Машғулот – тренинглар – маълум ҳаракатлар жараёни асосида ва
ўқув матераални мустаҳкамлаш бўйича ўқув жараёнини ташкил этишдир. Бундай технологиянинг мақсади—бир хил ҳаракатларни бир неча маротаба такрорлаш ёрдамида малака ва кўникмаларни эгаллашдир. Тренинглар индивидуал ёки гуруҳларда фаолият асосида ўтказилиши мумкин. Гуруҳ тренингларда ўқув-тарбиявий жараёндаги барча ўқувчиларга бир хил муаммо қўйилади, индивидуал тренинглар конкрет ўқувчи учун мўлжалланган бўлади. Мааммони характерига қараб ўқитувчи томонидан дарс-тренинглар принципи танланади ёки ишлаб чиқилади. Машғулотда ўқувчилар учун ҳаракатлар мезони белгиланган босмали тарқатма материаллар берилади. Масалан, оддий ёи мураккаб топшириқларни бажариш намуналари бунга мисол бўлади. Тажрибали ўқитувчилар бундай машғулотларда педагогк ижод элементларини жорий этишлари, ноодатий топшириқларни танлаб олишлари, дидактик материалларни тайёрлашлари, мусобақа ташкил этишлари, ўзаро назоратни ташкил этишлари мақсадга мувофиқдир. Лойиҳавий фаолият асосидаги дарслар – таълим олувчиларнинг индивидуал ёки гуруҳларда режалаштирилган вақт давомида, белгиланган мавзу бўйича ахборот йиғиш, тадқиқот ўтказиш ва амалга ошириш ишларини олиб боришидир. Бу услубда таълим олувчилар режалаштириш, қарор қабул қилиш, амалга ошириш, текшириш ва хулоса чиқариш ва натижаларни баҳолаш жараёнларида иштирок этадилар. Лойиҳа ишлаб чиқиш якка тартибда ёки гуруҳий бўлиши мумкин, лекин ҳар бир лойиҳа ўқув гуруҳининг биргаликдаги фаолиятининг мувофиқлаштирилган натижасидир. Бу жараёнда таълим олувчининг вазифаси белгиланган вақт ичида янги маҳсулотни ишлаб чиқиш ёки бошқа бир топшириқнинг ечимини топишдан иборат. Таълим олувчилар нуқтаи-назаридан топшириқ мураккаб бўлиши ва у таълим олувчилардан мавжуд билимларини бошқа вазиятларда қўллай олишни талаб қиладиган топшириқ бўлиши керак. Лойиҳа ўрганишга хизмат қилиши, назарий билимларни амалиётга тадбиқ этиши, таълим олувчилар томонидан мустақил режалаштириш, ташкиллаштириш ва амалга ошириш имкониятини ярата оладиган бўлиши керак. Download 452.2 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling