«корхона иқтисодиёти» фани бўйича муаммоли маъруза матнлари 5520600 «Машинасозлик технологияси, машинасозлик ишлаб чиқариш жиҳозлари ва уларни автоматлаштириш»
Маъруза № 9. Корхонада мехнат унумдорлиги
Download 0.83 Mb.
|
Корхона иктисодиёти
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч иборалар
Маъруза № 9. Корхонада мехнат унумдорлиги.
Режа: Мехнат унумдорлиги тушунчаси Мехнат унумдорлигини аниклаш усуллари Мехнат унумдорлигини ошириш йулари Мехнатни меъёрлаш Таянч ибораларКадр, кадрлар сиесати, корхонада кадрлар сиесати, кадрларни танлаш, кадрлар структураси, кадрларни малакасини ошириш, ишчилар қўнимсизлиги, ишсизлик, бандлик, мехнат унимдорлиги. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР: И.А.Каримов. “Узбекистон ХХI асрга интилмокда Т-1999 й. Гуломов С. Менежмент асослари. Т-97 Берет И, Ревентлеу П. Экономика фирмқ: Учебник-М Вқсшая школа 1994 Персонални бошқариш. Шарк нашриет. Т-98 1. Мехнат меъёрлаш-аниқ ишни бажариш учун ёки берилган ишлаб чиқариш шароити операциясини рухсат этилган максимал вақт сонини аниқлашдир. Мехнатни меъёрлаш тажриба-статик ва аналитик услублар билан фарқланади. Кўпроқ прогрессив-аналитик услуб, қанчаки у илмий меoёрини такомиллаштиришда тахмин билан ёндашиши, тажриба-статик услуб фақат корхонани ўтган режали даврдаги хосил бўлган холатини руйхатга олиб, таққослаш учун база қилиб янги давр учун олади. Аналитик услуб-катор операцияларни ўтказишни кўзда тутади: -мехнат жараёнини ўрганишни ташкил этган элементларни ажратиш; -мехнат сарфига таъсир этадиган барча омилларни ўрганиш; -бутунлай оперцияларни кўпрок таркиби ва уни бажариш услубларини лойихалаш; -ишчи ўрнига хизмат кўрсатишни яхшилаш,тадбирларини ишлаш; -ишларни бажариш вақтини хисоблаш; -ишлаб чиқариш меъёрларини жорий этиш. Ишчи кунининг расми - бу услуб ишчи вақтини кузатиш йўли ва унинг жами ёки ишчи кунини маълум қисми асосан: ишчи жойига хизмат кўрсатиш вақти, тайёрлаш-тугатиш вақти ва ишдаги танаффус вақти давомийлигини ўлчов билан ўрганиш. Ишчи кунининг берилган расми, йўкотишни камайтириш ва унумсиз вақт сарфи, ишлаб чиқариш илғорлари ишини ўрганиш, жихозга хизмат кўрсатиш вақтини меoёрлаш ва тайёрлаш-тугаллаш ишини ўрганиш, дам олиш вақти, майда серияли ва ягона ишлаб чиқаришларда оператив вақти меoёри, асосий майда механизациялашган ишларда фойдаланилади. Махсулот бирлиги ёки қўл ишлари, машина-қўл ва машина ишлари вақти меъёри таркибига қуйидаги элементлар киради: tн=to+tв+toб+tпз+toт+tн.т., бунда:to-асосий вақт; tв-ёрдамчи вақт; toб-ишчи жойига хизмат кўрсатиш вақти; tпз-тайёрлов-тугатиш вақти; tот- дам олиш ва шахсий керакли вақт; tн.т-тузатилмас танаффус, технологик ва ишлаб чиқариш жараёнини ташкил этишни кўзда тўтган вақт. Меҳнат унумдорлиги - бу ишлаб чиқариш соъасида бўлган меҳнат сарфининг самарадорлигидир. Меҳнат унумдорлигини ошириш эса доимий жараёнидир. Кишилар доимо кам маблағ сарфлагани ҳолда, энг кўп маҳсулот етиштиришга интиладилар. Шу мақсадда иш қуроллари, мосламалар такомиллаштириб борилади. Меҳнат унумдорлигининг ўсиши халқнинг турмуш фаровонлигини ўсишига олиб келади. Биз моддий ва маoнавий бойликларни қанчалик кўп ва арзон ишлаб чиқарсак, уларни шунчалик кўпроқ истеъмол қилоламиз. Меҳнат унумдорлигини кўтариш учун унга таъсир этувчи омилларни билишимиз керак бўлади. Меҳнат унумдорлиги даражасини аниқловчи шароитлар меҳнат унумдорлигининг ўсиш омиллари дейилади. Меҳнат унумдорлги, маҳсулот сифати ва ниҳоят ишлаб чиқариш самарадолигини кўтаришда муҳим мавқега эга омиллардан бири: - бу меҳнат шароитидир. Олимларимиз уни бешта гуруҳга бўладилар: - психологик ва физиологик - санитария ва гигиена - ижтимоий-психологик ва эстетик - иқтисодий-ташкилий - техник-технологик. Ҳозирда ташкил этилаётган ҳар бир ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш соҳаларида фаолият кўрсатаётган фирма-корхоналар шу омилларни ташкил этиб қўйсалар ўз-ўзидан рақобатбоп сифатли товар ишлаб чиқаришга эришадилар. Сифатли товар - деганда унингмустаъкамлиги, чидамлилиги, истеъмол хусусиятлари, материал сарфи, ташқи кўриниши, стандартлаштирилганлик ва унификацияланганлик даражаси, тайёрланиш технологияси ва бошқаларни ўзидан жам этган товар тушунилади. Унинг сифатига эса қуйидаги омиллар таъсир этади: - Жиҳозлар сифати. - Хом-ашё-материаллар сифати. - Ишловчиларнинг малакаси, иш қобилияти, уюшқоқлиги, ташаббускорлиги, ижодий ёндошуви. - Ишлаб чиқаришни, меҳнатни ташкил этиш ва бошқариш санoати. Энди меҳнат унумдорлиги кўрсатгичлари ва уни ўлчаш усуллари билан танишамиз. Унумдорлик кўрсатгичлари икки хил: - Индивидуал меҳнат унумдорлиги. Бу кўрсатгич у ёки бу ходим меҳнатининг натижаларини кўрсатади ва икки хил йўл билан ўлчанади: 1. Иш вақти бирлигида тайёрланган маҳсулот бирлиги билан. У= ёки Мс= бу ерда: М - маҳсулот миқдори Т - барча маҳсулот миқдорига сарф қилинган иш вақтининг умумий сарфи У - индивидуал меҳнат унумдорлиги (ишлаб чиқариш) Мс - меҳнат сарфи. Масалан: фирма ишчиси 7 соат ичида 140 та буюм ишлаб чиқаради. Унинг меҳнат унумдорлиги 1 соатда 20 та буюмга тенг. (140:7). Сарф қилинган меҳнат 3 минутни ташкил қилади (420:140). Худди шундай ишда бошқа меҳнатнинг бир мунча тежамли усулини қўлланиб 175 та буюм ишлаб чиқарадиган бўлса, унинг меҳнат унумдорлиги 25 буюмни ташкил қилади (175:7), буюмга сарф қилинган меҳнат эса - 2,4 минутни ташкил этди. (420:175). Бу иккинчи ишчида унумдорлик 25 фоизга юқори экан (175:140.100-100) Буюмга сарф қилинган меҳнатни солиштирганда ҳам худди шундай натижа келиб чиқади (3:2,4 . 100-100). Агар ишчи смена, ъафта, ой давомида турлича нормада белгиланган бир нечта турли деталлар ишлаб чиқарса, у ҳолда меҳнат унумдорлги норма-соатларда бажариладиган ишни ъақиқатда сарф қилинган вақтгача таққослаш йўли билан ўлчанади. Масалан, токарp смена давомида (у ўртача 8 соату 12 минут ёки 492 минутдан иборат) 9та турли деталp иглади дейлик. Уларга норма бўйича 580 минут сарфлаш белгиланган бўлсин. Норма неча % бажарилганлигини аниқлаймиз. Бунинг учун 580:492 . 100% = 118% ъосил бўлади. Бу ишнинг меҳнат унумдорлигини 18% га ошганлигини билдиради. Агар меҳнат унумдорлиги ошиб борса, у холда меҳнат сарфи хам камаяди, аммо тўғридан тўғри пропорционал равишда камаймайди, яъни ишлаб чиқаришни ошириш фоизи мехнат сарфининг камайиш фоизига тенг эмас. Бу боғлиқликни қуйидаги муноабатлар кўринишида тасаввур этиш мумкин. Мехнат сарфининг камайиш фоизи қуйидагига тенг: мехнат унумдорлигини ошириш фоизи . 100 100+меҳнат унумдорлигини ошириш фоизи Масалан: агар меҳнат унумдорлиги 15 фоизга кўтарилса, у холда мехнат сарфи 13% га тенг ёки Унумдорликни ошиш проценти: меҳнат сарфининг камайиш фоизи . 100 100 - меҳнат сарфининг камайиш фоизи Масалан, агар меҳнат сарфи 15% га камайса, у ҳолда меҳнат унумдорлиги 17% ортади 2. Ижтимоий меҳнат унумдорлиги - энг умумлашган меҳнат унумдорлиги бўлиб Ижтимоий У қуйидаги формула билан ифодаланади: жами ижтимоий маҳсулот У= ______________________________ жонли меҳнат +буюмлашган меҳнат Бу кўрсаткич бўйича ижтимоий ишлаб чиқаришнинг самарадорлиги ъақида фикр юритилади. Бошқа кўрсаткич бир ишловчига тўғри келади миллий даромад ъажми бўлиб, у жамиятдаги фақат жонли меҳнат самарадорлигини (С) ифодалайди: С= миллий даромад ишловчилар сони Асосий фондлардан фойдаланиш самарадорлиги (Саф) миллий даромадни меҳнат жараёнида иштирок этувчи асосий фондларга бўлиш йўли билан аниқланади: Саф = миллий даромад и.ч. фондлари Мехнат унумдорлигини ўлчашнинг қиймат ўлчов усулидан корхона, фирмаларда ишлаб чиқариш тармоқларида фойдаланилади. Бу усул ёрдамида меҳнат унумдорлиги корхона (фирма)ларни реализация қилинган ялпи маҳсулот ёки товар ъажмини ишловчилар рўйхатидаги сонига тақсимлаш орқали аниқланади. Сўмларда ифодаланади. Масалан, “Бобур” кичик корхонасида 10 минг сўмлик товар ишлаб чиқилди ва реализация қилинган бўлсин. Ишловчилар сони 25 кишини ташкил этса у ҳолда киши бошига тўғри келадиган пул бирлигидаги товар хажми-меҳнат унумдорлигини билдиради ва у= =400 сўм. Меҳнат сарфини ўлчаш усулида мехнат унумдорлигини жорий даврдаги маълум махсулот бирлигига қилинган меҳнат сарфи базис давридаги худди ўша маҳсулот бирлигига қилинган меҳнат сарфига таққослаш йўли билан ўлчанади. Масалан, ўтган йилда маҳсулот бирлигини тайёрлаш учун кетган меҳнат сарфи режадаги 3 соат ўрнига 2 соатни ташкил қилган. Махсулот қилинган меҳнат сарфи қанчалик камайганини аниқлаш учун мураккаб бўлмаган хисоблар қилиб кўрамиз: 3 соат - 2 соат . 100% = 33% 3 соат Мехнат унумдорлги қанчага ошганлигини аниқлаш учун У= . 100%=50% Бинобарин, бизнинг мисолда мехнат сарфи - 33% камайган, унумдорлик эса 50% ошган. Энди мехнат унумдорлигини ошириш учун резервлар ъақида тўхталиб ўтамиз. Download 0.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling