«корхона иқтисодиёти» фани бўйича муаммоли маъруза матнлари 5520600 «Машинасозлик технологияси, машинасозлик ишлаб чиқариш жиҳозлари ва уларни автоматлаштириш»


Download 0.83 Mb.
bet12/38
Sana07.02.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1174238
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   38
Bog'liq
Корхона иктисодиёти

Кор.= 1-Рв.р/ Рр


бунда, Рв.р-корхона,цех,участкадаги ёрдамчи ишчиларни ўртача сони,одам.


Рр-корхона,цех,участкадаги барча ишчилани ўртача сони,одам
Иш малакаси - махсус билим даражаси ва амалий билимлар ва аниқ турдаги ишлар, улар билан бажариладиган мураккаблилик даражасини характерлаш билан аниқланади. Шунингдек унинг кобилияти, физик ва психик сифати, у ё бу касбдаги ишчини касбга яроқлилигини билдиради.
Корхона, цех, участка кадрлар тузилиши, турли категориядаги ишчиларнинг, уларнинг умумий сонига нисбати билан характерланади.

dPi= Pi /P. ёки dPi= (Px100)/ P


d Pi- хар бир категориядаги ишчиларни солиштирма фонди.
Pi -i категориясидаги ишларни ўртача сони,одам.
Ходимлар структураси - хар бир бўлимлардаги ишларни ёки жинси, маълумот даражаси, иш стажи, малакаси, меoёр бажариш даражаси ва бошқалар билан аниқланади ва тахлили қилинади.
Мехнат коллективининг малака даражаси доимий хисобланмайди, у вақти-вақти билан ўзгариб туради: яъни ходимлар ишдан бўшайди ва бошқалари ишга киради. Бундай характердаги ўзгариш кадрлар қўнимсизлиги дейилади.
Кадрлар ишдан бўшаш коэффициенти қуйидагича хисобланади:


Кв.к.= Рув/ Р


Ишга кирувчилар коэффициенти (%),

К п.к.= (Рп/Р)х 100


Муайян кадрлар коэффициенти


Кс.к.=1-Рув/Р+Рп


бу формулаларда: Рув- маълум даврда хар хил сабаблар билан ишдан вўшаганлар.


Р-уша даврда ходимларнинг ўртача руйхатдаги сони.
Рп-маълум даврда ишга қабул қилинганлар
Рув-хисобот даврида ўз хохиши билан ва мехнат интизомини бузганлиги учун ишдан бўшаганлар сони,одам.
Кадрланинг қўнимсизлик коэффициенти Ктк.қуйидагича аниқланади:

Ктк.=(Рув/Р)х100


5. Бандлик - мехнат даромади олиш асосида жамоат ва шахсий талабини қондириш билан боғлиқ бўлган ахоли фаолиятини билдиради.
Бандликнинг бир неча тури мавжуд:
Тўла бандлик.
Қўшимча бандлик.
Бошқа турлари.
Тўлиқ бўлмаган бандлик.
Вақтинча бандлик.
Қуйидагилар ахоли бандлиги грухида хисобланадилар:
-Ёлланиб ишловчилар;
-Вақтинча таoтил сабабли ишламаётганлар;
-Ўзини мустакил иш билан таoминловчилар;
-Хак тўланадиган лавозимларга танланаётганлар;
-Куролли кучларда хизмат қилувчилар;
-Кундузги бўлимларда ўқаётган ўқувчи ва талабалар.
Хозирги бозор иқтисодиёти шароитида Республикада мехнат ресурсларини иш билан таъминлаш энг долзарб муаммо бўлиб келмокда. Бу муаммони хал қилиш шундан келиб чиқадики, аввалги Совет даврида ишчи кучи бозори мавжудлиги хеч кимга аён бўлмаган, чунки охирги мехнат биржаси 1930 йилда беркитилган ва ахоли оммавий ишсизлар борлигини хам билишмаган.
Бандлик сиёсатининг бош мезони бўлиб, умумий мехнат фаолиятини мустакил бандлик эгаллайди, яъни хар бир инсон ўзи хохлаган сохада ишлаши мумкин.
Кўп тармоқли иқтисодиётни шаклланишида малакали ходимлар давлат секторидан кооператив ва хусусий секторларга ўтиш кўзда тутилади, хом-ашё ресурсларига ихтисослашган худудларда ишчи кучини харакатини оширади.
Бозор муносабатларига ўтиш ишлаб чиқариш сохасида инсонни ролини ўзгартишга олиб келади.
Ахолини бандлик сохасида давлатнинг сиёсати қуйидагиларга йўналтирилган:
-ахолини хамма қисмини бандликнинг мустакил шаклини танлаш ва мехнат хукукларини таъминлаш;
-тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш;
-янги иш жойларини ташкил қилувчиларни раьбатлантириш;
-ахолини ижтимоий химоясини касаба уюшмалари, ахолини бандлигини таoминловчи тадбиркорлар орқали таъминлаш;
-ахолини бандлигини халқаро хамкорлик муаммолари орқали ечиш.
Бугунги кунда корхона рахбарларига давлат органлари томонидан қуйидаги талаблар куйилади:
1. Иш берувчилар ўз вақтида 3 ойдан кам бўлмаган холда ахолини бандлик ва шунингдек касб органлари, давлат хизмати органларига бўлиши мумкин бўлган оммавий бўлимлар тўғрисида маълумот бериши шарт.
2.Иш берувчилар икки ойдан кам бўлмаган муддатда аниқ нусхада бандлик хизмати органларига бўшатиладиган аниқ ишчи тўғрисидаги маълумотни беришлари мажбурдир.
3.Ишни берувчилар вазифаси жамоа шартномасини тузишда қуйидагилар кўзда тутилади:
-ишчилар сонини камайтирмасдан ишчи вақтини қисқартишга йўналтирилган тадбирлар;
-қоидаларда белгиланган юқори бўшатилаётган ишчиларга имтиёзлар белгилаш;
-касбга тайёрлашни қайта тайёрлашни ва бўшатилган ишчиларнинг, мехнат шартномасини бекор қилиш муддати келгунча малакасини оширишни ташкил қилиш қоидаси;
-маълум категориядаги бўшаётган ишчиларга ёрдам кўрсатиш кафолати;
-давлат сугўрта органи ёки сугўрта фирма жамоа сугўрта ишчилари шартномаси ва хизматчи ишини йўкотишдаги мажбурият;
-бошқа чоралар, оммавий бўшатилишда ишчини ижтимоий химоялаш имконини бериш.

Ўзлаштириш учун саволлар.



  1. Кадр деб нимага айтилади?

  2. Бошқарув кадрлари билан ишлаб чиқариш кадрларини фарқи нимада?

  3. Кадрлар сиесати хамда кадрлар иши?

  4. Кадрлар резервини аниқлаш?

  5. Мехнат унумдорлигини топиш формуласи қандай?

  6. Бандликни таъминлаш қай тарзда олиб борилади?

7) Корхона кадрлари.
8) Кадрлар структурасти.

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling