Конспект 1-мавзу. Хорижий инвестициялар: моҳияти, шакллари ва хусусиятлари хорижий инвестицияларнинг моҳияти, функциялари ва илмий концепциялари


 ЭИЗнинг мақсади, вазифалари ва турлари


Download 346.81 Kb.
Pdf ko'rish
bet23/37
Sana04.11.2023
Hajmi346.81 Kb.
#1746091
TuriКонспект
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   37
Bog'liq
Хорижий инвестициялар (2)

 
2. ЭИЗнинг мақсади, вазифалари ва турлари 
Жахон амалиётидан маълумки, ЭИЗ турли мақсадларга эришиш учун 
ташкил этилади. 
Биринчидан, ЭИЗ ташкил этишдан мақсад миллий иқтисодиётнинг 
халқаро меҳнат тақсимоти жараёнига чуқур интеграциялашувини таъминлаш 
хисобланади. Рақобатбардош экспорт маҳсулотларини ишлаб чиқариш 
орқали валюта тушумларини кўпайтиришга эришилади. Агар мамлакат 
қандайдир сабабларга кўра хорижий тадбиркорлик капитали учун 
иқтисодиётнинг эркинлашувини таъминлай олмаса, унда эркин иқтисодий 
зона ташкил этиш орқали хорижий инвесторларга қулай инвестиция 
муҳитини яратиши мумкин. 
Иккинчидан, ЭИЗ биринчи навбатда импорт ўрнини қопловчи маҳсулот 
ишлаб чиқариш, ички бозорни юқори сифатли маҳсулотлар билан тўлдириш 
учун ташкил этилади. Ушбу мақсадларга эришиш учун ҳудудда хорижий 
капитал ёрдамида импорт ўрнини қопловчи ишлаб чиқариш барпо этилади. 
Учинчидан, ЭИЗни махсус ташкил этишда халқаро меҳнат тақсимотига 
товар ишлаб чиқариш тармоқлари билан биргаликда туризм, маданият ва 
санатория-курорт соҳаларининг интеграциялашуви ҳам кўзда тутилади. 
Тўртинчидан, ЭИЗ ишлаб чиқаришга хорижий технологиялар ва миллий 
илмий-техник янгиликларини татбиқ этиш орқали бутун миллий иқтисодиётда 
ундан фойдаланишни назарда тутади. 
Бешинчидан, ривожланаётган мамлакатлар учун малакали кадрлар 
тайёрлаш ва ўқитишни назарда тутади. 
Олтинчидан, махсус иқтисодий ҳудудларни ташкил этиш бирор ҳудуд 
ёки соҳанинг иқтисодий ривожланишини рағбатлантиришни кўзда тутади. 
Мисол учун АЈШ ва Буюк Британияда махсус иқтисодий ҳудудлар ХХ 
асрнинг 80-йилларида иқтисодий турғунлик ҳолатидаги ҳудудларда кичик ва 
ўрта бизнесни ривожлантириш учун ташкил этилган. Ушбу ҳудудларда 
ишбилармонларга мамлакатнинг бошқа ҳудудларига нисбатан молиявий 
имтиёзлар ва хўжалик фаолияти эркинлиги берилади. Ушбу дастурлар 
хорижий капитални жалб этишни рағбатлантириш учун махсус 
йўналтирилган. Шу мақсадда қолоқ ҳудудларни ривожланган ҳудудларга 
айлантиришда асосий эътибор хорижий капитални жалб этишга қаратилади. 


Еттинчидан, айрим мамлакатларда эркин иқтисодий ҳудуд иқтисодиётни 
модернизация қилишнинг минтақавий усули сифатида қаралади.

Download 346.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling