«корхона иқтисодиёти» фани бўйича муаммоли маъруза матнлари 5520600 «Машинасозлик технологияси, машинасозлик ишлаб чиқариш жиҳозлари ва уларни автоматлаштириш»


Download 0.83 Mb.
bet18/38
Sana07.02.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1174238
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   38
Bog'liq
Корхона иктисодиёти

Таянч иборалар


Асосий фондлар, уларни таркиби, тузилиши, уларни бахолаш, асосий фондларни такомиллаштириш, янгилаш, эскириши, уларни кўрсаткичлари, маoнавий хамда жисмоний эскириши, корхона ишлаб чиқариш қуввати, ундан фойдаланиш усуллари, амортизация нормаси.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР:



  1. И.А.Каримов. “Узбекистон ХХI асрга интилмокда Т-1999 й.

  2. Гуломов С. Менежмент асослари. Т-97

  3. Берет И., Ревентлеу П. Экономика фирмқ: Учебник-М Вқсшая школа 1994

  4. Персонални бошқариш. Шарк нашриет. Т-98

Бозор иқтисодига ўтиш даврида корхоналарнинг уз фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган моддий воситалар ва пул маблағлари ичида асосий ўринни ишлаб чиқариш воситалари асосий фондлар туради. Улар ёрдамида зарур моддий неoматлар яратилади.


Асосий фондлар деб - узоқ муддат ўзини табиий куринишини саклаб турадиган, аста-секин эскирадиган ва ишлаб чиқарилган махсулот қийматига уз қийматини ўтказадиган мехнат воситаларига айтилади.
Асосий фондларга ишлаб чиқаришда бевосита катнашмайдиган, лекин унинг учун маълум шароитлар яратиб,уни ташкил қилишга узоқ муддат хизмат қиладиган мулклар киради.
Асосий фондлар кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш характерига қараб ва тўтган ролига қараб ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш фондларига бўлинади.
Асосий ишлаб чиқариш фондлари - ижтимоий мехнат натижасида яратилган мехнат воситасидир. Улар ишлаб чиқаришнинг бир циклида эмас, балки бир неча циклида иштирок этадилар, махсулот ишлаб чиқариш ва натурал ашёвий шаклини саклаб қолган холда қийматларини тайёрланаётган махсулот қийматига қисман ўтказиб боради.
Ноишлаб чиқариш фондлари - асосий фондларнинг ажралмас қисми бўлиб, ишлаб чиқариш характерида бўлмаган эхтиёжларга бир неча йил мобайнида хизмат кўрсатувчи фондлардир. Масалан, уй-жойлар, маориф, соьлиқни саклаш, бошқарув, маданият муассасалари, ташкилотлари ва бошқалар киради. Бу фондлар ишлаб чиқариш жараёнида катнашмайди ва уз қийматини махсулотга ўтказмайди. Уларни қиймати истеъмолда йўқолиб боради ва емирилган қисми миллий даромад эвазига тикланади. Ноишлаб чиқариш фондлари асосий фондларнинг 35-36% ташкил қилади.
Саноат корхоналарида ишлаб чиқаришдаги асосий фондлар қандай мақсадда фойдаланилиши ва қандай ишларни бажаришга қараб қуйидагича классификацияланади:

*иморатлар-бинолар;


*иншоотлар;
*ўтказгич мосламалар;
*машина ва дастгохлар;
*асбоб ва ускуналар;
*ишлаб чиқариш ва хўжалик инвентари.
Асосий ишлаб чиқариш фондларининг таркиби,айрим грухларининг улар умумий қийматидаги салмогидир.
Асосий ишлаб чиқариш фондлари актив ва пассив қисмларга бўлинади. Актив қисмига машина ва дастгохларнинг нисбий миқдори киради, чунки улар ишлаб чиқаришни хал қилувчи участкаларида корхонани ишлаб чиқариш имкониятларини характерлайди.
Пассив қисмига асосий фондларнинг актив элементларини меoёрда ишлашини таъминлайдиган инвентар, бино ва иншоотлар киради. Асосий ишлаб чиқариш фондларда дастгохлар қиймат улуши қанча юқори бўлса, шунча кўп махсулот ишлаб чиқариш ва фонд қайтимини кўрсаткичи юқори бўлиши мумкин. Шунинг учун асосий ишлаб чиқариш фондларнинг тузилиши ишлаб чиқариш шароитларини, фонд қайтими кўрсаткичи юқори,таннарх камаяди, корхонани пул маблағлари кўпаяди.
Асосий ишлаб чиқариш фондларига таъсир этувчи мухим омилларга қуйидагилар киради:
-ишлаб чиқарилган махсулот характери;
-ишлаб чиқарилган махсулот хажми;
-механизациялаш ва автоматлаштириш даражаси;
-ихтисослаштириш ва кооперациялаш даражаси;
-корхонани иқлимий ва географик шароити.
Асосий фондларни тузилишини яхшилаш:
*янгилаш ва дастгохларни модернизацияси;
*янги турдаги машина ва дастгохларни улушини ошириш эвазига жихозларнинг тузилишини такомиллаштириш;
*бўш қолган жойларга қўшимча дастгохлар қўйиш,бино ва иншоотлардан окилона фойдаланиш;
*корхонани қурилиш режалаларини юқори сифатда бажариш ва қурилиш лойихаларини тўғри ишлаб чиқиш;
*кам фойдаланиладиган ва ошиқча дастгохларни йўқотиш.
Асосий фондлар пул ва натура бирликларда бахоланади.
Натура шаклида бахоланганда: корхонада қўйилган машиналар сони, улани ишлаб чиқариш қуввати тури, бинолар учун эса умумий ва фойдали майдони ва бошқалар.
Пул ёки қиймат шаклида эса асосий фондларни режалаштиришда зарур бўлган асосий фондларни қайта ишлаб чиқаришда кенгайтириш, емирилиш даражасини аниқлаш, капитал қўйилмаларни иқтисод қилиш, самарадорликни хисоблашда аниқланади.
Асосий фондлар қуйидагича бахоланади:
-дастлабки қиймат;
-тиклаш қиймати;
-қолдиқ қиймат.
Дастлабки қиймат - фондларни тайёрлаш ёки сотиб олиш, етказиб бериш ва монтаж учун харажатлар суммаси.
Тиклаш қиймати - асосий фондларни қайта тиклашга кетган харажатлар, қоида бўйича фондларни нархлари қайта кўриб чиқилганда белгиланади.
Қолдиқ қиймат - бошланьич ва тиклаш қиймати, хамда уларни емирилиш суммаси орасидаги фарқ.
Асосий фондларни бахолаш ва хисобини олиб бориш, корхона-лар фаолиятини ва техник-иктисидий кўрсаткичларини тахлил этишнинг мухим манбаи бўлиб хисобланади.
2. Асосий ишлаб чиқариш фондлари эксплуатация жараёнида емирилади.
Емирилиш 2 хил бўлади: жисмоний ва маoнавий.
Жисмоний емирилиш-дастлабки истеъмол қийматини ишлаб чиқариш жараёнида ва ишламаган холда (коррозия, атмосфера таъсири) аста-секин йўқотиб боради.
Жисмоний емирилиш тўла ва қисман емирилишларга бўлинади:
-тўла емирилиш - фаолиятдаги фондлар янгилари билан алмаштирилади ва (ликвидация) тугатилади.
-қисман емирилиш-таoмир йўли билан копланади.
Асосий фондларни жисмоний емирилиши уларнинг хақиқий хизмат муддатини нормадаги хизмат муддатига нисбати билан фоиз хисобида қуйидаги формула бўйича хисобланади:

Мх


Фе= ------- х 100.
Ад
бунда:
Мх-асосий фондларни хақиқий хизмат қилиш муддати(йил).
Ад-фондларнинг белгиланган норма бўйича хизмат қилиш муддати(амортиз. даври, йилларда).
Маoнавий емирилиш –1 шакли: мехнат воситалари тайёрланадиган тармоқларда мехнат унумдорлиги ошганлиги натижасида улар қийматининг пасайишида техника ва технологияни, ишлаб чиқаришни такомиллаштириш, ускуналарнинг нархи ва эксплуатацион кўрсаткичлари ўзгариши натижасида руй беради.
(Фб-Фт) х100
Мем1.=------------------------.
Фб
бунда:
Фт-объектни тиклаш қиймати.
2 - шакли: янги хил, унумлирок машина ва ускуналарни яратилиши натижасида намоён бўлади.

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling