Konferensiyasi


“ZAMONAVIY TA‟LIM TIZIMINI RIVOJLANTIRISH VA UNGA QARATILGAN KREATIV G„OYALAR


Download 160 Kb.
Pdf ko'rish
bet28/360
Sana04.11.2023
Hajmi160 Kb.
#1745242
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   360
Bog'liq
37 respublika ilmiy onlayn

“ZAMONAVIY TA‟LIM TIZIMINI RIVOJLANTIRISH VA UNGA QARATILGAN KREATIV G„OYALAR, 
TAKLIFLAR VA YECHIMLAR” MAVZUSIDAGI 37-SONLI RESPUBLIKA ILMIY-AMALIY ON-LINE 
KONFERENSIYASI 
www
.
bestpublication.
uz
26 
жараѐнини яхлит ҳодиса сифатида тасаввур қила олганидагина, касбий жиҳатдан 
етарлича тайѐргарликка эга бўлиши мумкин. Бўлажак педагог-тарбиячилар ҳар бир 
педагогик ҳолатни чуқур таҳлил қила олганидагина, мактабгача таълим ташкилотида 
амалга ошириладиган таълим жараѐни самарадорлигини таъминлаш кўникмасига эга 
бўлади. 
Педагог-тарбиячилар меҳнати тарбияланувчиларни ақлий, маънавий-жисмоний 
ривожлантириш, уларни ижтимоийлаштиришга қаратилган педагогик ҳаракатлар 
мажмуидир. 
Олий педагогик таълим жараѐнини технологиялаштириш бугунги кунга келиб 
устувор аҳамият касб этмоқда. Бунинг асосий сабаблари қуйидагилардан иборат: 

анъанавий ўқитишда профессор-ўқитувчилар томонидан қилинадиган 
маърузага таянилади; 

ахборотлар ҳажмининг кўпайиб бориши, улардан фойланиш учун вақтнинг 
чекланганлиги, уларни саралаш ва тизимлаштиришнинг мураккаблашуви ҳам янги 
педагогик технологияларни қўллашни тақозо этади; 

янги ахборот оқимларининг тўхтовсиз кириб келиши ва таълим-тарбия 
жараѐнида уларни ўзлаштириш эҳтиѐжининг мавжудлиги ҳам янги педагогик 
технологияларни қўллаш заруриятини кучайтирмоқда. 
Шунинг учун ҳам, мактабгача таълимни ривожлантириш, юқори малакали 
педагог кадрлар билан таъминлаш соҳасидаги меъѐрий-ҳуқуқий асосларда мактабгача 
таълим тизимини технологиялаштириш зарурлиги алоҳида таъкидланган. Мактабгача 
таълим-тарбия жараѐни янги ўқув-услубий мажмуалар, илғор педагогик 
технологиялар билан тўлиқ таъминланиши зарурият даражасида қайд этилмоқда. 
Олий педагогик таълим тизимида замонавий мактабгача таълим концепциясига 
мувофиқ тарзда, талабаларда касбий сифатларни шакллантириш орқали бўлажак 
педагог-тарбиячиларни ўз-ўзини ривожлантиришга эришиш лозим. Бундай вазиятда 
бўлажак педагог-тарбиячиларни касбий сифатларини шакллантириш жараѐнини 
технологиялаштириш муҳим аҳамиятга эга. 
Ҳозирги даврда педагогик технология тушунчасининг назарий асослари 
ривожлантирилмоқда. Масалан, Ў.Толипов, М.Очилов, Н.Саидаҳмедов, И.Зокиров, 
А.Ф.Тализина, Т.Сакамато, Ж.Хартлилар педагогик технология тушунчасини 
тавсифлашда аниқ назарий ѐндашувлардан фойдаланганлар. Педагогик технология 
тушунчаси серқирра тушунча бўлиб, унга турли томондан ѐндашиш тақозо 
қилинмоқда. Кўриниб турибдики, педагогик технология ѐки ўқитиш технологияси 
педагогика фанида турли томондан ѐндашилган ҳолда талқин этилмоқда. 
Педагогик технология педагогларга таълим-тарбия жараѐнини самарали 
бошқариш имконини беради. Масалан: 
- мактабгача таълим жараѐни натижаларининг кафолатланганлиги; 
- педагогик технологияларнинг педагогик жараѐнларни самарали тарзда ташкил 
этиш ва бошқариш имкониятига эгалиги; 
- мактабгача таълим жараѐнини янги назарий-педагогик асосларга таянган ҳолда 
ташкил этиш учун қулайлиги; 



Download 160 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   360




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling