Конспект 1-мавзу. Хорижий инвестициялар: моҳияти, шакллари ва хусусиятлари хорижий инвестицияларнинг моҳияти, функциялари ва илмий концепциялари


Download 346.81 Kb.
Pdf ko'rish
bet11/37
Sana04.11.2023
Hajmi346.81 Kb.
#1746091
TuriКонспект
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   37
Bog'liq
Хорижий инвестициялар (2)

Халқаро молия корпорацияси (ХМК) 1956 йилда ривожланаётган 
мамлакатлар хусусий секторини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил 
этилган. Аъзо мамлакатлар сони 182 тани ташкил этади. Захиралашган 
ресурслар портфели 34,4 млрд. долларни ва синдициялашган кредитлари 8 
млрд. долларни ташкил қилади. 
Инвестицияларни кафолатлаш бўйича кўп томонлама агентлик 
(MIGA) – 1988 йилда аъзо мамлакатларга хорижий инвестицияларни жалб 
этишни рағбатлантиришда кўмак бериш мақсадида ташкил этилган.
Инвестицион низоларни тартибга солишнинг халқаро маркази 
(ICSID) – 1966 йилда ташкил этилган бўлиб, мақсади хорижий инвесторлар 
ва инвестицияларни жалб этувчи мамлакатлар ўртасида юзага келган халқаро 
инвестицион низоларни арбитраж кўриб чиқиш ва тартибга солиш 
механизмини таъминлаб беришдан иборатдир.
 
 
 


3. Инвестициялар ҳаракатини тартибга солувчи
минтақавий молия институтлари 
Хорижий инвестицияларни халқаро миқёсда тартибга солишда 
минтақавий молия институтлари ҳам муҳим роль ўйнайди.
Европа тикланиш ва тараққиёт банки ЕТТБ – 1991 йилда ташкил 
топган ва унга 56 та мамлакат аъзо. ЕТТБ Марказий ва Шарқий Европа 
мамлакатларига бозор иқтисодиётига ўтиш бўйича ислоҳотларни ўтказишда 
кўмаклашиш мақсадида тузилган.
ЕТТБнинг асосий фаолият доираси қуйидагилардан иборат:
- инфратузилмани ривожлантириш; 
- турли 
хусусий 
ва 
хусусийлаштирилган 
корхоналарнинг 
лойиҳаларини молиялаштириш ва кредитлаш. Бунда ресурсларнинг 60% и 
хусусий секторга, 40% и давлат секторига мўлжалланган; 
- хусусий капитал қўйилмаларга кафолатлар бериш; 
- иқтисодиётнинг таркибий тузилишини қайта қуриш юзасидан 
тавсиялар ишлаб чиқиш; 
- аниқ лойиҳаларга маслаҳат-техник ёрдам бериш. 

Download 346.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling