Konstitutsiyaviy huquq kazus javoblari
Vaziyatga huquqiy baho bеring. Qonun qabul qilish tartibi jarayonini normativ-huquqiy hujjatlar asosida tahlil qiling
Download 304.6 Kb.
|
Konstitutsiyaviy huquq kazus javoblari-fayllar.org
Vaziyatga huquqiy baho bеring. Qonun qabul qilish tartibi jarayonini normativ-huquqiy hujjatlar asosida tahlil qiling.
O'zR ning O'zR ning 12.12.2002 yilda qabul qilingan Senat va Qonunchilik palatasi to‘g‘risidagi qonunga muvofiq Senat qonun loyihasini Qonunchilik palatasiga qaytarish vakolatiga ega.( Senat to’g’risidagi qonun 24-modda) Ammo Qonunchilik palatasiga qaytarilgan qonun Qonunchilik palatasi dеputatlarini 3 dan 2 qismi tomonidan ma'qullansa, qonun loyihasi Oliy Majlis tomonidan qabul qilingan hisoblanadi.( Qonunchilik palatasi to‘g‘risidagi 29-modda) Ushbu vaziyatda Qonunchilik palatasini harakati noo’rin chunki Qonunchilik palatasi deputatlarini 3 dan 2 qismi qonunni ma'qullagan, bu vaziyatda qonun Oliy Majlis tomonidan qabul qilingan hisoblanadi va uni yana Senatga taqdim etish shart emas. KAZUS13-Ўзбекистон Республикасининг “Парламент назорати тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан учинчи ўқишда қабул қилиниб, Сенат томонидан маъқулланганидан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Президентига имзолаш учун юборилди. Бироқ давлат бошлиғи ўз эътирозлари билан Қонуни имзоламасдан қайтарди. Бундай ҳолатда Олий Мажлис палаталари Қонунни аввалги қабул қилинган таҳририда қайта овозга қўйиш ёки давлат бошлиғи эътирозлари инобатга олган ҳолда уни қайта ишлаб, сўнг қабул қилиши лозим эди. Парламент палаталари биринчи йўлни танлади. Қонун аввалги таҳрирда Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари умумий сонининг тўртдан уч қисмидан иборат кўпчилик овози билан маъқулланди, яъни Президент ветоси енгиб ўтилди. Бироқ давлат бошлиғи қайта овоз бериш процедураси қўпол равишда бузилганлигини кўрсатиб Қонунни имзоламасдан қолдирди. Савол: Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг. Ушбу ҳолатни Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги доирасида муҳокама қилинг. KONS. 84-модда. Қонун Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниб, Сенат томонидан маъқулланиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзолангач ва қонунда белгиланган тартибда расмий нашрларда эълон қилингач, юридик кучга эга бўлади. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган қонун қабул қилинган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига юборилади. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати маъқуллаган қонун имзоланиши ва эълон қилиниши учун Ўзбекистон Республикаси Президентига ўн кун ичида юборилади. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қонун ўттиз кун ичида имзоланади ва эълон қилинади. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан рад этилган қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига қайтарилади. Агар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан рад этилган қонунни қайта кўриб чиқишда Қонунчилик палатаси депутатлар умумий сонининг учдан икки қисмидан иборат кўпчилик овози билан қонунни яна маъқулласа, қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан қабул қилинган ҳисобланади ҳамда имзоланиши ва эълон қилиниши учун Ўзбекистон Республикаси Президентига Қонунчилик палатаси томонидан юборилади. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан рад этилган қонун юзасидан Қонунчилик палатаси ва Сенат юзага келган келишмовчиликларни бартараф этиш учун Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари орасидан тенглик асосида келишув комиссиясини тузиши мумкин. Палаталар келишув комиссияси таклифларини қабул қилганда қонун одатдаги тартибда кўриб чиқилиши керак. Ўзбекистон Республикаси Президенти қонунни ўз эътирозлари билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қайтаришга ҳақли. Агар қонун аввалги қабул қилинган таҳририда тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисмидан иборат кўпчилик овози билан маъқулланса, қонун Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ўн тўрт кун ичида имзоланиши ва эълон қилиниши керак. Қонунларнинг ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг матбуотда эълон қилиниши улар қўлланилишининг мажбурий шартидир. KONS. 78-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг биргаликдаги ваколатлари қуйидагилардан иборат: 1) Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини қабул қилиш, унга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш; 2) Ўзбекистон Республикасининг конституциявий қонунларини, қонунларини қабул қилиш, уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш; 3) Ўзбекистон Республикасининг референдумини ўтказиш тўғрисида ва уни ўтказиш санасини тайинлаш ҳақида қарор қабул қилиш; 4) Ўзбекистон Республикаси ички ва ташқи сиёсатининг асосий йўналишларини белгилаш ҳамда давлат стратегик дастурларини қабул қилиш; 5) Ўзбекистон Республикаси қонун чиқарувчи, ижро этувчи ҳамда суд ҳокимияти органларининг тизимини ва ваколатларини белгилаш; 6) Ўзбекистон Республикаси таркибига янги давлат тузилмаларини қабул қилиш ва уларнинг Ўзбекистон Республикаси таркибидан чиқиши ҳақидаги қарорларни тасдиқлаш; 7) бож, валюта ва кредит ишларини қонун йўли билан тартибга солиш; 8) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетини қабул қилиш ва унинг ижросини назорат этиш; 9) солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни жорий қилиш; 10) Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши масалаларини қонун йўли билан тартибга солиш, чегараларини ўзгартириш; 11) туманлар, шаҳарлар, вилоятларни ташкил этиш, тугатиш, уларнинг номини ҳамда чегараларини ўзгартириш; 12) давлат мукофотлари ва унвонларини таъсис этиш; 13) Ўзбекистон Республикаси Президентининг вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органларини тузиш ҳамда тугатиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш; 14) Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясини тузиш; 15) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш, шунингдек мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг долзарб масалалари юзасидан Бош вазирнинг ҳисоботларини эшитиш ва муҳокама қилиш; 16) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ва унинг ўринбосарини сайлаш; 17) Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг ҳисоботини кўриб чиқиш; 18) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикасига ҳужум қилинганда ёки тажовуздан бир-бирини мудофаа қилиш юзасидан тузилган шартнома мажбуриятларини бажариш зарурияти туғилганда уруш ҳолати эълон қилиш тўғрисидаги фармонини тасдиқлаш; 19) Ўзбекистон Республикаси Президентининг умумий ёки қисман сафарбарлик эълон қилиш, фавқулодда ҳолат жорий этиш, унинг амал қилишини узайтириш ёки тугатиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш; 20) халқаро шартномаларни ратификация ва денонсация қилиш; 21) парламент назоратини ва ушбу Конституцияда назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга ошириш. Палаталарнинг биргаликдаги ваколатларига кирадиган масалалар, қоида тариқасида, аввал Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасида, сўнгра Сенатида кўриб чиқилади. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ ТЎҒРИСИДА 29-модда. Туманлар, шаҳарлар, вилоятларни ташкил этиш, тугатиш, уларнинг номини ва чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқиш Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг белгиланган тартибда киритилган таклифига биноан туманлар, шаҳарлар, вилоятларни ташкил этиш, тугатиш, уларнинг номини ва чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқади. Туманлар, шаҳарлар, вилоятларни ташкил этиш, тугатиш, уларнинг номини ва чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги масала рад этилган тақдирда, у Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун камида бир йилдан кейин қайта киритилиши мумкин. 33-модда. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг айрим долзарб масалалари юзасидан ҳисоботини эшитиш Қонунчилик палатаси зарур бўлган ҳолларда ўз мажлисида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг айрим долзарб масалалари юзасидан ҳисоботини эшитиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг айрим долзарб масалалари юзасидан ҳисоботи ушбу Қонуннинг 32-моддасига мувофиқ парламент сўрови тартибида эшитилади. Фракциялар (депутатлар гуруҳлари), Қонунчилик палатасининг қўмиталари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ҳисоботини дастлабки тарзда кўриб чиқади ҳамда фикрлар ва таклифларни ишлаб чиқади, фикрлар ва таклифлар Қонунчилик палатасининг мажлисида мажбурий равишда ҳамда ҳар томонлама муҳокама қилиниши лозим. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ҳисоботини эшитиш якунлари бўйича Қонунчилик палатаси қарор қабул қилади, унда ҳукуматнинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг айрим долзарб масалаларига доир фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар бўлиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ҳисоботини эшитиш якунлари бўйича қабул қилинган Қонунчилик палатасининг қарори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилади. 14. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ўртасида қатъий зиддиятлар пайдо бўлгани туфайли Ўзбекистон Республикаси Президентига ишончсизлик вотуми бериш тўғрисида расмий таклиф киритилди. Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг камида учдан бир қисми миқдори иштирокида давлат раҳбари ушбу таклифни кўриб чиқиб, уни Олий Maжлис палаталарининг қўшма мажлиси муҳокамасига тақдим этди ва парламент палаталари Бош вазирга ишонч билдирмади. Натижада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси истеъфога чиқди. Бироқ, Вазирлар Маҳкамасининг истеъфоси давлат ҳокимияти органлари раисларига, хусусан, ижро этувчи ҳокимиятнинг ажралмас қисмлари ҳисобланган ва иерархик равишда Вазирлар Маҳкамасига бўйсунадиган қўмиталар, идоралар, комиссиялар ва марказларга таъсир қилмади ва улар ўз жойларида қолди. Download 304.6 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling