Конституциявий қонунининг лойиҳаси ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида


Download 359.52 Kb.
Pdf ko'rish
bet34/43
Sana16.03.2023
Hajmi359.52 Kb.
#1279165
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   43
Bog'liq
uz

129-модда
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини, Ўзбекистон 
Республикаси Олий Мажлисига, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар давлат 
ҳокимияти вакиллик органларига сайловларни, шунингдек Ўзбекистон 
Республикасининг референдумини ташкил этиш ва ўтказиш учун 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан фаолиятининг асосий 
принциплари мустақиллик, қонунийлик, коллегиаллик, ошкоралик
ва адолатлиликдан иборат бўлган Ўзбекистон Республикаси Марказий 
сайлов комиссияси тузилади. 
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси сайлов 
комиссиялари тизимига бошчилик қилади, ўз фаолиятини доимий асосда 
амалга оширади ҳамда ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг 
Конституциясига ва қонунларига амал қилади. 
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг аъзолари 
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари 
вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг тавсияси бўйича Ўзбекистон 
Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати 
томонидан сайланади. 
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг раиси 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан комиссия 
аъзолари орасидан беш йиллик муддатга комиссия мажлисида сайланади. 
Айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Ўзбекистон 
Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг раиси этиб сайланиши 
мумкин эмас. 


41 
XXIII боб. Cуд ҳокимияти 
130-модда. 
Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга 
оширилади. 
Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимияти қонун чиқарувчи
ва ижро этувчи ҳокимиятдан, сиёсий партиялардан, фуқаролик 
жамиятининг бошқа институтларидан мустақил ҳолда иш юритади. 
131-модда. 
Ўзбекистон Республикасида суд тизими ва судлар фаолиятининг 
тартиби қонун билан белгиланади. 
Фавқулодда судлар тузишга йўл қўйилмайди. 

Download 359.52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling