«корхона иқтисодиёти» фани бўйича муаммоли маъруза матнлари 5520600 «Машинасозлик технологияси, машинасозлик ишлаб чиқариш жиҳозлари ва уларни автоматлаштириш»


Маъруза № 8 Корхонада кадрлар, бандлик


Download 0.83 Mb.
bet11/38
Sana07.02.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1174238
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   38
Bog'liq
Корхона иктисодиёти

Маъруза № 8 Корхонада кадрлар, бандлик
Режа:

  1. Корхона кадрлари.

  2. Кадрлар структураси

  3. Бандлик

Таянч иборалар


Режа, прогнозлаш, методологик асослар.корхона режаси, дастури.
бизнес режа.унга қўйиладиган талаблар.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР:


1. И.А.Каримов. “Узбекистон ХХI асрга интилмокда Т-1999 й.
2. Улмасов У. Иқтисодий назария.
3. Жахон иқтисодиёти ХХ ва ХХ1 асрлар бўсаьасида.Т-1998 й.
4. Ю.Т. Додобоев “Корхона иқтисодиёти” Ўқув қўл. Андижон 2002 й.
5. В.М. Семёнов “Экономика предприятия” Учеб.пос. М:2000 й

1. Корхоналарда кадрлар сиёсати-бу сифати ва сони бўйича ишчи кучига бўлган талаб билан аниқланиб, ишга жалб қилиш ва иш жойларини тўлдириш, хамда улардан фойдаланишни яхшилаш тадбирларини ишлаб чиқишдир.


Бозор иқтисодиётига ўтиш даврида кам қувват зарарга ишлаётган, ўзини-ўзи қопламаётган ва рақобатлаша олмайдиган корхоналар синди,бу ўз йўлида ишсизлар армиясини ўсишига хизмат қилди. Хозирги кунда Республикамиз иқтисодиётида туб ўзгаришлар амалга оширилмокда, яъни хом-ашё йўналишидан рақобатбардош махсулот ишлаб чиқариш йўналишига ўтиляпти. Мамлакатимизда экспорт салохияти кенгаяётганлиги учун кадрлар тайёрлаш тизимини ислох қилиш долзарб муаммо бўлиб келмокда. Шунинг учун ишсизларни иш билан таъминлаш, мехнатни эркин мехнатга айлантириш, яъни хар бир мехнатга яроқли ахолининг маълумоти, турар жойи,ёши ва жинсидан қатoий назар фойдали мехнатни уддалай оладиган ахоли билан ишлаш зарур.
Корхонани асосий нуктаи назаридан қараганда, ишларни муваффакиятли ошишига инсон омилини таъсири қуйидагидан иборат:
-танлаш ва кадрларни силжитиш;
-кадрлани тайёрлаш ва уларни узлуксиз ўқитиш;
-қўнимсизликни камайтириш ва ишчилар таркибини эгилувчанлиги;
-ишчилар мехнатини аклий ва моддий бахолашни такомиллаштириш.
Мехнатга хақ тўлаш тизими, эгилувчан мехнат унумдорлигини ўсишини раьбатлантирувчи, етарли асосланган самарага эга бўлиш керак. Мехнатга хак тўлашни ўсиши, мехнат унумдорлиги, самарадорликнинг ўсиш суръатидан ошмаслиги керак. Мехнатга хак тўлаш тизимларини эгилувчанлиги-бу ойлик маошни маълум қисми корхона ишини самара-дорлигига боьланиши, агар ишчи хато қилса у бунга тўлаши керак.
Мехнатни ташкил этиш ва корхона жамоясини бошқариш таркибига:
- тўлиқсиз банкдлик шароитида ходимларни ёллаш;
-ишчиларнинг ишлаб чиқаришдаги хосил бўлган тизимга қараб жойлаштириш;
-улар ўртасида вазифаларни таксимлаш;
-кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
-мехнатни раьбатлантириш;
-мехнатни ташкил этишни такомиллаштириш.
Мехнат шакллари бўлиниши кўпинча қуйидагича ташкил этилади:
-технологик-иш тури ,касби ва мутахассислиги бўйича;
-операцион-технологик жараёнларини алохида турлари бўйича;
-бажарилаётган иш функцияси бўйича-асосий,қўшимча,ёрдамчи малакаси бўйича.
Кадрларни танлашда мехнат шартномаси ёки контракт асосий ахамиятга эга.Бу ишга киришда еллаш, контракт тизими хорижда кўп таркалган ва кўпрок юрт тажрибасида қўлланилган,корхона ва инсон ўртасида тузилган ўзаро шартномасидир.
2. Корхонада ишловчилар қуйидагиларга бўлинади: руйхатдаги ходимлар, саноат ишлаб чиқариш ходимлари ва носаноат ходимларига. Корхонани рўйхатидаги ходимлар сони -бу бир кун ва ундан ортик муддатга асосий ва ноасосий фаолият билан боғлиқ бўлган,вақтинча ва доимий ишга қабул қилинганлар. Руйхатдаги ходимлар сони хар куни хисобга олинади ва уларга хакикатда ишлаётганлар, хизмат сафарида, йиллик қўшимча таoтилда, маoмурият рухсати билан ишга келмаганлар, давлат ва жамоат вазифаларини бажарувчилар, қишлоқ хўжалик ишларига жалб қилинганлар, касаллик варакаси билан ишга келмаганлар, декрет таoтилида ва иш хаки тўланмасдан қўшимча кичик ёшдаги болага қараш учун ажратилган таoтиллардаги ходимлар киради.
Носаноат бўлимлари ходимларига уй-хўжалик, коммунал ва ёр-дамчи хўжаликларда, соьлиқни саклаш пунктларида, профилакториялар-даги ходимлар ташкил этади. Саноат ишлаб чиқариш ходимлари бажараётган функциялар характерига қараб қуйидаги категорияларга бўлинади: ишчилар (кичик хизмат кўрсатувчилар ва сокчилар) ва хизматчилар, яъни рахбар, мутахассис, бошқа хизматчилар (хисобчилар ва бошқалар).
Рахбарлар - корхонани рахбар мансабларини эгалловчилар (директор, бош мутахассис, мастер ва бошк.)
Хизматчилар-хужжатларни расмийлаштириш ва тайёрлашни руйёбга чиқарувчи ходимлар, улар хисобот ва назоратини, хўжаликка хизмат курсатишни олиб боради (кассир, иш юритувчи, котиба, статистлар).
Асосий ва кўп сонли ходимлар категориясини ишчилар ташкил этади ва улар махсулот ишлаб чиқаришда бевосита иштирок этади.
Корхоналарда ишлаб чиқариш дастурини бажариш учун зарурий ходимлар сонини аниқлаш асосий ишчиларга бўлган талаб билан аниқланади. Уларни сонини бошқа категориялардаги ходимларни хисоблагандек, бажарган ишлар хажмига тўғри пропорционал ва тескариси 1 ишловчи чиқарган махсулотга пропорционалдир.
Асосий ишчилар сони қуйидагича аниқланади:


Т пр


N= ---------.
Чр Кн

бунда: Тпр-махсулотнинг мехнат сиғими норма-соатларда.


Чр-йил давомида ўртача битта ишчи махсулот ишлаб чиқариши, соатлар сони, Кн-ишчилар бажарган ишлаб чиқариш норма коэффициенти, N-асосий ишчилар сони.
Ишчилар бевосита материал қиймат яратадиган еки ишлаб чиқариш ва транспорт хизмати билан боғлиқ корхоналарнинг ишчилари киради. Ишчилар асосий ва ёрдамчи ишчиларга бўлинади.
Кор.-асосий ишчилар сони коэффициенти қуйидаги формула билан топилади.

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling