44
139-модда.
Ўзбекистон Республикасида суд ишларини юритиш ўзбек тилида,
қорақалпоқ тилида ёки муайян жойдаги кўпчилик аҳоли сўзлашадиган
тилда ёхуд қонунга мувофиқ бошқа тилда олиб борилади. Суд ишлари олиб
борилаётган тилни билмайдиган судда қатнашувчи шахсларнинг таржимон
орқали иш материаллари билан тўла танишиш ва
суд ишларида иштирок
этиш ҳуқуқи ҳамда судда она тилида сўзлаш ҳуқуқи таъминланади.
140-модда.
Судларнинг фаолиятини молиялаштириш фақат Ўзбекистон
Республикасининг Давлат бюджетидан амалга оширилади ҳамда у
одил
судловни тўлиқ ва мустақил амалга ошириш имкониятини таъминлаши керак.
ХХIV
боб. Адвокатура
141-модда.
Жисмоний ва юридик шахсларга малакали юридик ёрдам кўрсатиш
учун адвокатура фаолият кўрсатади.
Адвокатура фаолияти қонунийлик, мустақиллик ва ўзини ўзи бошқариш
принципларига асосланади.
Адвокатурани ташкил этиш ва унинг фаолияти тартиби қонун билан
белгиланади.
142-модда.
Адвокат ўз касбий вазифаларини амалга ошираётганда
унинг
фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди.
Адвокатга ўз ҳимоясидаги шахс билан монеликсиз ва холи учрашиш,
маслаҳатлар бериш учун шарт-шароитлар таъминланади.
Адвокат,
унинг шаъни, қадр-қиммати ва
касбий фаолияти давлат
ҳимоясида бўлади ва қонун билан муҳофаза қилинади.
XXV боб. Прокуратура
143-модда.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонунларнинг аниқ ва бир хилда
бажарилиши устидан назоратни Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори
ва унга бўйсунувчи прокурорлар амалга оширади.
Do'stlaringiz bilan baham: