Конференция в Омске тезисы докладов
I I. Таълимни ахборотлаштириш шароитида инновацион
Download 452.2 Kb. Pdf ko'rish
|
Таълимни ахборотлаштириш шароитида
I I. Таълимни ахборотлаштириш шароитида инновацион
ўқитиш ва назорат қилиш технологиялари 2.1. “Инновация ва инновацион жараён” тушунчаларининг моҳияти Олиб борилган изланишларимиз шуни кўрсатадики, олдинги адабиётларда инновация муаммолари кўп йиллар мобайнида фақат иқтисодий тадқиқотлар тизимида кўриб чиқилган. Лекин вақт ўтиши билан, бошқа соҳаларда ҳам инновацион ўзгаришларнинг сифат характеристикаларини баҳолаш эҳтиёжи пайдо бўлди. Инноватиканинг педагогик муаммоларини ечиш йўлларини қидириш таълим тизимидаги мавжуд илмий тадқиқот натижаларининг таҳлили, структураси, классификацияси ва инновацион жараёнларнинг кечиши билан билан боғлиқдир [9]. “Инновация” тушунчаси лотин тилидан таржима қилинганда “янгиланиш, янгилик, ёки ўзгариш” маъноларини англатади. XX аср бошларида янги билим соҳаси, яъний “инноватика” пайдо бўлди. Инноватика – янгилик киритиш ҳақидаги фан бўлиб, унинг асосида материал ишлаб чиқариш соҳасидаги техник янгиликлардаги қонуниятлар ўрганила бошланди. Педагогик инновацион жараёнлар махсус тадқиқотлар предмети сифатида Ғарбда олдинги асрснинг 50-чи йилларидан бошлаб, бизнинг мамлакатимизда эса охирги йигирма йил ичида ўрнилилиб келинмоқда. Инновациянинг педагогик жараёнга тадбиқ этилиши таълим ва тарбия мақсадларига янгилик киритиш, ўқитувчи ҳамда ўқувчининг ҳамкорликдаги фаолиятининг мазмуни, методлари ва ўқитиш формаларига янгича ёндошувни англатади. “Таълимда инновация” ва “Педагогик инновациядлар” терминлпари синонимлар сифатида қўлланилиб, илмий жиҳатдан асослаб берилди ва педагогиканинг категориол аппаритига киритилди (И.Р. Юсуфбекова). Республикамизда қабул қилинган “Таълим тўғрисида”ги Қонунда, шунингдек “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” да инновацион таълим технологияларини ўқув жараёнида кенг қўллаш орқали унинг самарадорлингини ошириш ва малакали кадрлар тайёрлашда бундай янги таълим технологияларидан кенг фойдаланиш вазифалари белгилаб берилган. Таълимда инновацион жараёнлар нима билан боғлиқ? Нима учун улар оммавий характерга эга? Бундай саволларга олимлар олдинги асрнинг 80-90-чи йилларидан бошлаб авоб қидиришни бошладилар. Инновациялар инсоннинг руҳий эҳтиёжи билан, шуниндек ижтимоий, сиёсий ўзгаришлар, жамият ҳаётининг янги ҳодисалари билан бевосита боғлиқдир [13]. Уларнинг пайдо бўлиши жамиятнинг янги сифатли ҳаётга бўлган эҳтиёжининг ортишидан далолат беради. Таълимда инновацион жараёнларни ўзлаштириш нима билан боғлиқ-деган саолга жавоб берамиз. Бизнинг фикримизча бу, муҳитнинг инновацион потенциалини ўрганишда унинг моҳиятини, структурасини, классификацисини ва хусусиятларини таҳлил этиш ва янгилик киритувчиларнинг ижодий потенциалини ўрганишдир. Ҳозирги кунда инновацион жараёнларни ўрганиш бўйича янги соҳа- педагогик инноватика пайдо бўлди. Педагогик инноватика - таълим субъектлари муносабатларининг табиати, қонуниятларнинг келиб чиқиши ва ривожланишининг педагогик инновацияларини ўрганадиган, шунингдек педагогик анъаналарни бўлажак таълимни лойиҳалаш алоқадорлигини таъминловчи фандир. Педагогик инноватиканинг таянч тушунчаларига қуйидагилар киради: - предагогик янгилик; - инновацион жараён; - инноварлаштириш. Педагогик инноватика предмети – конкрет педагогик шароитда , конкрет таълим борлиқда кўриладиган педагогик инновациянинг ўзидир. Янгилик киритиш ёки инновация инсоннинг ҳар қандай фаолиятига тегишли бўлганлиги боис, у доимий равишда ўрганиш, таҳлил қилиш, жорий этиш предметида айланади. Инновациялар ўз-ўзидан пайдо бўлмайди, улар илмий тадқиқот натижалари ва ўқитувчиларнинг ёки педагогик жамоанинг илғор педагогик тажрибаси ҳисобланади. Бу жараён стихияли равишда амалга ошмайди ва у бошқарквга муҳтож бўлади. Педагогик инновация –таълим ва тарбиянинг самарадорлигини ошириш мақсадида унинг мазмунини ва ўқитиш технологиясида ўзгартиришлар киритиш бўйича педагогик фаолиятга янгилик киритишдир. Бизнинг тадқиқотаримиз шуни кўрсатдики, илмий адабиётларда “новация” ва “инновация” терминларининг фарқлари мавжуд. Уларнинг фарқини махсус жадвалда очиб беришни лозим топдик. 1-жадвал Download 452.2 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling