10-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари:
бир ойлик муддатда ушбу Конституциявий Қонун таҳриридаги
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг матни қайта нашр
этилишини ва кўп нусхада
босилишини таъминласин;
ушбу Конституциявий Қонун таҳриридаги Ўзбекистон Республикаси
Конституциясининг моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка, айниқса,
ёшларга етказиш ва тушунтириш бўйича комплекс чораларни
икки ойлик
муддатда ишлаб чиқсин ҳамда уларнинг амалга оширилишини таъминласин;
қонунчиликни
ушбу
Конституциявий
Қонун
таҳриридаги
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлаштириш бўйича
чора-тадбирлар дастури ижросини ҳар чоракда кўриб борсин.
11-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий суди одил судловни амалга
оширишда судлар томонидан конституциявий нормалар тўғри ва
бир хилда
қўлланилишини таъминлаш мақсадида барча инстанция судлари томонидан
ишларни кўриб чиқишнинг ушбу Конституциявий Қонун таҳриридаги
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри
амал қилувчи ҳужжат сифатида қўллаш юзасидан ягона суд амалиёти
тўғрисидаги Олий суд Пленуми қарорини уч ойлик муддатда
қабул қилсин.