«корхона иқтисодиёти» фани бўйича муаммоли маъруза матнлари 5520600 «Машинасозлик технологияси, машинасозлик ишлаб чиқариш жиҳозлари ва уларни автоматлаштириш»


Маъруза: 15 . Ишлаб чиқариш харажатлари, таннарх, фойда даражаси


Download 0.83 Mb.
bet23/38
Sana07.02.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1174238
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   38
Bog'liq
Корхона иктисодиёти

Маъруза: 15 . Ишлаб чиқариш харажатлари, таннарх, фойда даражаси.
Режа.
1. Ишлаб чиқариш харажатлари, фойда ва даромад вали тушунчаси.
2.Махсулот ишлаб чиқаришда харажатлар классификацияси.
3.Махсулот ишлаб чиқаришда харажатларни камайтириш йўллари.

Таянч иборалар Ишлаб чиқариш харажатлари, цех харажатлари, завод харажатлари, фойда, рентабеллик, таннарх, амортизация, калкуляция, фойда вали, даромад вали, харажатни камайтириш йўллари, классификация.


ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР:



  1. И.А.Каримов. “Узбекистон ХХI асрга интилмокда Т-1999 й.

  2. Гуломов С. Менежмент асослари. Т-97

  3. Берет И., Ревентлеу П. Экономика фирмқ: Учебник-М Вқсшая школа 1994

  4. Персонални бошқариш. Шарк нашриет. Т-98

  5. Маркетинг: Учебник / Количество под ряд АН Рамонова М: Банки и биржқ, ЮНИТИ 1995 г.

Корхона товарини бозорга сотиш учун таклиф қилганда бир томондан харажатлар даражаси, ва иккинчи томондан шу товарни сотиш бахосига эoтибор берилади. Корхонани самарали хўжалик юритишининг мухим шароитларидан бири бўлиб товарни ишлаб чиқариш ва реализация қилишга кетган харажатларни билиш зарур.


Харажатлар - корхона ўзини ишлаб чиқариш ва тижорат фаолиятини олиб бориши зарур бўлган ишлаб чиқариш омиллари сарфларини пуллик кўриниши. Улар махсулот таннархи кўрсаткичларида намоён бўлади.
Махсулот таннархи махсулот ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланилаётган қиймат бахосини билдиради.
Саноат махсулотининг тўла нархи ишлаб чиқариш жараёнида асосий фондлар, хом-ашё, материаллар, енильи ва энергия, мехнат хамда бошқа ишлаб чиқаришга ва реализацияга кетган сарфлар киради.
Махсулот таннархига кирувчилар:
-ишлаб чиқаришни тайёрлаш ва ўзлаштириш сарфлари;
-ишлаб чиқариш технологияларига ва ташкил этишга таянган холда махсулот ишлаб чиқаришга бевосита боғлиқ сарфлар;
-мехнатга хақ тўлаш сарфлари;
-табиий хом-ашёдан фойдаланиш билан боғлиқ сарфлар;
-махсулот сифатини яхшилаш, ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва технологияларни такомиллаштириш билан боғлиқ нокапитал характердаги сарфлар;
-ихтирочилак, техник такомиллаштириш сарфлари;
-ишлаб чиқариш жараёнига хизмат кўрсатиш сарфлари (жорий, ўрта ва капитал ремонт);
-техника хавфсизлиги ва нормал мехнат шароитларини таъминлаш сарфлари;
-ишчи кучини ёллаш сарфи;
-жорий сарфлар;
-ишлаб чиқаришни бошқариш билан боғлиқ сарфлар;
-кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
-ходимларни иш жойларига олиб бориш ва қайтариш бўйича транспорт сарфлари;
-мехнат қонунида кўрсатилган тўловлар;
-пенсия таoминоти, давлат ижтимоий сугўртаси,давлат бандлик фондига, махсулот ишлаб чиқаришда ходимларни мехнатига хақ сарфлари;
-медицина сугуртаси ва бошқалар.
Даромад вали-бу мехнатга хақ тўлаш сарфларидан ташқари, таннархга кирувчи махсулотни ишлаб чиқариш ва реализация қилишга кетган хамма сарфлар, хамда корхонани тижорат ва ишлаб чиқариш фаолиятини натижасини характерлайдиган кўрсаткич.
Ялпи фойда - корхонани ялпи даромадининг бир қисми бўлиб, улар хамма мажбурий сарфларни айригандан кегин қолади.

2. Режалаштириш, хисоблаш ва калpкуляция қилиш мақсадида йўналиши ва мазмуни бўйича амалиётда харажатларни бошқариш қуйидагича классификацияланади:


-ишлаб чиқариш тури бўйича асосий ва ёрдамчи;
-махсулоти бўйича – алохида буюм, бир хил буюмлар грухи, буюртма, ишлар, хизматлар;
-сарфлар турлари - калpкуляция моддалари ва харажат элементлари;
-харажатларни пайдо бўлиш жойлари бўйича-участка, цех, ишлаб чиқариш, хўжалик бригадаси.
Хамма тармоқлардаги ўрта ва кичик корхоналар қисқартирилган номенклатурадаги калькуляцион моддалардан фойдаланилади:
-материал харажатлар (хом-ашё, материалллар, технологик мақсадларда енильи ва энергия);
-мехнатга хақ тўлаш харажатлари;
-бошқа тўғри харажатлар;
-ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва бошқариш бўйича харажатлар.
Махсулот характерига кўра калpкуляциянинг турли усуллари ишлаб чиқариш технологияси ва ташкил этиш хусусиятига боғлиқ. У 1-дона махсулотга прогрессив нормаларни сарфлашга асосланиб фойдаланилади. Уни афзаллиги шундаки, у фойдаланишда соддагина эмас, балки материал, мехнат ва молия маблағларини рационал сарфлашга йўл беради.
Махсулот таннархини калpкуляция қилишда харажатлар 2 грухга, яъни тўғри (бевосита) харажатлар - маълум махсулотни ишлаб чиқариш билан боғлиқ ва билвосита - корхонани ёки цехни умумий иши билан боғлиқ.
Ишлаб чиқаришни шартли-доимий харажатларига ишлаб чиқариш хажми ўзгариши билан миқдори ўзгармаслиги киради.
Шартли-ўзгарувчан харажатларга ишлаб чиқариш хажми ва реализация ўзгариши натижасида миқдори ўзгарадиган харажатлар киради.
Умумлаштириш даражаси жихатидан харажатлар оддий ва мураккаб турларга бўлинади.
Оддий харажатлар иқтисодий тузилиши жихатидан бир хил бўлади: хом-ашё, материаллар, иш хақи, ижтимоий сугўрта ажратмалари.
Мураккаб харажатлар эса бир неча оддий харажатлардан ташкил топиб, уларга дастгохлардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган умумцех ва умумкорхона, ишлаб чиқаришдан ташқарида юк ташиш ва хом-ашё тайёрлаш билан боғлиқ бўлган харажатлар киради.
Харажатлар содир бўлиши ва уларни махсулот таннархига киритилиши даврига биноан жорий ва келгуси давр харажатларга бўлинадилар.
Жорий харажатларга махсулотни ишлаб чиқариш ва сотиш билан боғлиқ бўлган харажатлар киритилади
Келгуси давр харажатларига эса сарфланадиган, лекин келгусида махсулот таннархининг таркибига киритиладиган харажатлардир. Булар таркибига ишчи ва ходимларга дам олиш ва узлуксиз ишлаганлари учун бир йўла тўланадиган мукофотлар хам киради.
Харажатлар ишлаб чиқариш хусусиятларига, махсулот турларига, ишлаб чиқариш жараёнларининг ташкил этилиш усулига кўра турличадир.
Махсулот таннархининг элементлар бўйича туркуми:
а) хом-ашё ва асосий материаллар;
б) ёрдамчи материаллар;
в) четдан келтирилган ёқильи;
г ) четдан келтирилган қувватлар;
д) асосий ва қўшимча қувватлар;
е) ижтимоий мухофаза учун ажратмалар;
з) бошқа молиявий харажатлардан иборат.
Бундай туркумлаштириш ишлаб чиқаришнинг ялпи харажатларини хамда уларнинг таркибини аниқлашда қўлланилади.
Махсулот таннархининг моддалар бўйича туркуми қуйидаги харажатлар грухларини ўз ичига олади:
-хом-ашё ва материаллар;
-технологик ёқильи ва энергия;
-ишчиларнинг асосий мехнат хақи;
-ишчиларнинг қўшимча мехнат хақи;
-ижтимоий мухофазага ажратмалар;
-ишлаб чиқаришни тайёрлаш ва ўзлаштириш харажатлари;
-дастгохлардан фойдаланиш харажатлари;
-цех харажатлари;
-умумкорхона харажатлари;
-нуксонсиз махсулот ишлаб чиқариш чиқимлари;
-бошқа ишлаб чиқариш харажатлари.
Юқоридаги барча харажатлар махсулотнинг ишлаб чиқариш таннархини ташкил этади. Унга ишлаб чиқаришдан ташқаридаги харажатлар қўшилса махсулотнинг тўла таннархи хосил бўлади.
3. Корхоналарда махсулот таннархини пасайтириш тадбирларини жорий этиш даврида ишлаб чиқариш харажатларини камайтиришнинг асосий имкониятларини аниқлаб олиш лозим.
Жамият ижтимоий тараккиёти мехнат унумдорлиги билан чамбарчас боғлиқдир. Мехнат унумдорлигининг ошиши ўз навбатида миллий даромаднинг кўпайишига ва хар бир ишчининг мехнат хақининг кўтарилишига ижобий таъсир кўрсатади.Мехнат унумдорлигининг ошиши мехнат хақининг ошишига нисбатан қанчалик юқори бўлса, махсулотнинг таннархи камаяверади. Махсулот таннархининг камайишига хом-ашё, ёқильи, энергияларга сарфланадиган маблағларни камайтириш хам мухим манба хисобланади. Бунга махсулотни ишлаб чиқариш жараёнида материалларни тежаш, ноёб материалларни арзонларига алмаштириш, моддий таoминот харажатларини камайтириш хисобига эришиш мумкин. Асосий ишлаб чиқариш фондларининг амортизацияси сарфларини қисқартириш, қандай қилиб улардан окилона фойдаланиш мумкинлигини ва уларни максимал юклаш кераклигини хам билдиради.
Махсулот таннархининг камайишига ишлаб чиқарилган махсулот истеъмолчиларга етказиб бериш билан боғлиқ харажатларни хам ва ноўрин чиқимларни қисқартириш хам сезиларли таъсир кўрсатади.
Ишлаб чиқаришни механизациялаш ва автоматлаштириш хамда ташкилий такомиллаштириш, иш вақти ва материалларни ташиш ишлаб чиқариладиган махсулот хажмини оширишга имконият берибгина қолмай,махсулот бирлигига тўғри келадиган бошқариш билан боғлиқ бўлган харажатларни камайтиришга шароит яратади.
Махсулот таннархига таъсир этувчи турли харажатлар коэффициентларининг йигиндиси махсулот таннархининг умумий камайиш коэффициентини ифодалайди:
К=Км+Кмк+Кб.
Бунда: Км-камайиш миқдори.;
Кб-махсулот таннархининг ишлаб чиқариш хажмлари силжишидаги ўзгариш коэффициенти.
Ўзлаштириш учун саволлар.

  1. Ишлаб чиқариш харажатлари деб нимага айтилади?

  2. Ялпи фойда ва даромад?

3) Рентабелликни топиш формуласи?
4)Харажатларни камайтириш тадбирлари?
5) Ишлаб чиқариш харажатлари, ялпи фойда ва даромад тушунчаси.
6).Махсулот ишлаб чиқаришда харажатлар классификацияси.
7) Махсулот ишлаб чиқаришда харажатларни камайтириш йўллари.
8) Махсулот таннархининг элементлар бўйича туркуми.
9) Ишлаб чиқариш харажатлари
10) Цех харажатлари
11) Завод харажатлари



Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling