4. Хорижий инвестицияларни кафолатловчи ва тартибга солувчи махсус
халқаро ташкилотлар
Хорижий
инвестицияларни
тартибга
солувчи
халқаро
молия
ташкилотларидан ташқари ушбу инвестицияларни кафолатловчи ва тартибга
солувчи махсус халқаро ташкилотлар ҳам мавжуд. Инвестицияларни
кафолатлаш бўйича халқаро агентлик (ИКХА), Инвестицион даъволарни
тартибга солиш бўйича халқаро марказ (ИДТСХМ) ва
Хорижий
инвесторларга маслаҳат бериш агентлиги шулар жумласидандир.
ИКХА 1988 йилда Умумжаҳон банкининг шохобчаси сифатида ташкил
этилган, аммо
у
молиявий
жиҳатдан
мустақилдир. Агентлик
ихтисослаштирилган ташкилот сифатида БМТ тизимига киради. ХТТБ
президенти ИКХАнинг ҳам президенти ҳисобланади.
Агентликнинг асосий вазифаси хорижий
инвесторларни нотижорат
характердаги
рисклар (валюта
маблағларини
ўтказиб
юбориш,
экспроприация ёки уруш) билан боғлиқ йўқотишлардан кафолатлаш орқали
аъзо-мамлакатлар иқтисодиётини ривожлантириш мақсадида инвестициялар
оқимини оширишга кўмаклашишдир. Бундан ташқари, ИКХА аъзо-
мамлакатларга капитал оқимини ошириш учун қулай муҳит яратиш борасида
маслаҳатлар бериш ва ахборот базасини яратиш билан ҳам шуғулланади.
ИКХАнинг мақсадлари қуйидагилардан иборат:
Капитални
бошқа
мамлакатларда
жойлаштиришни
нотижорат
хатарлардан аъзо-мамлакатлар томонидан қўшма қайта суғурталаш ёрдамида
кафолатлаш; ривожланаётган мамлакатларга ва улар орасида инвестициялар
оқимини орттириш мақсадида зарурий ёрдамчи
тадбирларни амалга ошириш;
аъзо-мамлакатларда (айниқса, ривожланаётган мамлакатларда) инвести-
цияларни ишлаб чиқариш мақсадларига сарфланишини рағбатлантириш.
ИКХА таркибига кирувчи
Инвестицион маркетинг хизматлари
Do'stlaringiz bilan baham: