Конституциявий қонуни лойиҳаси ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида


Download 41.87 Kb.
bet13/18
Sana01.04.2023
Hajmi41.87 Kb.
#1315802
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
Qonun loyihasi

4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4) Ўзбекистон Республикасининг ички ва ташқи сиёсатига оид масалаларни кўриб чиқиш, давлат стратегик дастурларини қабул қилиш»; 15, 16 ва 17-бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«15) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш, мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг долзарб масалалари юзасидан Бош вазирнинг ҳисоботларини эшитиш ва муҳокама қилиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг энг муҳим масалалари юзасидан ҳар йилги маърузасини кўриб чиқиш;

  1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилини (омбудсманни), Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакилини сайлаш;

  2. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг ҳисоботини, Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги ҳар йилги Миллий маърузани кўриб чиқиш»; 38) 80-модда: қуйидаги мазмундаги 5-банд билан тўлдирилсин:

«5) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг раисини тайинлаш ва лавозимидан озод этиш»;
6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорини ва Ўзбекистон Республикасининг Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорини тайинлаш ҳамда уларни лавозимидан озод этиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш»; 8-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«8) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги ва халқаро ташкилотлар ҳузуридаги дипломатик вакилларини тайинлаш ҳамда уларни лавозимидан озод этиш, шунингдек уларнинг фаолияти билан боғлиқ масалалар юзасидан ҳисоботларини эшитиш»;
39) 83-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«83-модда. Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига Ўзбекистон
Республикаси Президенти, ўз давлат ҳокимиятининг олий вакиллик органи орқали Қорақалпоғистон Республикаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси эга. Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди, Олий суди, Судьялар олий кенгаши ва Бош прокурори ҳам ўз ваколатларига оид масалалар юзасидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга.
Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи қонун лойиҳасини қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий
Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш воситасида амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг сайлов ҳуқуқига эга бўлган, юз минг нафардан кам бўлмаган фуқаролари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссияси қонунчиликка оид таклифларини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига қонунчилик ташаббуси тартибида киритишга ҳақли.
Қонун лойиҳаларини, қонунчиликка оид таклифларни киритиш ва кўриб чиқиш тартиби қонун билан белгиланади»; 40) 84-модданинг: иккинчи қисмидаги «ўн» деган сўз «йигирма» деган сўз билан
алмаштирилсин; учинчи қисмидаги «ўн кун ичида» деган сўзлар «йигирма кундан
кечиктирмай» деган сўзлар билан алмаштирилсин; тўртинчи қисмидаги «ўттиз кун ичида» деган сўзлар «икки ойдан
кечиктирмай» деган сўзлар билан алмаштирилсин;


  1. Download 41.87 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling