Конференция в Омске тезисы докладов


Download 452.2 Kb.
Pdf ko'rish
bet19/36
Sana06.02.2023
Hajmi452.2 Kb.
#1169763
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   36
Bog'liq
Таълимни ахборотлаштириш шароитида

Муаммоли дарслар – бу услублардан фойдаланишда ўқитувчи
аввало муаммоли вазият яратади, саволлар қўяди, масалаларни,
топшириқларни таклиф қилади, муаммоли вазиятни ечишга
қаратилган муҳокамани уюштиради, хулосаларининг тўғрилигини
тасдиқлайди. Ўқувчи-талабалар олдинги билим ва тажрибаларига
асосланиб муаммоли вазиятни ҳал қилиш йўллари тўғрисидаги
таклифларини айтади ва олдин олган билимларини умумлаштиради,
муаммоли вазиятни ечишнинг энг оқилона вариантини танлайди. Бу
услуб ўқувчи-талабаларнинг билимга қизиқишларини оширибгина
қолмай, уларда фикрлаш қобилиятини ҳам ривожлантиради.
Ўқув материалини муаммоли услуб ёрдамида ўтиш муаммоли
тузилган маъруза услуби орқали билим баёни давомида мулоҳаза
юритиш, исботлаш, умумлаштириш, фактларни таҳлил қилиш,
ўқувчи-талаба фикрини ўз ортидан эргаштириш, уни фаолроқ қилиш
каби усуллардан фойдаланишни кўзда тутади.
Муаммоли-қидирув услублари кўпроқ ижодий билим фаолияти
кўникмаларини ривожлантириш мақсадида қўлланади. Улар ўқувчи-
талабаларнинг билимни чуқур англашига, мустақил эгаллашига ёрдам
беради. Бу услублар таълим жараёнида тушунча, қонун ва назария
кабиларни шакллантириш кўзда тутилганда, фактик ахборотни
маълум қилиш, меҳнат фаолиятининг лаборатория тажриба ўқув
кўникмаларини ҳосил қилишда, ўқув материалининг мазмуни
принципиал жиҳатдан янги бўлмасдан, илгари ўрганилганининг
мантиқий давоми бўлса, унинг асосида ўқувчи-талабалар янги
билимни қидириш учун мустақил қадам ташласа, мазмун ҳодисадаги
сабаб-оқибат ва бошқаларга олиб келса, самарали қўлланади.


Муаммоли-қидирув 
услублари 
кўпроқ 
ўқитувчилар 
ўқувчи-
талабаларни муаммоли вазиятни ечиш фаолиятига тайёрлаган
ҳолларда қўлланади. Шунинг учун бу услуб ўзини илмий-тадқиқот
ишларига бағишлаган талаба ёки ўқувчиларга асқотади.

Download 452.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling