Конституциявий қонуни лойиҳаси ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Download 41.87 Kb.
|
Qonun loyihasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- 25-банди
- 98-модда иккинчи қисмининг : 1 , 2 ва 3-бандлари
90-модданинг иккинчи қисмидаги «беш» деган сўз «етти» деган сўз билан алмаштирилсин;
93-модда биринчи қисмининг: 6 ва 7-бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «6) Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги ва халқаро ташкилотлар ҳузуридаги дипломатик вакилларини тайинлаш учун номзодларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига тақдим этади; 7) ички ва ташқи сиёсатнинг энг муҳим стратегик устувор йўналишларини белгилайди ҳамда уларнинг ижро этилишига оид масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига мурожаатномалар йўллайди»; 12 ва 13-бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «12) Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорини тайинлайди ва лавозимидан озод қилади, кейинчалик бу масалаларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тасдиғига киритади; 13) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг таркибига номзодларни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви раиси, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси лавозимларига номзодларни тақдим этади»; 25-банди қуйидаги мазмундаги 25, 26 ва 27-бандлар билан алмаштирилсин: «25) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашини шакллантиради ва бошқаради; Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги маслаҳаткенгаш органларини ва бошқа органларни шакллантиради; ушбу Конституцияда ва Ўзбекистон Республикасининг қонунларида назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга оширади»; 43) 98-модда иккинчи қисмининг: 1, 2 ва 3-бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «1) самарали иқтисодий, ижтимоий, экологик, молиявий, пул-кредит сиёсати олиб борилиши, илм-фан, маданият, таълимни, соғлиқни сақлашни ҳамда иқтисодиётнинг ва ижтимоий соҳанинг бошқа тармоқларини ривожлантириш бўйича дастурларнинг ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилиши учун жавобгар бўлади; фуқароларнинг иқтисодий, ижтимоий, экологик ва бошқа ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича чоратадбирларни амалга оширади; давлат бошқаруви органларининг ишини мувофиқлаштиради ва йўналтиради, уларнинг фаолияти устидан қонунда белгиланган тартибда назоратни таъминлайди»; Download 41.87 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling