«корхона иқтисодиёти» фани бўйича муаммоли маъруза матнлари 5520600 «Машинасозлик технологияси, машинасозлик ишлаб чиқариш жиҳозлари ва уларни автоматлаштириш»


Маъруза: 17 Корхоналарда хўжалик юритишнинг хиссадорлик шаклари


Download 0.83 Mb.
bet25/38
Sana07.02.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1174238
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   38
Bog'liq
Корхона иктисодиёти

Маъруза: 17 Корхоналарда хўжалик юритишнинг хиссадорлик шаклари
Режа:

  1. Хўжалик юритишнинг хиссадорлик шаклининг ахамияти ва мохияти

  2. Хиссадорлик жамиятини ташкил этиш ва фаолиятини юритиш хусусиятлари

  3. Хиссадорлик жамиятларида хўжалик юритишнинг муаммолари

  4. Бозор муносабатлари шароитида корхоналар иктисодиётини такомиллаштитиш

Таянч иборалар


Режа, прогнозлаш, методологик асослар.корхона режаси, дастури.
бизнес режа.унга қўйиладиган талаблар.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР:


1. И.А.Каримов. “Узбекистон ХХI асрга интилмокда Т-1999 й.
2. Улмасов У. Иқтисодий назария.
3. Берет И, Ревентлеу П. Экономика фирмқ: Учебник-М Вқсшая школа 1994
4. Жахон иқтисодиёти ХХ ва ХХ1 асрлар бўсаьасида.Т-1998 й.
5. Ю.Т. Додобоев “Корхона иқтисодиёти” Ўқув қўл. Андижон 2002 й.
6. В.М. Семёнов “Экономика предприятия” Учеб.пос. М:2000 й



  1. Хўжалик юритишнинг хиссадорлик шаклининг ахамияти ва мохияти

Бозор иқтисодиётига ўтиш корхоналар турли хил хўжалик юритиш шаклларини излашига сабаб бўлди. Булардан бири ҳиссадорлик хўжалик юритиш шакли ҳисобланади. Унинг устунликлари қуйидагилардан иборат. Аввало янги корхоналарни ташкил этиш ва мавжуд корхоналарни кенгайтиришга қулай имкониятларни яратиш.


Ҳисссадорлик корхоналаридан ходимларнинг шахсий ва жамоа манфаатлари бирлашади. Хўжалик юритишнинг ҳисссадорлик шакли корхонанинг ҳар бир ходимига уни бошқариш ишларида иштирок этишига имконият беради. У раъбар лавозимига сайланиши мумкин ёки ўз таклифларини ъиссадорлар йиьилишида киритиши мумкин. Шунингдек, муъим масалаларни ҳал этишда иштирок этиши мумкин. Ҳисссадорлик жамиятида асосий негизни унинг мулки қийматига асосан муомалага киритилган акциялар ташкил этади. Акцияларни ишлаб чиқиш четдан қўшимча маблағларни корхонага жалб этишга имкон беради. Буни ҳисобига корхонани ривожлантириш ва модеринизациялашга имкон туьилади. Хўжалик юритишнинг акциядорлик шакли шунингдек ъиссадорларга қўшимча моддий стимуллар ва ижтимоий имтиёзларни тақдим этади.
Корхонани ҳисссадорлик жамиятига ўтказиш турли хил янги хўжалик юритиш шаклларини синовдан ўтказишга имкон беради. Шунингдек, ходимларни доимий сақлаб қолишга хизмат қилади. Ҳисссадорлик жамиятларини устиворликлари ва амалда чекланмаган имкониятлари уларнинг сонини ошиб боришига сабаб бўлмоқда.



  1. Хиссадорлик жамиятини ташкил этиш ва фаолиятини юритиш хусусиятлари

Ҳисссадорлик жамиятини ташкил этиш учун аниқ режадаги ишларни амалга ошириш зарур. Бунда корхонани мулки баҳоланади ва унинг қийматига асосан қимматбаъо қоьозлар «акциялар» ишлаб чиқилади. Корхона мулкини баҳолашда унинг амалдаги ҳолати ҳисобга олинади. Мулкни ҳолатини аниқлаш учун уни инвентаризациялаш зарур. Бу ерда амалда юзага келаётган нархлар инобатга олиниши зарур. Баҳоланадиган мулк таркибига қуйидагилар киради. Корхонанинг асосий фондлари, яъни булар – бино, иншоотлар, узатиш мосламалари, машиналар ва жиҳозлар, ҳисоблаш техникаси, ўлчов асбоблари, транспорт воситалари, ишлаб чиқариш ва хўжалик инвентари ва бошқалар. Шунингдек, баҳоланаётган мулкка айланма воситалар ҳам киритилади.


Асосий фондлар ва айланма воситалардан ташқари баҳоланаётган мулк таркибига молиявий активлар ва якунланмаган қурилиш ҳам киритилади. Молиявий активлар – бу ьазнадаги пул маблағлари ёки банк ҳисоб рақамидаги, қимматбаъо қоьозлар бошқа молиявий қўйилмалар корхона баланси бўйича. Якунланмаган қурилиш қийматига бино, қурилиш материаллари ва конструкциялари ва бошқа шу кабиларни қиймати киритилади.



  1. Хиссадорлик жамиятларида хўжалик юритишнинг муаммолари

Ҳисссадорлик жамиятининг муаммолари унинг ъусусиятларидан келиб чиқади. Бу мауаммоларга қуйидагилар киради:


- намунавий тасдиқловчи ҳужжатларни алмаштириш (бринчи навбатда ҳисссадорлик жамияти низоми);
- меҳнат муносабатларини регламентлаш (меҳнат шартномаларини раҳбарият ва ҳисссадорлик жамияти мутахассислари билан қабул қилиш асосида);
- ҳисссадорлик жамиятида акцияларнинг харакати, акцияларни ҳисобга олиш тартиби;
- акциялар бўйича даромадларни тўлаш ва дивидентлар тўғрисидаги низом;
- ҳисссадорлик жамиятида мулкий низолар, ҳисссадорлик жамиятини акциялардан фойдаланиш бўйича ъуқуқлари;
- ҳисссадорлик жамиятидаги бухгалтерия хисоби, солиқ масалалари;
- ҳисссадорлик жамиятида филиаллар ва холдингларни барпо этиш.
Ҳисссадорлик жамиятидаги долзарб масалалардан бири – бу унинг низомини корхонанинг индивидуал ъусусиятларига мослаштириш. Ҳисссадорлик жамияти фаолияти давомида унинг ъуқуқий, мулкий, таркибий ва қайси тармоққа тааллуқлилигини ҳисобга олган ҳолда доимий низомни ўзгартириб туриш зарурати туғилади. Ҳиссадорлар ўз улушлари миқдорига кўра корхонани бошқаришда таъсир этиш ҳуқуқига эга. Ҳисссадорлик жамиятлари тўғрисидаги Ўзбекистон республикаси қонунида белгиланганидек, 51% акциялар миқдорига эга бўлган томон ҳал қилувчи овозга эга бўлади.



  1. Бозор муносабатлари шароитида корхоналар иктисодиётини такомиллаштириш

Ҳисссадорлик шаклларига ўтиш қуйидаги муаммоларни юзага келтиради. Буларнинг муҳими бу иш юритишни малакали тайёргарликка эга бўлган раъбар ходимларни олиб боришидан иборат. Бозор муносабатлари шароитида корхоналар ночор иқтисодий аъволга тушиб қолган. Бунинг асосий сабаблари қуйидагилардан иборат. Марказлашган бошқарув тизимида корхоналар техника ва технологиясига кам эътибор берилганлиги, натижада асосий ишлаб чиқариш фондларини жисмоний ва маънавий жиъатдан эскириб қолганлиги. Маълумки, бозор муносабатлари шароитида рақобат тушунчаси мавжуд. Мамлакатимизда олиб борилаётган ислохотларнинг асосий мақсади Ўзбекистонда кучли иқтисодий тизимни яратишдан иборат. Буни амалга ошириш учун корхоналар ишлаб чиқараётган маҳсулотлар жаъон стандартлари талабига мос келиши зарур. Бошқача қилиб айтганда Ўзбекистоннинг экспортга чиқарувчи тайёр маҳсулотлар ъажмини доимий ошириб бориш зарур.


Юқорида айтилган масалаларни ҳал этиш учун корхоналарда асосий ишлаб чиқариш фондларини тўлиқ янгилаш лозим. Буни амалга ошириш учун хорижий техника ва технологияни инвесторларни жалб этиш орқали маҳаллий корхоналаримизга тадбиқ этишимиз зарур. Хозирги шароитда бу масалани республика миқёсида бирданига ҳал этиш имконияти йўқ. Буни амалга ошириш учун хукуматимиз узоқ муддатларга мўлжалланган дастурлар ишлаб чиққан. Уларга кўра ҳар бир тармоқни аҳамияти ва мавқеига кўра устивор йўналишлар белгиланган. Маълумки, Ўзбекистон аграр давлат ҳисобланади, шунинг учун устивор йўналишлардан бири бу қишлоқ хўжалигини ривожлантиришдан иборат.
Ушбу тармоқда банд бўлган аҳолини сони меҳнатга яроқли аҳолини 50% дан юқорини ташкил этади. Уларни иш билан банд этиш учун ушбу тармоққа биринчи навбатда ривожлантириш зарур. Хозирги вақтда қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислохотлар амалга оширилмоқда. Жумладан собиқ жамоа хўжаликлари ва ширкат хўжаликларини фермер ва деъқон хўжаликларига айлантириш бўйича ката ишлар олиб борилмоқда.



Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling