«корхона иқтисодиёти» фани бўйича муаммоли маъруза матнлари 5520600 «Машинасозлик технологияси, машинасозлик ишлаб чиқариш жиҳозлари ва уларни автоматлаштириш»


Лойихаларни асослаш бўйича халкаро амалиёт


Download 0.83 Mb.
bet7/38
Sana07.02.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1174238
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   38
Bog'liq
Корхона иктисодиёти

Лойихаларни асослаш бўйича халкаро амалиёт.

Халқаро амалиётда лойихаларни асослашда бир неча умумлаштирувчи кўрсаткичлар қўлланилади, улар маблағларни қўллашни мақсадга мувофиқлиги бўйича қарорни таёрлашга хизмат қилади. Уларга қуйидагилар киради:
- соф жорий қиймат;
- рентабеллик;
- самарадорликнинг ички коэфициенти;
- капитал қўйилмаларни қайтариш даври;
- максимал пул чиқими;
- зарарсизлик меoёри.
Соф жорий қиймат кўрсаткичи – бу махсулот сотишдан олинган даромаднинг (лойихани амалга ошириш давр учун хисобланган) ва бошқа барча турдаги харажатлар (ўша давр учун вақт омилини хисобга олган холда хисобланган) орасидаги фарқ хисобланади.
Рентабеллик – фойдани капитал қўйилмаларга ёки фойдани акциядорлик капиталига бўлган нисбати сифатида аниқланади.
Самарадорликнинг ички коэфициенти – бу инвестицияларни иқтисодий хаёти муддати учун хисобланган, интеграл самарадорликни нолга тенглигини таoминловчи рентабелликни чегаравий миқдори сифатида аниқланади.
Капитал қўйилмаларни қайтариш даври – бу уларни ўзини оқлаш муддати сифатида қўлланилади. Бундай холда кўрсаткич функционал-маoмурий харажатлардан ташқари олинган фойдани давомийлигини (йил хисобида) кўрсатади.
Максимал пул чиқими – бу ўсиб борувчи натижаларга асосан хисобланган биринчи кўрсаткични энг салбий миқдори. У лойихани молиялаштиришни керакли миқдорини акс эттиради ва барча харажатларни қоплаш манбалари билан боьланган бўлиши керак.
Зарарсизлик меъёри – бу махсулот ишлаб чиқариш хажмининг минимал миқдори, унда сотувдан олинган даромад ишлаб чиқариш харажатларига тенг бўлади, яъни фойда нолга тенг бўлади.
Хорижий банклардан кредит олишда бизнес режа таркибига бошқача талаблар қўйилади:

  1. Кириш ва умумий маълумотлар.

  2. Қўйилмалар бахоси. Бунда корхона фаолиятини алохида мухим томонлари кўрсатилади.

  3. Махсулот ва бозор таърифи.

  4. Тадқиқотлар ва ишланмалар.

  5. Ишлаб чиқариш ва унинг қувватлари.

  6. Ходимлар ва мехнат муносабатлари.

  7. Ташкил эти шва бошқариш.

  8. Хуқуқий маълумотлар.

  9. Молиявий маълумотлар.

  10. Ликвидлик. Бунда қарздорликнинг тахлили, айланма маблағлар холати, шунингдек компанияни солиқ тўловлари ва қарзлари бўйича маълумотлар берилади.

  11. Шартномалар. Бунда корхона иштирок этаётган барча шартномалар таoрифи берилади.

  12. Бухгалтерия хисобининг бошқа масалалари.

Ўзлаштириш саволлари



  1. Режанинг мазмуни ва мохияти ?

  2. Режалштиришнинг методологик асослари мохияти ?

  3. Корхона ривожланиши режаси қандай тузилади ?

  4. Ишлаб чиқариш дастури нима ?

  5. Бизнес режа мазмуни нимадан иборат ?

  6. Бизнес режани қандай тартибда ишлаб чиқилади ?

  7. Бизнес режа нима учун керак ?




Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling