«корхона иқтисодиёти» фани бўйича муаммоли маъруза матнлари 5520600 «Машинасозлик технологияси, машинасозлик ишлаб чиқариш жиҳозлари ва уларни автоматлаштириш»


Download 0.83 Mb.
bet15/38
Sana07.02.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1174238
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   38
Bog'liq
Корхона иктисодиёти

Ўзлаштириш учун саволлар.

  1. Меҳнат унумдорлигининг иқтисодий моъияти нимадан иборат?

  2. Меҳнат унумдорлигининг қандай кўрсаткичларини биласиз?

  3. Меҳнат унумдорлиги ўлчовлари деганда нимани тушунасиз?

  4. Меҳнат унумдорлигини ошириш омилларига нималар киради?

  5. Индивидуал меҳнат унумдорлиги қандай аниқланади?

  6. Ижтимоий меҳнат унумдорлиги қандай аниқланади?

  7. Иш унуми ва меҳнат сиғими орасида қандай боғланиш мавжуд?

  8. Меҳнат унумдорлигини ошириш ишлаб чиқариш иқтисодий самарадорлигига қандай таъсир этади?

  9. Меҳнат унумдорлигини оширишнинг қандай резервлари мавжуд?

  10. Айрим омиллар таъсирида меҳнат унумдорлигининг ўсиши қандай ҳисобланади?



Маъруза № 10 Корхонада ишчиларга хак тулаш
Режа:

  1. Мехнатга хак тулашнинг асосий принциплари

  2. Мехнатга хак тулаш шаклари ва тизимлари

  3. Мехнатга хак тулашнинг тарифсиз тизими

  4. Мехнатни мотивациялаш

Таянч иборалар Режа, прогнозлаш, методологик асослар.корхона режаси, дастури. бизнес режа.унга қўйиладиган талаблар.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР:


1. И.А.Каримов. “Узбекистон ХХI асрга интилмокда Т-1999 й.
2. Улмасов У. Иқтисодий назария.
3. Берет И., Ревентлеу П. Экономика фирмқ: Учебник-М Вқсшая школа 1994
4. Жахон иқтисодиёти ХХ ва ХХ1 асрлар бўсаьасида.Т-1998 й.
5. Ю.Т. Додобоев “Корхона иқтисодиёти” Ўқув қўл. Андижон 2002 й.
6. В.М. Семёнов “Экономика предприятия” Учеб.пос. М:2000 й



  1. Меҳнатга хақ тўлашнинг асосий принциплари

Ишчиларга хақ тўлаш – бу бозор иқтисодиёти шароитида меҳнат ресурсларига қўйилган баъо ҳисобланади. Ва улар ишлаб чиқариш жараёнида қўлланилади. Меҳнатга ъақ тўлаш миқдори унинг ъажми ва сифатига бевосита боғлиқ бўлади, лекин унга бозор омиллари ҳам таъсир этади. Яъни меҳнат бозоридаги талаб ва таклиф шунингдек шаклланган конюктура, қонуний ҳужжатлар.
Бозор иқтисодиётида ишчи куч бозори мавжуд бўлиб, ундаги талаб ва таклиф ишчи кучнинг ъудудлар бўйича харакатланишига мажбур этади. Яъни қаерда ишчи кучга талаб кўп бўлса бу ерга ишчи кучга талаб бўлмаган жойлардан меҳнат ресурслари оқими юзага келади.
Хозирги кунда тадбиркорлар ўз фаолияти давомида қуйидаги муаммоларга дуч келмоқда. Яъни ишлаб чиқаришга жалб этилган ҳар бир омил учун хақ тўланиши зарур. Тадбиркорлар иш хақини тўлашни ташкил этишда қуйидагиларга амал қилиши зарур:

  • Ўз ходимлари учун хақ тўлаш тизими ва шаклини аниқлаш;

  • Хизматчилар мутахассислар, бошқарув ходимлари учу ниш хақи тўлаш тизимини ишлаб чиқиш;

  • Ишчилар ва раъбар ходимлар учун қўшимча хақ тўлаш миқдори ва мезонларини ишлаб чиқиш.

Тадбиркор ихтиёрида хақ тўлаш тизими ёки шаклларини танлаш имкониятлари кенг.

  1. Мехнатга хак тулаш шаклари ва тизимлари

Корхоналарда меҳнатга хақ тўлашнинг асосий 2 усули мавжуд:

  • Ишбай усули – бунда хақ тўлашда ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдори ёки бажарилган иш ъажми асос қилиб олинади;

  • Вақтбай усули – бунда меҳнатга хақ тўлашда сарфланган вақт ҳисобга олинади. Шунингдек иш хақи миқдори тариф тизими асосида белгиланади.

Вақтбай ва ишбай хақ тўлаш шаклларини қуйидаги хақ тўлаш тизимларида ифодалаш мумкин:

  • Ишбай хақ тўлаш ўз навбатида оддий ишбай, мукофотли ишбай, билвосита ишбай, акордли ишбай, прогрессив (шахсий ва жамоа пудрати асосида) хақ тўлаш турларига бўлинади.

  • Вақтбай хақ тўлаш ўз навбатида оддий вақтбай, мукоқотли вақтбай, соатбай, кунбай, хафтабай, ойлик хақ тўлаш турларига бўлинади.

Ишбай хақ тўлаш шаклини қуйидаги ҳолларда қўллаш тавсия этилмайди, агарда унда қуйидаги натижаларга олиб келган ҳолда: маҳсулот сифатини пасайишига; технологик режимни бузилишига; ускуналарга хизмат кўрсатишни ёмонлашишида; техника хавфсизлиги талаблари бузилишида; хом ашё материалларини меъёрдан ортиқ ишлатилишида.
Вақтбай хақ тўлаш шаклини қўллаш шартлари: агарда маҳсулот ишлаб чиқариш хажмини ошириш имкониятлари бўлмаган холда; ишлаб чиқариш жараёни қатий белгиланганда; ишчининг асосий вазифаси технологик жараённи кузатишдан иборат бўлганда; оқимли ва конвейерли турдаги ишлаб чиқариш мавжуд бўлганда; маҳсулот ишлаб чиқариши ъажмини ошиши, унинг сифатини пасайишига олиб келган ҳолда.

Меҳнатга хақ тўлаш шакллари ва тизимлари







  1. Мехнатга хак тулашнинг тарифсиз тизими

Тарифлар бўйича меҳнатга хақ тўлаш шароитида ишчиларни маошини белгилашда уларнинг орасида ноўрин тенглаштиришлар юзага келади. Буни олдини олиш учун меҳнатга хақ тўлашда тарифсиз тизими жорий этилади. Бунда меҳнатга хақ тўлашда ишчилар ва ходимларнинг иш хақи хақ тўлаш фондидаги бир қисмини ташкил этади ёки иш хақининг амалдаги миқдори қуйидаги омиллардан ташкил топади:
- ишчининг малакаси;
- унинг меҳнат жараёнида иштирок этишини хисобга олувчи коэффициент (КТУ);
- амалда ишлаган вақти.
Корхонанинг ишчисининг малакавий даражаси барча меҳнат жамоаси аъзолари учун белгиланади. Меҳнат жараёнида иштирок этишни ҳисобга олувчи коэффициент барча меҳнат жамоаси аъзоларига қўлланилади. Бозор иқтисодиёти шароитида корхонанинг муъим кўрсаткичларидан бири сотилган маҳсулот ва хизматлар хажмидир. Шунинг учун қанчалик сотув хажми ошса шунчалик корхона самарали ишлаган ҳисобланади ва иш хақи Ушбу кўрсаткичларга асосан белгиланиши мумкин. Меҳнатга хақ тўлашнинг тарифсиз тизимини турларидан бири – бу иш берувчи ва ижрочи ўртасида маълум бир мудатга тузилган шартнома бўлиши мумкин. Унга кўра меҳнат шароитлари томонларнинг ъуқуқ ва мажбуриятлари хақ тўлаш даражалари ва шартномани амал қилиш муддати кўрсатилади.



  1. Мехнатни мотивациялаш

Тадбиркор ўз ишчи ходимини нафақат тақдирлаш лозим, балки уни шахс сифатида тан олиши зарур. Тадбиркор ўз ходими учун қуйидаги масалаларни ҳал этишда кўмаклашиши зарур:
- ходимнинг корхонада бўлган вақт давомида ўзини яхши ъис этишини таъминлаш;
- ўзини шахс сифатида ъис этиши;
- корхонани кафолатли ишлашига ишонч ъосил қилиш;
- моддий ва маънавий раьбатлантиришни амалга ошириш.
Ишчи, хар куни ишга келганда маълум бир вазифаларни бажаради. Кўп қиррали шахс сифатида унга ишчи куч сифатида қараш билан чекланиш керак эмас. Шунинг учун меҳнатни мотивациялаш муъим омиллардан бири ҳисобланади. Уни тадбиркор бевосита инобатга олиши зарур. Қуйида биз меҳнатга хақ тўлаш шаклларини жадвалларда келтирамиз.

Иш хақини корректировкаси





Мансаби

Иш хақи улуши, %

Изохлар

1. Директор

1,5

Сотув ъажмидан

2. И/ч директор ўринбосари

80

Директорнинг иш хақидан

3. Моддий техник таъминот бўйича директор ўринбосари

80

Директорнинг иш хақидан

4. Бош хисобчи

80

Директорнинг иш хақидан

5. Товар моддий бойликларни ҳисобга олиш бўйича хисобчи

80

Бош ҳисобчи иш хақидан

6. Хисобчи-ғазначи

80

Бош ҳисобчи иш хақидан

7. Иқтисодчи

75

Директорнинг иш хақидан

Цех ишчиларини амалдаги иш хақини ҳисоби





Малакавий даражаси
К

Ишлаган ишчи соати Т

КТУ

Олган баллари
М

Умумий иш хақи фондидаги улуши
(минг сўм)

Факт

1,5

150,5

0,1

280,2

1,095

350,4

2,2

130,1

1,9

232,5

1,095

210,49

1,9

190,2

2,04

325,1

10,95

336,5


Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling