Конспект 1-мавзу. Хорижий инвестициялар: моҳияти, шакллари ва хусусиятлари хорижий инвестицияларнинг моҳияти, функциялари ва илмий концепциялари


-МАВЗУ. ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИНГ ХАЛҚАРО


Download 346.81 Kb.
Pdf ko'rish
bet9/37
Sana04.11.2023
Hajmi346.81 Kb.
#1746091
TuriКонспект
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   37
Bog'liq
Хорижий инвестициялар (2)

3-МАВЗУ. ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИНГ ХАЛҚАРО 
ҲАРАКАТИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ 
 
1. Хорижий инвестицияларни тартибга солиш усуллари 
Жаҳон амалиётида халқаро капиталлар ҳаракатини тартибга солишнинг 
миллий ва халқаро усуллари қўлланилади.
Халқаро капиталлар ҳаракати жараёнининг муҳим хусусиятларидан 
бири мазкур жараёнга давлатнинг фаол аралашувидир. Бунда давлат 
қуйидаги функцияларни бажаради: 
- тартибга солиш
- назорат қилиш; 
- рағбатлантириш. 
Жаҳон амалиётида халқаро капиталлар ҳаракатини давлат томонидан 
тартибга солишда муайян зиддиятлар мавжуд. Жумладан, мамлакатлар, бир 
томондан, халқаро капитал ҳаракати йўлидаги мавжуд чекловларни бартараф 
этишга ҳаракат қилишса, бошқа томондан, ҳалқаро капитал ҳаракатини чеклаш 
чораларини кўришади. 
Жаҳон амалиётининг кўрсатишича, мамлакатдан капиталнинг четга 
чиқиб кетиши хорижий капиталнинг кириб келишига қараганда камроқ 
даражада тартибга солинади.
Халқаро капитал ҳаракатини давлат томонидан тартибга солишда 
миллий қонунлар, қарорлар ва маъмурий чекловлар асосий ўрин эгаллайди. 
Шуниси 
эътиборлики, кўпчилик 
саноат 
жиҳатдан 
ривожланган 
мамлакатларда (масалан, АҚШ, Германия, Франция ва Буюк Британия) 
хорижий инвестицияларни тартибга солиш бўйича махсус қонунлар ёки 
кодекслар қабул қилинмаган. Бироқ бошқа мамлакатларда хорижий 
инвестицияларни жалб қилиш, улардан фойдаланишга оид махсус миллий 
қонунлар қабул қилинган ва амал қилмоқда. 
Хорижий инвестицияларни жалб қилиш вазифаларини ҳал қилишда 
миллий қонунчиликка хорижий инвесторлар учун қулай миллий режимни 
шакллантириш ҳақидаги низомлар киритилади. Миллий режимда 
норезидентлар учун хўжалик фаолиятини юритиш борасидаги шарт-
шароитлар резидентлар учун яратилган шарт-шароитлардан ёмон бўлмаслиги 
керак. Ушбу қоида муҳим аҳамиятга эга. Миллий режим – хўжалик юритиш 
фаолиятининг минимал шароитлари бўлиб, бу минимум шароитлар хорижий 
инвесторлар учун ёмонлашиб, пасайиб кетмаслиги керак. 
Жаҳон амалиётида хорижий инвестициялар ҳаракатини амалга ошириш 
кўпинча қўшимча иқтисодий, сиёсий ва тижорат рисклари билан боғлиқ. 
Шунинг 
учун 
хорижий 
инвестицияларни 
жалб 
қилувчи 
айрим 
мамлакатларнинг миллий қонунчилигида хорижий инвесторларга нисбатан 
қўшимча имтиёзлар қўлланилади. Турли мамлакатларда қўлланиладиган 
қўшимча имтиёзлар таркибида қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш мумкин: 
- қайта инвестициялашга нисбатан имтиёзли солиқ режимини тақдим 
этиш; 


- шартнома асосида инвестиция лойиҳаларига жалб қилинадиган 
хорижий мутахассисларнинг иш ҳақи ва бошқа мукофот тўловларини 
солиққа тортишнинг имтиёзли режимини яратиш; 
- хорижий инвесторларнинг экспортга мўлжалланган маҳсулот ишлаб 
чиқаришларини ривожлантириш учун импорт кўринишида олиб кираётган 
мол-мулк, асбоб-ускуналар ва технологияларни божхона тўловларидан озод 
қилиш.
Шунингдек, агар хорижий инвестицияларни қабул қилувчи мамлакат 
қонунчилиги миллий инвесторлар учун салбий томонга ўзгарса, одатда, 
хорижий инвестицияли корхоналар учун ушбу ўзгаришлар бўйича муддати 
кечиктирилиши кўзда тутилади.
Жаҳонда аксарият ҳолларда, хорижий инвесторлар учун имтиёзли 
режим хорижий инвестицияларни жалб қилишга максимал даражада 
интилаётган ривожланаётган ва ўтиш иқтисодиёти мамлакатлари томонидан 
яратилади. Шу билан бирга халқаро инвестиция жараёнининг асосий 
иштирокчилари сифатида инвестиция фаолиятини кенгайтиришга ва барча 
учун ягона инвестиция режимини яратишга интилаётган ривожланган 
мамлакатлар 
ҳисобланади. Бошқача 
айтганда, жаҳоннинг 
етакчи 
ривожланган мамлакатлари умумий, бир хил тамойиллар асосида 
ишлайдиган ягона инвестиция режимини шакллантириш тарафдорларидир.
Давлат томонидан ТТХИни қўллаб-қувватлашнинг асосий шакллари 
таркибидан қуйидагиларни ажратиш мумкин: 
Давлат кафолатларини бериш. Инвестиция кафолатлари тўғрисидаги 
қоидалар миллий ҳукуматлар томонидан қабул қилинади. Шу билан бирга 
улар икки томонлама ва бир нечта мамлакатлар иштирок этадиган 
минтақавий кўп томонлама келишувларда ҳам мавжуд бўлади. Икки 
томонлама келишувларда асосан қуйидаги қоидалар қайд этилади: 
- хорижий инвесторлар учун миллий режим
- хорижий инвесторларни ҳимоя қилиш (миллийлаштиришдан, 
капитал, фойда ва дивидендларнинг репатриациясидан); 
- низоларни ҳал қилиш тартиби; 
- сиёсий рисклар билан боғлиқ зарарлардан суғурталаш. 
Жаҳон хўжалигида кўптомонлама шартномалар асосида инвес-
тицияларни кафолатлаш қоидалари билан Инвестицияларни кафолатлаш 
бўйича кўп томонлама агентлик (МАГИ) шуғулланади. 
Ўзининг тартибга солиш режимларига ўзгартишлар киритган 
мамлакатлар сони 1992 йилда 43 тани ташкил этган бўлса, 2008 йилга келиб 
уларнинг сони 55 тага етди. Бошқариш режимларидаги ўзгаришлар сони 2008 
йилда 1992 йилга нисбатан 43 тага кўпайиб, 110 тани ташкил этган. Бу 
даврда ТТХИ учун қулайлик туғдирувчи режимлар сони 77 тадан 85 тага, 
ТТХИ учун ноқулайлик яратувчи режимлар сони эса 25 тагача ошган.

Download 346.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling