«корхона иқтисодиёти» фани бўйича муаммоли маъруза матнлари 5520600 «Машинасозлик технологияси, машинасозлик ишлаб чиқариш жиҳозлари ва уларни автоматлаштириш»


Download 0.83 Mb.
bet14/38
Sana07.02.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1174238
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   38
Bog'liq
Корхона иктисодиёти

ЁДДА ТУТИНГ!


Меҳнат унумдорлигини оширишнинг фирма, корхона ичидаги резервларига қуйидагилар киради:
- Махсулотга кетадиган мехнат сарфини камайтириш резервлари:
а). Механизациялаштириш, автоматлаштириш, янги технология ва ноу-хау ларни ишлаб чиыаришга тадбиы этиш.
б). Эскирган техникаларни янгилаш, модернизация қилиш.
в). Товарни бозор талабини ўрганган холда ишлаб чиқариш.
г). Ишлаб чиқаришни яхши ташкил этиш ва бошқариш. - Иш вақтидан фойдаланишдаги резервлар:
а). Иш жойларини тўғри ташкил қилиш.
б). Меҳнатнинг илғор усулларини ўрганиш ва жорий қилиш.
в). Мехнат интизомини мустахкамлаш.
г). Мехнатни рағбатлантиришни такомиллаштириш.
- Кадрлардан унумли фойдаланиш ва жой-жойига қўйишдаги резервлар:
а). Маъмурий бошқарувдаги одамлар сонини камайтириш.
б). Ёрдамчи ишчилар салмоғини қисқартириш.
в). Касблар, функцияларни бирга қўшиб олиб бориш.
г). Иш кучини ыўнимсизлигини камайтириш.



Меҳнат унумдорлигини ошириш резервлари - бу маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларини янада яхшилашнинг у ёки бу омили ҳисобига фойдаланилмаган имкониятларнинг йиьиндисидир. Улар халқ хўжалигидаги резервлардан, тармоьидаги ҳамда фирма ёки корхона ичидаги резервлардан иборатдир.
4. Мехнат унумдорлиги вақт бирлиги ичида маълум миқдорда моддий неъмат яратадиган жонли мехнатнинг самарадорлик даражасини ифодалайди. Маълум вақт бирлигида қанча кўп махсулот ишлаб чиқарилса, махсулот бирлигига сарфланган мехнат шунча кам бўлади.
Мехнат унумдорлиги даражаси иккита кўрсаткич билан характерланади:
-вақт бирлигидаги мехнат унумдорлик;
-тайёрланган махсулотни мехнат сиғими.
b=B/T. t=T/B.
бунда: b-вақт бирлигидаги махсулот унумдорлиги;
t-махсулотни тайёрлаш мехнат сиғими;
В-ишлаб чиқарилган махсулот хажми,сум.
Т-махсулот ишлаб чиқаришдаги жонли мехнат сарфи,сум.
Мехнат унумдорлиги ўсиб бориши миллий даромаднинг ортиши, махсулот таннархини пасайиши ва ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишнинг асосидир.
Мехнат харажатлари қуйидагиларга боғлиқ холда ажратиш мумкин:
-технологик мехнат сиғими, асосий ишчиларнинг хамма харажатларини киритган холда соатбай ва ишбай ходимлар, tтех;
-ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатувчилар мехнат сиғими, ёрдамчи ишчиларни мехнат сарфини кушган холда, t обс.;
-ишлаб чиқариш мехнат сиғими-хамма ишчиларнинг мехнат сарфи, асосий хамда ёрдамчи.
-ишлаб чиқаришни бошқариш мехнат сиғими, кичик ходимлар мехнат сарфи, tупр.;
-тўла мехнат сиғими, саноат-ишлаб чиқариш ходимлари хамма категориядаридаги мехнат сарфи.

tпол.=tтех.+tобс.+tупр.


Корхонани тахлилий ишларини мухим муаммоси мехнат унумдорлигини резервларини излаб топиш хисобланади.


Мехнат унумдорлигини ўсиш резервлари деб шу корхонада хали фойдаланилмаган жонли мехнат сарфини иқтисод қилиш имкониятлари хисобланади.
Мехнат унумдорлигини ошириш резервлар классификациясига қуйидагилар амалиётда кенг таркалган:
1.Ишлаб чиқаришни техник даражасини оишириш; ишлаб чиқаришни механизациялаш ва автоматлаштириш;
Янги турдаги жихозларни жорий қилиш;
Янги технологик жараёнларни жорий қилиш;
Махсулотни конструктив хусусиятларини яхшилаш;
Янги конструктив материалларни ва хом-ашё сифатини ошириш.
2.Мехнатни ва ишлаб чиқаришни ташкил этишни яхшилаш:
Хизмат кўрсатиш зона ва нормаларини ошириш:
Нормаларини бажармаётган ишчилар сонини камайтириш;
Бошқарув структурасини соддалаштириш;
Хисоб-китоб ва хисоб ишларини механизациялаш;
Иш даврини ўзгартириш;
Ишлаб чиқаришни ихтисослаштириш даражасини ошириш.
3. Ташки,табиий шароитларни ўзгартириш.
4. Ишлаб чиқаришда структуравий ўзгаришлар:
Махсулотни алохида турларини нисбий миқдорини ўзгартириш;
Ишлаб чиқариш дастўрини мехнат сиғимини ўзгартириш;
Комплект махсулотлар ва сотиб олинувчи ярим тайёр махсулотлар улушини ўзгартириш;
Янги махсулотни нисбий миқдорини ўзгартириш.



Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling