Конституциявий қонунининг лойиҳаси ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида


Download 359.52 Kb.
Pdf ko'rish
bet38/43
Sana16.03.2023
Hajmi359.52 Kb.
#1279165
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   43
Bog'liq
uz

144-модда
Прокуратура органларининг ягона марказлаштирилган тизимига 
Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори бошчилик қилади. 
Қорақалпоғистон 
Республикасининг 
прокурори 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
Бош 
прокурори 
билан 
келишилган 
ҳолда 
Қорақалпоғистон Республикасининг олий вакиллик органи томонидан 
тайинланади. 


45 
Вилоятларнинг прокурорлари, туман ва шаҳар прокурорлари 
Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори томонидан тайинланади. 
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг, Қорақалпоғистон 
Республикаси прокурорининг, вилоят, туман ва шаҳар прокурорларининг 
ваколат муддати – беш йил. 
Айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Ўзбекистон 
Республикасининг Бош прокурори лавозимини эгаллаши мумкин эмас. 
145-модда. 
Ўзбекистон Республикасининг прокуратура органлари ўз ваколатларини 
бошқа давлат органларидан, ўзга ташкилотлардан, мансабдор шахслардан 
мустақил равишда, фақат Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига 
ва қонунларига бўйсунган ҳолда амалга оширади. 
Прокурорлар ўз ваколатлари даврида сиёсий партияларга ва сиёсий 
мақсадларни кўзловчи бошқа жамоат бирлашмаларига аъзоликни
тўхтатиб турадилар. 
Прокуратура органларини ташкил этиш, уларнинг ваколатлари
ва фаолият кўрсатиш тартиби қонун билан белгиланади. 
146-модда. 
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жиноятчиликка қарши кураш 
бўйича тезкор-қидирув, тергов ва бошқа махсус вазифаларни мустақил 
равишда бажарувчи хусусий ташкилотлар, жамоат бирлашмалари
ва уларнинг бўлинмаларини тузиш ҳамда уларнинг фаолият кўрсатиши 
тақиқланади. 
Қонунийлик ва ҳуқуқий тартиботни, фуқароларнинг ҳуқуқлари
ва эркинликларини ҳимоя қилишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга 
жамоат ташкилотлари ва фуқаролар ёрдам кўрсатишлари мумкин. 

Download 359.52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling