«корхона иқтисодиёти» фани бўйича муаммоли маъруза матнлари 5520600 «Машинасозлик технологияси, машинасозлик ишлаб чиқариш жиҳозлари ва уларни автоматлаштириш»
Маъруза № 22. Бизнесда нарх – наво сиёсати
Download 0.83 Mb.
|
Корхона иктисодиёти
Маъруза № 22. Бизнесда нарх – наво сиёсати.
РЕЖА: Нарх, сотувчи ва харидор Нарх турлари Нарх ўрнатиш Нарх рақобати Таянч иборалар: Нарх, сотувчи, харидор, нархнинг турлари, нарх ўрнатиш, нарх рақобати, Улгуржи нарх, Монополия нархи, Олди-сотди (фактура) нархи, Номинал бахо, Ўзгарувчан нарх. 70-йилларнинг охирларида АҚШдаги 2 милилондан ошик чакана савдо фирмаларида 13 миллиондан ошик киши ишларди. Х,ар 117,нафар ахолига бир фирма турри келарди. Хар минг кишига чакана савдо қилувчи 60 нафар ходим хизмат кўрсатарди. Бу иқтисодиётнинг ута фаол тармори бўлиб рақобат кучли ва шунга яраша синишлар хам кўп. Чакана савдо фирмаларининг қандай турлари бор? Кўпинча, бу бир оила бошқарадиган кичкина дуконлардир. 70-йилларнинг охирларида АКШдаги чакана савдо килув-чиларнинг 50 фоизини ташкил этувчи бундай дуконлар сони 800 минг атрофида эди. Уларнинг товар муомаласи 53 миллиард доллар ёки жами чакана савдонинг 3,7 фоизини ташкил этди. Улар майда бизнеснинг типик вакилларидир. Чакана савдонинг яна бир тури — «занжир» дуконлардир. Уларнинг товар муомаласи АКШдаги жами чакана товар бизнесининг учдан икки қисмини ташкил этади. Кўп тармоқли бу дуконлар стандартлашган махсулотларга бўлган оммавий эхтиёжларга асосланиб фаолият кўрсатишади АКШнинг замонавий кўптармоқли «занжир» дуконлари юқори сифатли қиммат товарлар билан хам, нисбатан қиммат бўлмаган махсулотлар билан хам савдо қилдиларки, бироқ иккинчи гурух товарлари асосий хисобланади. Америка чакана савдосидаги кенг таркалган анoаналардан бири арзонлаштириб сотишдир. АҚШда машхур фирмаларнинг махоулотлари билан арзонлаштириб савдо қилувчи бундай дуконлар жуда кўп. Бунинг қуйидаги сабаблари бор: Бу дуконларда харидорларга кўрсатиладиган хизматлар доираси бошқа дуконларга нисбатан тор, савдо залида сотувчилар кам, қулайлик кўп эмас ва х. к. Дукон жойлашган бино хам содда омборни эслатадики, бу баъзи харажатларни камайтириш имконини беради. Бундай биноларга белгиланган рента хаки кам. Бу дуконларда арзонлаштириб сотиш хам тижоратчилик нуктаи назаридан тўғридир. Ишлаб чиқариш бахоси фирманинг шу махсулотни ишлаб чиқариш ва маркетинга сарфланган харажатларига кутилаётган даромад хажмини кушиш орқали белгиланади. У одатда чакана нархнинг 40—60 фоизини ташкил этади Ишлаб чиқарувчи уз товарнқй айнан шу бахода улгуржи савдо к.илувчиларга кутарасига сотади. Улгуржи нарх — бу улгуржи савдо қилувчиларнинг чакана савдо қилувчи компанияларга товар сотишида қўлланиладиган нарх. Ишлаб чиқарувчиларнинг нархига улгуржи савдо қилувчининг ишлаб чиқариш ва маркетинг харажатлари ва даромадинй кушганда махсулотнинг улгуржи нархи келиб чикади. Одатда улгуржи нарх чакана нархнинг 60—70 фоизини ташкил этади. Чакана нарх — бу товарнинг битталаб ёки кичик партиялар билан харидорга сотилаётгандаги нархи. Уни улгуржи нархга чакана савдо фирмасининг барча бошқарув, маркетинг ва ишлаб чиқариш харажатларини хамда даромадини кушиш орқали аниқлаш мумкин. Базис нарх товар нави ёки сифатини аниқлаш учун қўлланилди: уни сотувчи ва олувчи ўзаро келишади; у амалда етказиб берилган товар нархини белгилаш учун, агар сифати келишилгандан фарқ килса, бошлангич нарх бўлиб хизмат қилади. Олди-сотди (фактура) нархи контрактда айтилган махсулот етказиб бериш шартлари асосида белгиланадиз қисқалик учун фактура нархига «сиф», «фоб», «фор» ва «франко» деган инглизча суз белгилар хам қўшиб куйилади. Уларнинг мазмуни қуйидагича: - сиф (хак, суғурта қилиш, фрахтлаш) сотувчининг кемани уз хисобига фрахтлаши, юкни ташиш хакини, бож ва сурўрта харажатларини тўлаб қуйиши шартлигини, товарнинг то кема бортидан ичкарига юкланишга утгунга кадар вузилиши, синиши, айниши ва хавфи жавобгарлигинй уз буйнига олишини билдиради. Юк кема бортидан ичкарига киргач эса бу хавф-жавобгарликни олувчи уз буйнига олади - фоб (бортда эркин) сотувчининг товар кема бортидан ичкарига утгунга кадар бўлган барча транспорт, сурўрта ва бож харажатларини тўлаўини, олувчи эса кемани фрахтлаш, юкни сурўрта қилиш ва унинг бузилиб, синиб ёки нобуд бўлиши жавобгарлигинй уз буйнига олишини билдиради. Фақат АКШда «фоб» ибораси «франке» билан бир хил мазмун»ва мавкега эга; - фор (рельсда эркин) хам — «франко — вагон» англатган мазмунни беради, яъни, сотувчи уз хисобига юкни темир йўл станциясигача ташиб боради ва вагонга юклайди. долган барча харажатларни харидор тўлайди; - франко — сотиш шарти, унга кўра сотувчи товарни уз хисобига белгиланган жойгача етказиб беришни уз зиммасига олади. Бунда барча транспорт, сурўрта ва бож харажатлари товар бахосига киритилади. Монополия нархи, монополиялар томонидан махсулотнинг ишлаб чиқариш бахосидан юқори ёки куйи қилиб белрйланади; одатда монополиялар сотадиган товарлари нархини юқори, бошқа фирмалардан оладиган махсулотларнархини паст қилиб белгилашади. Номинал бахо — прейскўрант, маълумот китобчалари биржа эълонлари орқали ахолига маълум қилинади. Бозор нархи — мазкур бозорда унга кўра олди-сотди қилинаётган нарх. Ўзгарувчан нарх—маълум санагача бўлган шарт-шароитлардан келиб чиккан холда шартнома асосида белгиланади. Талаб-эхтиёж белгилайдиган нарх — харидорлар бозорида шаклланади. Қатoий белгиланган нарх — олди-сотди бўйича шартномада белгилаб куйилади ва ўзгартирилмайди. Кўпинча махсулотга нарх белгилашда бозорда шундай товарни сотаётган рақобатчилар фаолият кўрсатаётганидан келиб чикиб рақобатлашишга мослаштирилган нарх ўрнатиш усулларидан фойдаланишади. Нархни кўтарилишига нималар мажбур этади? - Талабнинг таклифдан ошиб кетиши. Масалан, хозир мамлакатимизда юқори сифатли хорижий ва махаллий товарлардан кўра, уларни сотиб олишни истовчилар анча кўп: - иш хаки ўсишининг мехнат унумдорлиги ошиши ёки хизмат ва товарлар ишлаб чўариш суръатидан кўра тезрок бориши. Бу бизда кучли намоён булмокда. Иқтисодиётнинг барча тармоқларида давлат томонидан нархлар ўсиши устидан назорат ўрнатилган бўлишига қарамай бозор муносабатлари озгина бўлсада, ишлаётган жойларда нарх ўсиши сезилмокда; - мабларлардан, ускуналар, ишчи кучи ва ердан фойдаланиш ком самара бериши. Бунга бизнинг қишлоқ хўжалигимиз яккол мисол бўла олади; - истеъмолчининг бозор ва нархларнинг келгусида бар карорлашувига ишонмаслиги окибатида юзага келадиган товарларга бўлган чексиз талаб. Бунда харидор дуконга нима чикса сотиб олиб куяверади. Бунга нархлар ошишн туррисидаги нанимали миш-мишлар, пул алмашиши туррисидаги узун-кулок гаплар хам катта хамкорлик кўрсатади. Нархлар чайковчилик кучайиши билан кутарилиб кетади. Бунга атайлаб кутариб айтилаётган нархлар хам таъсир кўрсатади. Бозорда айтилаётган нархга хеч хам арзимайдиган товарларни кўп учратиш мумкин. АКШда хам монополияга қарши қонун қабул қилинганига кадар шундай ахвол кенг таркалганди. Чунки, монополиячи товарнинг истеъмол қиймати арзимаса хам юқори нарх куяверади. Бизда хозир қишлоқ хўжалик махсулотлари, машиналар, «чайков бозоридаги» товарлар билан шунака ахвол. Download 0.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling