Конституциявий қонунининг лойиҳаси ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида


Download 359.52 Kb.
Pdf ko'rish
bet40/43
Sana16.03.2023
Hajmi359.52 Kb.
#1279165
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   43
Bog'liq
uz

XXVII боб. Мудофаа ва хавфсизлик 
152-модда. 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Қуролли 
Кучлари 
Ўзбекистон 
Республикасининг давлат суверенитетини ва ҳудудий яхлитлигини
аҳолининг тинч ҳаёти ва хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун тузилади. 
Қуролли Кучларнинг тузилиши ва уларни ташкил этиш қонун билан 
белгиланади. 
153-модда. 
Ўзбекистон Республикаси ўз хавфсизлигини таъминлаш учун етарли 
даражада Қуролли Кучларига эга. 


47 
 
ОЛТИНЧИ БЎЛИМ. КОНСТИТУЦИЯНИ ЎЗГАРТИРИШ
ТАРТИБИ 
154-модда. 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
Конституциясига 
ўзгартириш
ва қўшимчалар тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 
Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари умумий сонининг 
камида учдан икки қисмидан иборат кўпчилиги томонидан қабул қилинган 
конституциявий қонун ёки Ўзбекистон Республикасининг референдуми 
билан киритилади. 
Ушбу Конституция 1-моддасининг ва ушбу модда иккинчи қисмининг 
қоидалари қайта кўриб чиқилиши мумкин эмас. 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
Конституциясига 
ўзгартириш
ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги конституциявий қонунда унинг 
нормаларини, шунингдек Конституциянинг нормаларини қўллашнинг
ўзига хос хусусиятлари назарда тутилиши мумкин. 
 
155-модда. 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси тегишли таклиф 
киритилгандан кейин олти ой мобайнида Конституцияга ўзгартириш
ва қўшимчалар киритиш тўғрисида кенг ва ҳар тарафлама муҳокамани 
ҳисобга олган ҳолда конституциявий қонун қабул қилиши мумкин.
Агар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Конституцияни ўзгартириш 
тўғрисидаги таклифни рад этса, таклиф бир йил ўтгандан кейингина
қайта киритилиши мумкин.». 

Download 359.52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling