Konferensiyasi
“ZAMONAVIY TA‟LIM TIZIMINI RIVOJLANTIRISH VA UNGA QARATILGAN KREATIV G„OYALAR
Download 160 Kb. Pdf ko'rish
|
37 respublika ilmiy onlayn
“ZAMONAVIY TA‟LIM TIZIMINI RIVOJLANTIRISH VA UNGA QARATILGAN KREATIV G„OYALAR,
TAKLIFLAR VA YECHIMLAR” MAVZUSIDAGI 37-SONLI RESPUBLIKA ILMIY-AMALIY ON-LINE KONFERENSIYASI www . bestpublication. uz 324 Ўсмирлик ѐши – ўта мураккаб ва қийин давр ҳисобланади. Шу билан бир қаторда, бу жуда масъулиятли давр бўлиб, мазкур даврда ўқувчиларда ахлоқ-одоб, ижтимоий меъѐрлар, ўзига-ўзи, жамият ва одамларга муносабати таркиб топади. Шунингдек, мазкур ѐш даврида ўқувчи характерининг қирралари ҳамда шахслараро мулоқотнинг асосий шакллари барқарорлашади. Бу ѐш даврининг асосий шаклланиш йўли ўз-ўзини такомиллаштиришга бўлган фаол интилишдир. Бу ўз-ўзини англаш, ўз- ўзини намоѐн қилиш ҳамда ўз-ўзини тасдиқлашдан иборат. Ўз-ўзини англаш жараѐнида ўқувчи ўзининг шахсий камчиликларига эътибор қаратади. Ўсмир ѐшдаги ўқувчиларнинг ўзлиги билим, тажрибаларни ўзлаштириш асосида таркиб топади. Бу ўринда ўқитувчининг касбий маҳорати муҳим аҳамиятга эга. 12-15 ѐшли ўқувчиларнинг руҳий ривожланишларида кескин бурилиш даври бошланиб, буни педагоглар аксарият ҳолларда ―инқироз даври‖ сифатида баҳолайдилар. Ташқи томондан бу ўсмир хулқ-атворидаги қўполлик, жўрттага иш қилиш тарзида намоѐн бўлади. Улар катталарга ўчакишиб, ўз истаклари ва талабларини қўядилар ва уларнинг танбеҳлари, насиҳатларини писанд қилмасдан ѐпиқ тарзда ҳаракат қиладилар. Ўсмирлик давридаги инқироз бошқа барча даврларидаги инқирозларидан кескин фарқ қилади. Чунки, у узоқ давом этадиган жараѐндир. Бу ўсмирларнинг ақлий ҳамда жисмоний жиҳатдан жадал ривожланишлари билан боғлиқ. Бундай эҳтиѐжнинг қондириш таълим олиш ва ижтимоий етукликни таъминлаш учун етарлича қулайлик яратмайди. Шу билан бир қаторда, вужудга келадиган эҳтиѐжлар жуда кучли ва босим кўрсатиш характерига эга. Таълим олиш соҳасидаги инқирознинг шаклланишига ташқи ҳамда ички омиллар таъсир кўрсатади. Ташқи омил катталар томонидан ўқувчининг мунтазам назорат қилиниши, уларга қарамликнинг мавжудлиги билан белгиланади. Ўқувчилар бундай таъсирлардан қутилишга кескин ҳаракат қиладилар. Улар ўзларини етарли тарзда улғайган, ўз қарашлари доирасида ҳаракатланиш ва қарорлар қабул қилишга тайѐр деб ҳисоблайдилар. Ички омиллар эса, ўқувчининг одатлари ва характерли хусусиятлари билан изоҳланади. Улар баъзан ўқувчининг чуқур ўйланган қарорлар қабул қилишларига тўсқинлик қилади. Маълумки, ўспиринлик ѐшининг бошланишида ўқувчининг ўқув фаолияти ўзининг етакчилик моҳиятини йўқотади. Шу билан бир қаторда, у ўқувчининг асосий фаолияти сифатида намоѐн бўлади. У интеллектуал, ижодий, ривожланишнинг асосий мотиви сифатида жараѐн мазмунига таъсир кўрсатишда давом этади. Шу билан бир қаторда, ўқувчининг умумий ривожланишида унинг ўрни ва моҳияти муайян тарзда ўзгариб туради. Катта ўспиринлик ѐши фаолиятнинг мустақил шаклларини эгаллаш даври ҳисобланади. Бу давр интеллектуал ривожланиш, ўқувчиларнинг билиш фаоллиги ошиши ҳамда ўқув-билув майлларининг барқарорлашиш давридир. Айнан бу ѐш ўқувчиларда рефлексиялар ривожланишининг сензитив босқичидир. Бу даврда ўқувчиларда ўз-ўзини англашга бўлган қизиқиш алоҳида намоѐн бўлади, ўз ўқув фаолиятларини такомиллаштириш эҳтиѐжи туғилади. Бу эса, уларнинг мустақил билим олишга бўлган интилишларини кучайтиради. Бунинг |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling