7-МАВЗУ. ХАЛҚАРО ЛИЗИНГ
1. Лизинг бошқа турдаги хорижий инвестицияларнинг шакли сифатида
Халқаро валюта фонди «қолган турдаги инвестициялар» гуруҳини
ажратадики, уларга халқаро қарзлар ва банк депозитлари киритилади. Ушбу
гуруҳ инвестициялар тўғридан-тўғри ва портфель инвестициялар шаклида
учраб туради. Жаҳон амалиётининг кўрсатишича, савдо-иқтисодий алоқалар
негизида инвестициялар билан боғлиқ турли хил операциялар амалга
оширилади. Улар ўртасида турли-туман сервис, маркетинг, бошқарув,
технологик ва бошқа шартномалар имзоланади. Ушбу шартномалар инвес-
тицион ҳуқуқий асосни юзага келтиради, бироқ юқоридаги таснифга тўғри
келмайди. Мазкур шартномалар хорижий инвесторларга мулкчилик
ҳуқуқини бермаса-да, доимий даромад олиш ҳуқуқини беради. Ушбу турдаги
шартномалар хорижий инвестиция фаолиятининг кичик бизнесга тортилиши
нуқтаи назаридан муҳимдир. Бунда томонларнинг савдо шериклари мақо-
мидан савдо-инвестицион шериклар мақоми даражасига айланиши рўй
беради. Амалий ўзгаришлар капитал ҳаракати туфайли содир бўлади.
Бошқа турдаги инвестиция фаолиятига XXI аср бошларида жадал
суръатларда ривожланиб бораётган лизинг ҳам киради. Замонавий иқтисодий
адабиётда ва амалиётда лизингнинг турли хил таърифлари мавжуд.
Лизинг - сотиб олиш асосида мол-мулкни вақтинчалик фойдаланишга
ва кейинчалик узоқ муддатли ижарага бериш билан боғлиқ мол-мулк
муносабатлари мажмуи. Лизинг сотиб олинадиган техника ва асбоб-
ускуналарни кредитлашнинг бир тури бўлиб, анъанавий банк ссудаси,
кредитнинг муқобил шаклидир. Лизингда асбоб-ускуналарни сотиб олиш
қатор масалаларни, шу жумладан, ижара, суғурта, кафолатлаш ва
бошқаларни амалга оширишни кўзда тутади.
Лизинг - ижара муносабатларининг бир тури бўлиб, бунда лизинг
берувчи ўз ҳисобидан ишлаб чиқарувчи (сотувчи)дан лизинг объектини
харид қилиш мақсадида, у билан лизинг олувчининг топшириқномасига кўра,
шартнома тузиш мажбуриятини олиши, лизинг олувчи эса, лизинг
объектидан фойдаланиш эвазига лизинг берувчига лизинг тўловларини
тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олишини мужассамловчи, мол-мулкнинг
сотиб олинишини молиялаштириш бўйича ижара муносабатлари шаклидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |