Консерва и ш лаб чикаришда рецептура ва Х и соб


ХП. Ишлаб чиқарилган консерва миқдорига қараб турли тарага эҳтиёжни ҳисоблаш


Download 1.71 Mb.
bet19/32
Sana25.02.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1229617
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   32
ХП. Ишлаб чиқарилган консерва миқдорига қараб
турли тарага эҳтиёжни ҳисоблаш

Консерва ишлаб чиқаришга керакли тара миқдорини шартий банкада
ҳисоблаш учун кенсерванинг шартий банкадан физик банкага ўтказиш
коэффициентини билиш керак. Агар консерва учун ҳажм ўгириш
коэффициенти қўлланса (353,4 мл -1 ш.б), у ҳолда ҳар бир физик банка учун
ўгириш коэффициентини билиш керак (2 ва 3 жадвал). Агар масса ўгириш
коэффициенти қўлланса (400 г маҳсулот - 1 ш.б.), у ҳолда ҳар бир рақам билан
белгиланган банкада ҳар бир маҳсулот туридан, масалан, томат-паста, томат
пюре, концентрланган шарбат қанча масса сиғишини билиш керак. Тайёр
маҳсулот қуруқ модда микдорини ҳам билиш керак.

  1. мисол. 50 минг ш.б. 30%-ли томат пастани қадоқлаш учун қайси
    миқдордаги СКО-831 шиша банкаси керак. СКО-83-1 банкадаги томат-паста
    масса неттоси 650 г.

Маълумки томат пастаси ва пюреси учун бир ш.б. 400г 12% қуруқ
моддали маҳсулот.
Аввало 50 м.ш.б. маҳсулот массасини топамиз.


Q = 50000 х 0,4 = 20000 кг 12%и томат концентрати.


Қуруқ модда баланси (жадвал)
Ҳақиқий қуруқ модда миқдори яъни 30% бўйича паста массасини
топамиз


Q


20000*12
30


8000кг


83-1 шиша банка керакли миқдори


Б


8000
0,65


12307


  1. мисол. 200 м.ш.б. тузланган томат пастасини қадоқдаш учун неча
    дона 50 литрли ёғоч бочка керак. Томат паста қуруқ модда миқдори тузсиз
    27%, ош тузи миқдори 10%. Бочкадаги паста масса неттоси 52 кг.

Тузли томат паста шартий банкада тузсиз ҳисобга олинади. Аввал 200
м.ш.б. маҳсулот массасини топамиз.
Q = 200000 х 0,4 = 80000 кг 12% қуруқ модда билан.


27% қуруқ моддали паста оғирлиги


Q2


80000*12
27


35555кг


76


Бу пастанинг тузсиз массаси.


Агар тузли паста массасини Q=100% деб олсак, у ҳолда 35555 кг (100-
10) ни ташкил қилади, бундан


35555*100
100 -10


39505,5 кг


Тузланган томат-пастанинг бу миқдори учун бочка миқдори талаб
қилинади.


Б


39505,5
52


760


Бу мисолларда тайёр маҳсулотларни қадоқлаш учун керакли миқдордаги
тара ҳисоблаб топилди. Аслида эса шиша банкани шиша заводдан консерва
заводгача етказиб келиш, сақлаш, ишлаб чиқаришдаги жараёнлар ва тайёр
маҳсулот билан сакдаш босқичларида синиш миқдори меъёрланган. Шиша
банкага умумий эхтиёж ҳисобланганда синиш ва учиш ҳисобга олинади.
67 мисолда биз синиш ва учишсиз 12307 СКО 83-1 банка кераклигини
ҳисоблаб топдик. Инструкцияга асосан бу банка синиш ва учиш учун қуйидаги
меъёрлар белгиланган:
ювиш, шпарка, қуритиш ва қадоқлашга узатишда - 1,5%, қадоқлаш,
беркитиш, чайиш ва стерилизацияга узатишда 0,3%, стерилизация, тайёр
маҳсулотни ювиш, қуритишда - 0,2%.
Демак, ишлаб чиқариш цехи омборга 12307 банка тайёр маҳсулот
топшириш учун, цех қуйидаги миқдордаги бўш банка олиши керак


12307*100
100 -(1,5 + 0,3 + 0,2)


14564дна


Агар банкани ишлаб чиқариш заводидан то консерва цехигача етиб
келишидаги синиш ва чети учишини ҳисобга олсак, у ҳолда консерва заводи
талаби янада катта бўлади.
Инструкцияга асосан синиш ва чети учиш учун вагон, контейнер ва
баржалардаги штабелларда 2%, уларни туширишда (бўшатишда) 0,5% ни,
темир йўл станциясидан заводга ташишда 0,3%ни, заводда штабелда сақлашда
1,5%, тара омборидан ишлаб чиқариш цехига ташишда 0,1% белгиланган.
Буни ҳисобга олиб консерва цехи талаб қилиши керак бўлган банка
миқдори


12307 *1002
[100 - (1,5 + 0,3 + 0,2)] * [100 - (2,0 + 0,5 + 0,3 +1,5 + 0,1)]


15235дона


Бу мисолдаги синиш ва чети учишга берилган меъёрларнинг 1,5; 0,3;
0,2% - лиги шиша идиш тайёрловчи заводдан келган банка миқдоридан, 2,0;
0,5; 0,3; 1,5 ва 0,1% - консерва завод омборига келиб тушган банка миқдорига
нисбатан олинган. Бу мисолда мураккаб процентлар ишлатилган.



Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling