Konstitutsiyaviy huquq kazus javoblari
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг. Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини қабул қилиш тартибини муҳокама қилинг
Download 304.6 Kb.
|
Konstitutsiyaviy huquq kazus javoblari-fayllar.org
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг. Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини қабул қилиш тартибини муҳокама қилинг.
Фуқаролик – шахс ва давлатнинг ўзаро мустаҳкам ҳуқуқий алоқаси бўлиб, шахс қадр-қиммати, ҳуқуқ ва эркинликларини тан олиш ва ҳурмат қилишга асосланган шахс ва давлатнинг ўзаро ҳуқуқ, мажбурият ва жавобгарликлари йиғиндиси сифатида акс этади. Ўзбекистонда фуқаролик институтини ҳуқуқий тартибга солувчи қонун ҳужжатлари қуйидагилардир: Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси (21, 22, 23-моддалар), «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги қонуни; Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 20 ноябрдаги фармони билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низом» ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари. Ўзбекистон Республикаси фуқаролигининг принциплари мавжуд. Уларга қисқача тўхталамиз. 1. Ҳар бир шахснинг фуқароликка бўлган ҳуқуқи шуни англатадики, чет эллик фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини олишлари мумкин. 2. Тенг фуқаролик принципи шуни англатадики, Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида турли хил асослар бўйича – фуқароликни тиклаш, туғилиш, фуқароликни қайд этиш каби ҳолатларда Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлган шахсларнинг ҳуқуқий мақомида ҳеч бир фарқ белгилаб қўйилмаган. 3. Ягона фуқаролик принципи Ўзбекистон Республикаси давлатчилигининг хусусияти билан боғлиқ. Ушбу принцип фуқаролар республиканинг бутун ҳудудида фуқаро ҳисобланишини англатади. 4. Ўзбекистон Республикасининг ўз фуқароларига ўз ҳудудида ва чет элларда ҳомийлик қилиши. 5. Фуқаронинг ўз фуқаролигини бекор қилиш ёки ўзгартириш ҳуқуқи давлат томонидан бузилишига йўл қўйилмаслиги. 6. Икки фуқароликка йўл қўйилмаслиги. Ўзбекистон Республикаси фуқароси хорижий давлат фуқароси бўлиши мумкин эмас. 7. Ўзбекистон Республикасидан ташқарида яшовчи шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси фуқароси эканлиги сақланиб қолиши. 8. Ўзбекистон Республикасининг ўз ҳудудидан ташқарида яшовчи фуқароларини ҳимоя қилиши. Дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасалари, шунингдек, уларнинг мансабдор шахслари Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ўзлари борган мамлакат қонунлари билан, Ўзбекистон Республикаси ва унинг фуқароси борган давлат қатнашаётган шартномалар ҳамда халқаро одатлар билан бериб қўйилган ҳамма ҳуқуқлардан тўла фойдаланиш имкониятига эга бўлишлари учун чоралар кўришлари, уларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан муҳофаза қилинадиган манфаатларини қонунларда белгиланган тартибда ҳимоя қилишлари, зарур ҳолларда эса Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг бузилган ҳуқуқларини тиклаш чораларини кўришлари шарт. 9. Никоҳ тузилиши ва бекор қилинишида Ўзбекистон Республикаси фуқаролигининг сақланиб қолиши. Фуқаролик тўғрисидаги қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахс билан никоҳдан ўтиши ва уни бекор қилиши ўз-ўзидан фуқароликнинг ўзгаришига олиб келмайди. Худди шунингдек, эр-хотиндан бирининг фуқаролигини ўзгартириши иккинчисининг фуқаролиги ўзгаришига олиб келмайди. 10. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги принциплари қаторига Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлмаган, бироқ Ўзбекистондаги юксак хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан бериладиган фахрий фуқаро деб аталувчи институт ҳам киритилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси фуқаролигининг юзага келиши. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги: 1) фуқаролик берилиши натижасида; 2) туғилиши бўйича; 3) Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги қайта тикланиши натижасида; 4) Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида назарда тутилган асослар бўйича юзага келади. Фуқароликнинг тан олиниши ёки берилиши натижасида юзага келиши (Фуқаролик тўғрисидаги қонуннинг 4-моддаси). Қуйидагилар Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари бўладилар: 1) келиб чиқиши, ижтимоий ва мулкий ҳолатидан, ирқи ва миллатидан, жинси, маълумоти, тили, сиёсий қарашлари, диний эътиқоди, машғулотининг тури ва савиясидан қатъи назар, ушбу Қонун кучга кирган вақтда Ўзбекистон Республикасида доимий яшаб турган, бошқа давлатларнинг фуқаролари бўлмаган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлиш истагини билдирган шахслар; 2) давлат йўлланмаси билан Ўзбекистон Республикасидан ташқарида ишлаётган, ҳарбий хизматни ўтаётган ёки ўқиётган шахслар, агар улар Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида туғилган бўлсалар ёки доимий яшаганликларини исбот қилган бўлсалар, бошқа давлатларнинг фуқаролари бўлмасалар ва ушбу қонун кучга кирганидан кейин кечи билан бир йил ичида Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлиш истагини билдирган бўлсалар; 3) ушбу қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини олган шахслар. Фуқароликнинг туғилиш бўйича юзага келиши – «филиация». Жаҳон амалиётида фуқароликнинг туғилиш бўйича юзага келишининг иккита асосий усули мавжуд: «қондошлик ҳуқуқи» ва «тупроқдошлик ҳуқуқи». Биринчи ҳолатда бола туғилган жойидан қатъи назар, ота-онасининг фуқаролигини олади, иккинчи ҳолатда эса – бола ота-онасининг фуқаролигидан қатъи назар, қайси давлатда туғилган бўлса, ўша давлат фуқароси бўлади. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ҳар иккала қоидани ҳам тан олади, бироқ «қондошлик ҳуқуқи»га устунлик берилган: 1) Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган ота-онадан туғилган бола, қаерда туғилганидан қатъи назар, Ўзбекистон фуқароси ҳисобланади; 2) бола туғилиши вақтида ота-оналардан бири Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлса, иккинчисининг эса фуқаролиги бўлмаса, бола туғилган жойидан қатъи назар, Ўзбекистон фуқароси ҳисобланади. Бола туғилган вақтида ота-оналардан бири Ўзбекистон Республикасининг фуқароси, иккинчиси эса чет эл фуқароси бўлса, боланинг фуқаролиги тўғрисидаги масала, у қаерда туғилганидан қатъи назар, ота-онасининг ёзма келишуви билан аниқланади. Бундай келишув бўлмаган тақдирда, бола Ўзбекистон Республикасида туғилган бўлса, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олади, чунки, акс ҳолда, у фуқаролиги бўлмаган деб ҳисобланиб қолар эди. «Тупроқдошлик ҳуқуқи»: 1) ота-онаси номаълум бўлган шахс, 2) ота-онасининг фуқаролиги бўлмаган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган болаларнинг фуқаролигини белгилашда қўлланилади. KAZUS 5- Тошкент шаҳар Адлия бошқармасида давлат рўйхатидан ўтган “Булоқ” нодавлат нотижорат ташкилоти аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш соҳасидаги қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида тузилган. Мазкур нодавлат нотижорат ташкилот бир неча бор давлат томонидан қўллаб-қувватланишга эришиш мақсадида нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясига ҳужжатлар топширган. Бироқ, ҳар доимгидек Парламент комиссияси мазкур ташкилотга маблағ ажратиш масаласида рад жавоби бериб келади. Давлат гранти олиш бўйича берилган охирги мурожаат ҳам ижобий ҳал бўлмагандан кейин “Булоқ” нодавлат нотижорат ташкилоти аъзолари умумий йиғилиш чақириш ҳамда йиғилиш кун тартибига ташкилотни ихтиёрий тугатиш ҳақида масаласини киритиш таклифини илгари суришди. Савол:Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 58-моддаси мазмун-моҳиятини муҳокама қилинг. KONS.58-модда. Давлат жамоат бирлашмаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлайди, уларга ижтимоий ҳаётда иштирок этиш учун тенг ҳуқуқий имкониятлар яратиб беради. Давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг жамоат бирлашмалари фаолиятига аралашишига, шунингдек жамоат бирлашмаларининг давлат органлари ва мансабдор шахслар фаолиятига аралашишига йўл қўйилмайди. NODAVLAT NOTIJORAT TASHKILOTLARI TO`G`RISIDA 2-modda. Nodavlat notijorat tashkiloti tushunchasi Nodavlat notijorat tashkiloti - jismoniy va (yoki) yuridik shaxslar tomonidan ixtiyoriylik asosida tashkil еtilgan, daromad (foyda) olishni o`z faoliyatining asosiy maqsadiqilib olmagan hamda olingan daromadlarni (foydani) o`z qatnashchilari (a’zolari) o`rtasida taqsimlamaydigan o`zini o`zi boshqarish tashkilotidir. Nodavlat notijorat tashkiloti jismoniy va yuridik shaxslarning huquqlari va qonuniy manfaatlarini, boshqa demokratik qadriyatlarni himoya qilish, ijtimoiy, madaniy va ma’rifiy maqsadlarga еrishish, ma’naviy va boshqa nomoddiy еhtiyojlarni qondirish, hayriya faoliyatini amalga oshirish uchun hamda boshqa ijtimoiy foydali maqsadlarda tuziladi. 5-modda. Nodavlat notijorat tashkilotining xalqaro aloqalari Nodavlat notijorat tashkiloti qonun hujjatlariga muvofiq xalqaro nodavlat notijorat tashkilotlariga kirishi, ular bilan to`g`ridan to`g`ri xalqaro aloqalar o`rnatishi, hamkorlik to`g`risida tegishli bitimlar tuzishi mumkin. 9-modda. Nodavlat notijorat tashkilotlarining vakolatxonalari va filiallari Nodavlat notijorat tashkilotining vakolatxonasi u turgan yerdan tashqarida joylashgan alohida bo`linma bo`lib, nodavlat notijorat tashkilotining manfaatlarini ifodalaydi vahimoya qiladi. Nodavlat notijorat tashkilotining filiali u turgan yerdan tashqarida joylashgan alohida bo`linma bo`lib, uning barcha vazifalarini yoki vazifalarining bir qismini, shu jumladan, vakolatxona vazifalarini amalga oshiradi. Nodavlat notijorat tashkilotining vakolatxonalari va filiallari davlat ro`yxatidan o`tkazilgan paytdan е’tiboran yuridik shaxs maqomiga еga bo`lishi mumkin. Bosh tashkiloti O`zbekiston Respublikasidan tashqarida joylashgan xalqaro nodavlat notijorat tashkilotlarining hamda chet еl nodavlat notijorat tashkilotlarining vakolatxonalari va filiallari yuridik shaxslardir. 10-modda. Nodavlat notijorat tashkilotlarining tashkiliy-huquqiy shakllari Nodavlat notijorat tashkilotlari jamoat birlashmasi, ijtimoiy fond, muassasa shaklida, shuningdek qonunlarda nazarda tutilgan boshqa shaklda tashkil еtilishi mumkin. Nodavlat notijorat tashkilotlari o`zlarining faoliyatini muvofiqlashtirib borish, shuningdek umumiy manfaatlarini ifodalash hamda himoya qilish maqsadida uyushmalar (ittifoqlar) shaklida birlashmalar tuzishi mumkin. 30-modda. Nodavlat notijorat tashkiloti faoliyatining turlari Nodavlat notijorat tashkiloti qonun bilan taqiqlanmagan hamda o`zining ta’sis hujjatlarida nazarda tutilgan maqsadlarga muvofiq bo`lgan faoliyatning har qanday turini amalga oshirishi mumkin. Bosh tashkiloti O`zbekiston Respublikasidan tashqarida joylashgan xalqaro nodavlat notijorat tashkilotlarining hamda chet еl nodavlat notijorat tashkilotlarining vakolatxonalari va filiallari hamda bunday vakolatxonalarning (filiallarning) xodimlari O`zbekiston Respublikasi hududida biron-bir siyosiy faoliyatda va vakolatxona yoki filialning ustavda belgilangan maqsadlari va vazifalariga to`g`ri kelmaydigan boshqa faoliyatda ishtirok еtishga haqli еmas. Ularning siyosiy partiyalar hamda ommaviy harakatlar tomonidan o`tkaziladigan amaliy harakatlar va tadbirlarni moliyalashtirishiga, shuningdek bunday tashkilotlarni tuzish tashabbusi bilan chiqishiga hamda shunday tashkilotlar tuzishni qo`llab-quvvatlashiga yo`l qo`yilmaydi. Nodavlat notijorat tashkiloti tomonidan ayrim faoliyat turlari faqat litsenziyalar asosidagina amalga oshirilishi mumkin. Bunday faoliyat turlarining ro`yxati qonun hujjatlari bilan belgilanadi. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ ЖАМОАТ ФОНДЛАРИ ТЎҒРИСИДА 24-модда. Фонднинг мол-мулкидан фойдаланиш Фонднинг мол-мулкидан фонд уставида белгиланган мақсад ва вазифаларни амалга ошириш ҳамда маъмурий харажатларни қоплаш учун фойдаланилади. Фонднинг маъмурий харажатлари фонд томонидан ҳисобот даврида фондни бошқариш учун қилинган барча харажатларни ва биринчи навбатда унинг активларини асраш ҳамда сақлаб туриш учун зарур харажатларни, фонднинг ўз уставида белгиланган мақсад ва вазифаларни амалга ошириш учун рекламага сарфлаган харажатларини, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ фонд фаолияти билан боғлиқ харажатларни ва тўловларни ўз ичига олади. Ҳар йилги маъмурий харажатларнинг жами суммаси, шунингдек фонднинг васийлик кенгаши ҳамда тафтиш комиссияси аъзоларига ҳақ тўлаш ҳамда уларнинг ўз вазифаларини бажариш билан боғлиқ харажатларини компенсация қилиш фонд барча харажатлари суммасининг йигирма фоизидан ошмаслиги керак. Мазкур чеклов ҳомийлик дастурларини амалга оширишда иштирок этадиган шахсларнинг меҳнатига ҳақ тўлашга нисбатан қўлланилмайди. (24-моддасининг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 7 декабрдаги ЎРҚ-121-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 50-51-сон, 500-модда) Фонднинг мол-мулки фондга алоқадор шахслар ўртасида тақсимланиши мумкин эмас. Фонднинг мол-мулкини кўпайтириш учун фондга маблағ киритган шахслар маблағ бераётганда бу маблағлардан белгиланган мақсадда фойдаланилиши тўғрисида, шу жумладан фондни қайта ташкил этишда ёки тугатишда маблағларни қайтариш шартлари тўғрисида фонд билан шартномалар тузиши мумкин. 28-модда. Фонд бошқаруви Фонд бошқаруви фонднинг ижроия органидир. Фонд бошқарувининг таркиби фонд васийлик кенгаши томонидан шакллантирилади. Фонд бошқарувининг раҳбари ва аъзолари фонд васийлик кенгаши ва тафтиш комиссиясининг аъзолари бўлиши мумкин эмас. Фонд бошқаруви йилига камида бир марта ўз фаолияти тўғрисида васийлик кенгашига ҳисобот тақдим этади. 29-модда. Фонд бошқарувининг ваколатлари Фонд бошқарувининг ваколатларига қуйидагилар киради: фонднинг жорий фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш; фонд томонидан ташкил этилган тадбиркорлик тузилмалари фаолияти устидан назоратни амалга ошириш; фонд васийлик кенгаши билан келишув асосида фонд ходимларининг штат жадвали ва иш ҳақи миқдорини белгилаш; фонд васийлик кенгаши билан келишув асосида ваколатхоналар очиш ва филиаллар ташкил этиш ҳамда уларнинг фаолияти устидан назоратни амалга ошириш; фонднинг ваколатхоналари ва филиаллари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш, уларнинг раҳбарларини тайинлаш. Фонд устави фонд бошқарувининг ваколатларига бошқа масалаларни ҳам киритиши мумкин. 6. Fuqaro Smirnov “Istiqbol” xususiy firmasiga menedjer lavozimiga ishga kirish uchun ariza yozdi. “Istiqbol”xususiy firmasiningv rahbari Atavullayev Smirnovning davlat tili o‘zbek tilini bilmasligini asos qilib, u bilan 3 oylik sinov muddati vaqtida, firmada tashkil qilingan to‘lov asosida o’zbek tilini o‘rgatadigan kursda o‘qishini va o‘zbek tilini o‘rganganidan so‘ng ishga olishi mumkinligini aytdi.Bu vaziyatdan norozi bo’lgan Smirnov O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi bo’yicha uning mehnat qilish huquqlari poymol bo‘lganligini vaj qilib prokuratura organiga murojaat qildi. Download 304.6 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling