“ZAMONAVIY TA‟LIM TIZIMINI RIVOJLANTIRISH VA UNGA QARATILGAN KREATIV G„OYALAR,
TAKLIFLAR VA YECHIMLAR” MAVZUSIDAGI 37-SONLI RESPUBLIKA ILMIY-AMALIY ON-LINE
KONFERENSIYASI
www
.
bestpublication.
uz
322
ЁШ ДАВРЛАРИДА ТАЪЛИМ ОЛИШГА БЎЛГАН КУЧЛИ
МОТИВАЦИЯСИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ БОСҚИЧЛАРИ
Махмуджонов Асроржон Бахромвич
Қўқон ДПИ ўқитувчиси
Аннотация: Мазкур мақолада ѐш даврлар босқичларида таълим олишга бўлган
қизиқизларни шакллантириш ва уни ривожлантириш босқичлари кўрсатиб ўтилган,
мазкур босқичларда ўқувчилар билан олиб бориладиган ишлар юзасидан фикр-
мулоҳазалар берилган.
Калит сўзлар: ўқувчи, ўсмир, жараѐн, хулқ-атвори, маънавият, мотивация,
муносабат
Аннотация: В данной статье описаны этапы формирования и развития
интереса к обучению в младшем возрасте, а также даны отзывы о работе,
проделанной с учащимися на этих этапах.
Ключевые слова: студент, подросток, процесс, поведение, духовность,
мотивация, отношение.
Annotation: This article shows the stages of formation and development of interest in
education at a young age, and provides feedback on the work done with students at these
stages.
Keywords: student, adolescent, process, behavior, spirituality, motivation, attitude.
Бугунги кунда Ўзбекистонда ижтимоий-сиѐсий, иқтисодий, ҳуқуқий, маданий-
маърифий соҳаларда катта аҳамиятга эга бўлган ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Ривожланаѐтган бозор муносабатларига
асосланган демократик, ҳуқуқий давлат,
фуқаролик жамияти инсонларнинг жамият ҳаѐтига, меҳнатга бўлган муносабатларини
тубдан ўзгартиришни талаб этади. Эндиликда ҳар бир киши ўзгаларга эмас, балки
шахсан ўзининг имкониятларига, қобилияти ва истеъдодига таяниши керак.
Ўқувчиларда таълим олишга бўлган кучли мотивацияни таркиб топтиришга оид
тадқиқотлар мазкур ҳодисани ривожлантириш учун алоҳида аҳамиятга эга. Бу жараѐн
6-7 ѐшдан 17-18 ѐшгача бўлган ўқувчиларнинг ўқув-тарбия фаолиятларини қамраб
олади. Умумий ўрта таълим мактабларининг бошланғич
синфларида амалга
ошириладиган педагогик жараѐнни мазкур мақсадга йўналтириш ўқувчиларни ақлий
жиҳатдан ривожлантиришда ўзига хос аҳамият касб этади. Мазкур ѐш даврларининг
ўзига хос жиҳати шундаки, бу ѐшда болалар ўқувчи мақомига эга бўладилар. Бу ўзига
хос ўтиш даври ҳисобланиб, ўқувчилар ўз фаолиятларида ўқув фаолиятига хос
ҳаракатларни мужассамлаштирадилар. Мазкур сифатлар ўқувчиларнинг хатти-
ҳаракатлари ва онгида мураккаб ҳамда қарама-қарши ҳолатларни уйғунлаштиради.
Ҳар қандай ўтиш даврида бўлгани каби ушбу ѐш даври ҳам ривожланишда ўзига хос
бой имкониятларга эга. Мазкур имкониятларни ўқитувчи ўз вақтида илғаши ва
қўллаб-қувватлаши лозим.