«корхона иқтисодиёти» фани бўйича муаммоли маъруза матнлари 5520600 «Машинасозлик технологияси, машинасозлик ишлаб чиқариш жиҳозлари ва уларни автоматлаштириш»


Маъруза №3. Корхонада ишлаб чикаришни иқтисодий ва ижтимоий самарадорлиги


Download 0.83 Mb.
bet4/38
Sana07.02.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1174238
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38
Bog'liq
Корхона иктисодиёти

Маъруза №3. Корхонада ишлаб чикаришни иқтисодий ва ижтимоий самарадорлиги
Режа:

  1. Иқтисодий самарадорликни мохияти, мезонлари ва кўрсаткичлари.

  2. Ўзбекистон республикасида олиб борилаётган иқтисодий ислохатлар.

  3. Харажатларни умумий ва нисбий иқтисодий самарадорлиги.

  4. Ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишни асосий йўналишлари.

Таянч иборалар


Ишлаб чиқариш, ишлаб чиқариш тушунчаси, ишлаб чиқариш самара-дорлиги,иқтисодий ислоъатлар,харажатлар самрадорлиги,самарадорлик ту-шунчаси.


ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР:


1. И.А.Каримов. “Узбекистон ХХI асрга интилмокда Т-1999 й.
2. Улмасов У. Иқтисодий назария.
3. Берет И., Ревентлеу П. Экономика фирмқ: Учебник-М Вқсшая школа 1994
4. Жахон иқтисодиёти ХХ ва ХХ1 асрлар бўсағасида.Т-1998 й.
5. Ю.Т. Додобоев “Корхона иқтисодиёти” Ўқув қўл. Андижон 2002 й.
6. В.М. Семёнов “Экономика предприятия” Учеб.пос. М:2000 й

  1. Иқтисодий самарадорликни мохияти, мезонлари ва кўрсаткичлари.

Иқтисодий самарадорликни умумлаштирувчи мезони бўлиб ижтимоий мехнатни унумдорлик даражаси хизмат қилади.
Ижтимоий мехнатни умумдорлик даражаси (Уумум.) ишлаб чиқаришдаги миллий даромаднинг (МД) моддий ишлаб чиқаришда банд бўлган ишчилар сонига нисбати билан ўлчанади (Им):

Уумум = МД / Им


Миллий даромад – моддий ишлаб чиқариш сохаларида яратилган янги қийматни ташкил этади. Миллий даромад – барча тармоқлар бўйича соф махсулот (алохида тармоқ учун) ялпи махсулот ва ишлаб чиқариш харажатлари орасидаги фарқи билан аниқланади.
Моддий ишлаб чиқаришни маълум бир тармоқларида унумдорлик ялпи махсулот бўйича ўлчанади. Ишлаб чиқаришни иқтисодий самарадорлигини мухим кўрсаткичларидан бири сифатида: мехнат сиғими, материал сиғими, капитал сиғими ва фонд сиғими каби кўрсаткичларни этироф этиш мумкин.
Махсулотни мехнат сиғими – мехнат унумдорлигига тескари кўрсаткич бўлиб, ишлаб чиқаришдаги мехнат сарфи миқдорини умумий ишлаб чиқарилган махсулотга нисбати билан аниқланади:
t = T / Q
бу ерда: t – махсулотни мехнат сиғими;
T – ишлаб чиқариш сохасида сарфланган мехнатни миқдори;
Q – умумий ишлаб чиқарилган мехнат миқдори.
Жамият махсулотининг материал сиғими моддий харажатларни умумий ишлаб чиқарилган махсулот хажмига нисбати билан аниқланади:
m = M / Q
бу ерда: m – материал сиғими даражаси;
М – моддий харажатларни умумий хажми (қиймати бўйича);
Q – умумий ишлаб чиқарилган махсулот хажми.
Капитал сиғими ва фонд сиғими ўзаро бир бирига яқин кўрсаткичлар хисобланади. Махсулотнинг капитал сиғими кўрсаткичи – капитал қўйилмалар миқдорини уни эвазига махсулот хажмини ўсиши миқдорига нисбатини билдиради:
Кq = К / Q
Бу ерда: Кq – капитал сиғими;
К – капитал қўйилмалар умумий хажми;
Q – ишлаб чиқарилган махсулот хажмини ўсиши.
Махсулотнинг фонд сиғими – асосий ишлаб чиқариш фондлари ўртача қийматини умумий ишлаб чиқарилган махсулот қийматига нисбати билан аниқланади:
f = F / Q
бу ерда: f – махсулотнинг фонд сиғими;
F – асосий ишлаб чиқариш фондлари ўртача қиймати;
Q – умумий ишлаб чиқарилган махсулот хажми.
Саноатнинг айрим тармоқларида фонд сиғимига тескари бўлган кўрсаткич – фонд самарадорлиги қўлланилади. Фонд самарадорлиги ишлаб чиқарилган махсулот хажмини (Q) асосий ишлаб чиқариш фондларини ўртача қийматига (F)нисбати билан аниқланади.



  1. Ўзбекистон республикасида олиб борилаётган иқтисодий ислохатлар.

Маълумки, барча давлатлар ўзлари олиб бораётган иқтисодий ислохатларни камчиликларини аниқлаш учун, кварлалик, йиллик ва ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларини тагдим этишади. Айрим давлатлар рахбарлари ўз фуқоролари хурматига осон эришиш мақсадида, бўртирилган кўрсаткичларни келтиришади. Масалан, 2002 йилни 11 йои ичида ИЯМ (ички ялпи махсулот) хамдўстлик мамлакатларида: Кирьизистонда – 111; Ўзбекистонда – 105,2; Озарбайжонда – 105,3; Қазаьистонда – 102,5; Беларусияда – 110,3; Россияда – 100,2 % ва хо казо.
Маълумотларга кўра Ушбу йилда Белорусияда ИЯМ 10-11%, худи шундай кўрсаткичга Қирьизистонда эришилган. Бир қарашда Ушбу давлатларда нисбатан яхши ахвол деб хулоса қилиш мумкин, лекин аслида ахвол анча мушкул бўлиши мумкин. Бундай холларда масалага аниқлик киритиш учун Европа тараққиёт ва ривожланиш банки ва жахон банки томонларидан амалга оширилган тадқиқотлар натизасида олинган маълумотларга мурозат қилиш зурур бўлади. Хозирги вақтда хеч қайси давлат ИЯМ миқдори бўйича 1989 йилги даражага хали эришгани йўқ. Юқорида қайд этилган манбага кўра Ўзбекистон 1989 йилга нисбатан 2002 йилда ЯИМ бўйича 90%га эришган халос. Лекин Беларусияда бу кўрсаткич 72-74% ни, Кирьизистонда -68-79%, Россияда – 61-64%, Украинада – 35-38%ни ташкил этади.
Нисбатан барқарар деб хисобланаётган болтиқ денгизи давлатларида хам бу кўрсаткич ИЯМ бўйича 60-63, 82-84% ни ташкил этган.
Маълумки мустақилликка қадар Ўзбекистон хом аше база бўлиб хизмат қилган. Бизнинг иқтисодимиз фойдали қазилмаларни топиш ва хом аше ишлаб чиқаришга қаратилган бўлган. Бир сўз билан айтганда Ўзбекистон бойликлари бегоналарга тегишли бўлиб ва улага хизмат қилган, яни бизнинг бойликларимизга Москвадаги «хўжайинлар» эгалик қилган.
Энди эса хар бир эришган ютуьимиз 1991 йилдан бошлаб ўзимизга тегишлидир. Ўзбекистон республикамизни бошқа хамдўстлик мамлакатлари билан таққослаганда нисбатан барқарор ривожланишига қарамай мамлакатимиз рахбарияти бунга этиборни қаратмай асосий урьуни олдимизга қўйилган асосий мақсадларга тезроқ эришишга қаратмоқда.
Президентимиз И.А.Каримов айтиб ўтганидек «ислохатлар ислохат учун эмас, балки инсонлар учун қаратилиши лозим».

3)Харажатларни умумий ва нисбий иқтисодий самарадорлиги.


Харажатларни умумий самародорлигини тўлиқроқ тасақур этиш учун, қиймат ва натура кўрсаткичларини умумлаштирилган характеристикасини бериш зарур. Ушбу мақсадга харажатларни умумий ва нисбий иқтисодий самарадорлиги хизмат қилади. Режалаштириш ва лойихалашда харажатларни умумий иқтисодий самарадорлиги самарани капитал қўйилмаларга нисбати билан аниқланади, нисбий иқтисодий самарадорлик эса – жрий харажатлар орасидаги фарқни капитал харажатлар орасидаги фарқга (вариантлар бўйича) нисбати билан аниқланади. Умумий ва нисбий иқтисодий самарадорлик ўзаро бир бирини тўлдириб туради. Харажатларни умумий иқтисодий самарадорлик уларни қўллаш жойини хисобга олган холда хисобланади. Халқ хўжалиги бўйича эришилган миллий даромадни, унга эришиш учун сарфланган капитал қўйилмаларга нисбати билан аниқланади К:


Эпх = МД / К
Халқ хўжалиги комплекслари, алохида тармоқлар, шунингдек асосий фондларни қайта ишлаб чиқариш шакллари бўйича – умумий иқтисодий самарадорлик фойдани ёки даромаднинг (Д) ўсишини капитал кўйилмаларга нисбати билан аниқланади (К):
Эпп = Д / К
Янги қурилаётган корхоналар, цехлар, бошқа объектлар бўйича самарадорлик кўрсаткичи Эп режалаштирилган даромаднинг капитал кўйилмаларга нисбати билан аниқланади:
Эп = (Ц-С) / К
Бу ерда: К – курилаётган бинонинг тўлиқ смета қиймати;
Ц – лойиха бўйича йиллик ишлаб чиқариш қуввати (корхонани улгиржи нархларида); С – йиллик махсулот ишлаб чиқариш ва ишлаб чиқариш қувватларини ўзлаштириш бўйича харажатлар. Корхоналар ва уларни комплексларини жойлаштиришда, янги корхонани қуриш ёки мавжудларини реконструкциялаш, вариантларини таққослашда харажатларни нисбий иқтисодий самарадорлиги хиссобланади. Оқилона вариантни танлашдаги асосий мезон келтирилган харажатларни минимал миқдори билан аниқланади.
Хар бир вариант бўйича келтирилган харажатлар қуйидагича аниқланади жорий харажатлар йиьиндиси ва капитал қўйилмалар (меёрий самарадорлик миқдорига таoллукли бўлган холда) қуйидаги формула бўйича аниқланади:
ЗП = С + ЕпК (min)
Бу ерда: ЗП – вариантлар бўйича келтирилган харажатлар;
С = Ушбу вариант бўйича жорий харажатлар;
К – хар бир вариант бўйича капитал қўйилмалар;
Еп – капитал қўйилмаларнинг нисбий иқтисодий самарадорлигини меёрий коэффициенти.
Бозор муносабатлари шароитида корхона, фирмаларни хўжалик фаолиятини бахоловчи асосий мезон сифатида асосий фондларга нисбатан олинган фойда ва рентабеллик хизмат қилади.

4)Ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишни асосий йўналишлари.


Ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишни мухим омили бу илмий техник тараққиёт хисобланади. Унинг асосий йўналишлари :


- илғор технологияларни кенг жорий этиш;
- ишлаб чиқаришни автоматлаштириш;
- янги турдаги металломахсулотлар, пластмасса, композитлар, в.х.к.ларни яратиш ва қўллаш.
Бунинг учун олимлар ижодий ишларини раьбатлантириш учун керакли шарт шароитлар яратиш лозим. Ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш бўйича асосий омил бу тежамкорликдир. Тежамкорлик то бора ошиб бораётган ёқильи, энергия, хом аше, материалларига бўлган эхтиёжни қондиришга хизмат қилиши зарур. Яратилган ишлаб чиқариш потенциалдан умумлироқ фойдаланиш зарур. Ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, уни жадаллаштириш омилларидан бири бу иқтисодиёт таркибини такомиллаштиришдур. Ижтимоий масалаларни хал этувчи ва илмий техник тарақиётни таминловчи тармоқларни биринчи навбатда ривожлантириш зарур.
Ишлаб чиқариш самарадрлигини оширишда бошқарувни ўз ичига оладиган ташкилий-иқтисодий омиллар мухим ўринни эгаллайди. Самарали хўжалик юритишдаги масалаларни хал этишда, тежамкор технологияларни яратиш ва қўллашда фаннинг ўрни беқиёсдур. Иқтисодиётни жадаллаштиришда махсулот сифатини ошириш мухим ўринни эгаллайди. Бозор муносабатлари шаклланаётган ўароитда барча омилларни тасир этиш имкониятлари сезиларли кенгаяди. Шунингдек халқ хўжалигини таркибий қайта қуриш амалга оширилади, уни фаолияти истемолчилар талабига қаратилади, уни жахондаги илмий-техник даражага кўтариш, барча турдаги жамоа ва хусусий хўжалик юритиш шаклларини эркин ривожлантириш, иқтисодиётни молиявий соьломлаштириш.
Бунинг натижасида тараққий этган бошқариладиган иқтисодиёт шаклланади.

Ўзлаштириш саволлари


1. Иқтисодий самарадорлик мохияти ?
2. Иқтисодий самарадорлик мезонлари ?
3. Иқтисодий самарадорлик кўрсаркичлари ?
4. Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоъатлар моъияти ?
5. Харажатларнинг умумий самардорлиги ?
6. Харажатларнинг нисбийсамардарлоги ?
7. Самардорликни ошириш йўналишлари ?

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling