23
4) Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг мамлакатни ижтимоий-
иқтисодий жиҳатдан ривожлантиришнинг
долзарб масалалари юзасидан,
шунингдек Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ўз фаолияти масалалари
юзасидан ҳисоботларини эшитиш;
5) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодларни
кўриб чиқиш ва маъқуллаш;
6) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
мамлакат
ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг энг муҳим масалалари бўйича ҳар йилги
маърузасини эшитиш;
7) давлат органларининг мансабдор шахсларига парламент сўровини
юбориш ва парламент назоратининг бошқа
шаклларини амалга ошириш;
8) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик
палатаси Спикери ва унинг ўринбосарларини, қўмиталарнинг раислари
ва уларнинг ўринбосарларини сайлаш;
9) Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг тақдимига биноан
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси
депутатини дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги масалаларни
ҳал этиш;
10) ўз фаолиятини ташкил этиш ва палатанинг ички тартиб-қоидалари
билан боғлиқ масалалар юзасидан қарорлар қабул қилиш;
11) сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ҳаёт соҳасидаги у ёки бу масалалар
юзасидан, шунингдек давлатнинг ички ва ташқи сиёсати масалалари
юзасидан қарорлар қабул қилиш;
12) ушбу Конституция ва қонунларда назарда тутилган бошқа
ваколатларни амалга ошириш.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси
ўзини ўзи тарқатиб юбориш тўғрисида
депутатлар умумий сонининг
камида учдан икки қисмидан иборат кўпчилик овози билан қарор
қабул қилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: