Конспект 1-мавзу. Хорижий инвестициялар: моҳияти, шакллари ва хусусиятлари хорижий инвестицияларнинг моҳияти, функциялари ва илмий концепциялари


 Инвестиция нормаси ва унга таъсир этувчи омиллар


Download 346.81 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/37
Sana04.11.2023
Hajmi346.81 Kb.
#1746091
TuriКонспект
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37
Bog'liq
Хорижий инвестициялар (2)

 
4. Инвестиция нормаси ва унга таъсир этувчи омиллар 
Жамғариш нормаси барқарор иқтисодий ўсишнинг асосий кўрсаткичи 
бўлиб хизмат қилади. 
Жамғариш – бу жорий даврдаги қайта ишлашнинг моддий асосини 
кенгайтириш орқали келажакда аҳоли истеъмолини оширишга йўналтирилган 
жараёндир. Бозор иқтисодиётида жамғариш функциясини тадбиркор, фермер ёки 
улар томонидан белгиланган юридик ва жисмоний шахслар амалга оширади. 
Улар қаторига менежерлар, маъмурият, меҳнат жамоасининг кенгаши
акциядорлик жамияти кенгаши, давлат бошқарув органлари ва хўжалик 
фаолиятини олиб бориш ҳуқуқини олган шахсларни киритиш мумкин. 
Жамғаришнинг асосий функцияси – такрор ишлаб чиқариш 
жараёнининг пировард мақсадига эришишга кўмаклашишдир. Такрор ишлаб 
чиқариш жараёнининг мақсади аҳолининг ўсиб ва ўзгариб бораётган 
ижтимоий-иқтисодий эҳтиёжларини қондиришдан иборат. 
Давлат бюджет-солиқ сиёсати, пул-кредит сиёсати ва таркибий-
инвестицион сиёсат орқали жамғариш жараёнига кучли таъсир этиш 
дастакларига эга. Бошқа тарафдан бозор механизмларининг таъсири 
чекланган соҳаларда давлатнинг ўзи жамғариш жараёнининг асосий субъекти 
сифатида фаолият кўрсатиши мумкин. Бу соҳаларга ижтимоий, янги юқори 
технологиялар ва харажатларни қоплаш учун узоқ вақт талаб қилинадиган 
тармоқларни мисол қилиб келтиришимиз мумкин. 
Капитал қўйилмалар – бу асосий фондларни қайта тиклаш, 
ривожлантириш ва янгилашга йўналтирилган моддий харажатлардир. 
Жамғарма – капитал қўйилмалар тушунчасидан кенгроқ бўлиб, у 
корхонанинг асосий фонди билан биргаликда айланма маблағларни, ишлаб 
чиқариш захираларини ва ноишлаб чиқариш фондларини ривожлантиришга 
йўналтирилган капитал қўйилмаларни ҳам ўз ичига олади. Молиявий жиҳатдан 
жамғариш деганда, қўшилган қиймат ёки даромаднинг бир қисмининг асосий ва 
айланма капитални кенгайтиришга, янгилашга йўналтирилиши тушунилади.
Инвестициялар – бу тушунча юқорида келтирилган тушунчалардан 
кенгроқ бўлиб, у пул кўринишидаги иқтисодий ресурслардан иборат бўлади. 
Бу ресурслар ишлаб чиқаришнинг моддий таъминотини кенгайтириш ва 
янгилаш, инсон капиталини ривожлантиришга йўналтирилади.
Инвестицияларни иккига бўлиш мумкин: реал инвестициялар ва 
молиявий инвестициялар.


Реал инвестициялар ўзининг моҳиятига кўра капитал қўйилмалар билан 
бир хилдир. Амалиётда реал инвестициялар ва капитал қўйилмалар ишлаб 
чиқаришни кенгайтириш ва янгилашнинг асосий шакли сифатида намоён 
бўлади.
Молиявий инвестициялар – бу мулкка эгалик қилиш ва мулкдан даромад 
олиш билан боғлиқ бўлган акция, облигация ва бошқа қимматли қоғозлар 
орқали қўйилмалар киритишдир.
Капитални жамғариш жараёнида моддий-техник база ва илмий салоҳият 
шаклланади. Капитал қўйилмаларнинг ҳажми ва ички тузилиши иқтисодий 
ўсиш, меҳнат унумдорлиги ва иқтисодий ривожланиш элементларининг 
даражаси ва ривожланиш суръатларини белгилаб беради. 

Download 346.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling