«корхона иқтисодиёти» фани бўйича муаммоли маъруза матнлари 5520600 «Машинасозлик технологияси, машинасозлик ишлаб чиқариш жиҳозлари ва уларни автоматлаштириш»


Download 0.83 Mb.
bet29/38
Sana07.02.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1174238
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   38
Bog'liq
Корхона иктисодиёти

Назорат саволлари


  1. Халқаро миграция хақида тушунча беринг?

  2. Халқаро мигрантларни мамлакатлар иқтисодиетига таъсири қандай?

  3. Халқаро миграцияни ўсиш сабаблари нимада?

  4. Халқаро ишчи кучи марказларига таoриф беринг?

  5. Халқаро имиграцияни узига хос храктерли томонларини тушунтиринг?

  6. Миграцияни тартибга келтирувчи давлат бошқарув тизими кнадай?

  7. Ишчи кучини экспорт қилувчи давлатларни даромадларини шакли нимадан иборат?

  8. Демографик аспектни изохланг?

  9. Коммерция структураси?

  10. Демографик аспект



Маъруза № 21. Талаб, таклиф ва бозор нархлари
Режа:
1. Талаб ва таклиф тушунчаси
2. Талаб эгри чизиги ва унга таъсир этувчи омиллар
3. Талабнинг нархларга боғлиқ бўлмаган омиллари

Таянч иборалар:


Талаб, талаб, таклиф, талаб эгри чизиги, омиллар, нарх, нарх сиесати.


Хар қандай бозордаги вазият ва таклифга яъни. Уларнинг хажмини ўзгаришига боғлиқ бўлади. Улар ўртасида юзага келган нисбат уз кетидан нархларни ўзгаришига ва аксинча, нархларни (у ёки бу томонга) тебраниб туриши талаб ва таклиф хажмига бевосита таъсир қилади. Бундай таъкидлаш фақат қандайдир бир алохида махсулот ёки хизматга оид бўлмай, балки умуман миллий бозорга хам тааллуклидир. Шу бозордаги талаб алохида харидорлар истаги кўринишида бўлмасдан, барча харидорларнинг бирлаштирилган талаби сифати амал қилади ва макродаражадаги истеъмол қобилиятини акс эттиради. Таклиф эса, миллий ишлаб чиқариш жами хажмининг таклифи сифатида бозорга чикади.


Шундай қилиб, жами талаб уй хўжалиги, корхоналар, хукумат хамда хорижий харидорларнинг товар ва хизматларга талабидир.
Қайсики муайян нархлар даражасидаги талаб – бу муайян нархлар даражасида ишлаб чиқарилиши ва таклиф қилиниши мумкин бўлган истеъмол хамда инвестиция товарлари ва хизматларнинг умумий миқдоридир. Нархлар даражаси деганда, турли хил товар ва хизматларнинг алохида нархларини умумлаштирувчи жами нарх тушунилади. Нархларни нархлар даражасига, жами истеъмолчиларнинг тўлов қобилиятли талабини жами талабга, барча товар ва хизматларни эса миллий ишлаб чиқаришнинг реал хажмига бундай бирлаштириш йириклаштириш деб аталади. Кўрсаткичларни йириклаштиришни бу усулидан макроиқтисодий тадкикотларда тез-тез фойдаланиб турилади. Макродаражада иқтисодиётни усиз тахлил қилиб ёки олдиндан айтиб бўлмайди. Жами талаб ва таклиф хамда нархлар даражаси барча микроиқтисодий моделлар тузилишининг асоси хисобланади. Оддий кўринишда бу кўрсаткичларнинг ўзаро бир-бирига боғлиқлиги график ёрдамида акс эттирилади.
Нархлар даражаси ва жами талаб ўртасида тескари боғлиқлик мавжуд бўлиб, нархларни ўсиб бориши билан жами талаб қисқариб боради ва аксинча, нархлар қанчалик паст бўлса, харидорлар кўпрок товар ва хизматларни сотиб олишни истаб колишади. Ушбу боғлиқликни чизма кўринишида ифодалаш мумкин. Бўлар аввало қуйидаги нарх омилларидир:

  1. Фоиз ставкаси самараси;

  2. Бойлик самараси;

  3. Импорт харидлар самараси.

Фоиз ставкаси самараси шуни билдирадики, жами талаб эгри чизигини огиши нархлар даражаси ўзгаришини фоиз ставкасига, демак истеъмол харажатлар ва инвестицияларга бўлган таъсирига боғлиқ. Агарда мамлакатда пул массаси хажми доимий деб фараз килсак, нархлар ўсиб бораётган бўлса, ундай холатда ахоли ва корхоналарнинг харажатлари учун кўпрок пул керак бўлади. Бу эса пулга бўлган талабни ошишини келтириб чиқаради, демак унинг нархи, яъни фоиз ставкаси кутарилади.
Уз навбтида, юқори даражадаги фоиз ставкасида, ахоли ва тадбиркорлар уз харажатларини қисқартириб, жамгармаларини банкка қуйишни афзал қуришади. Шундай қилиб, нархларнинг ўсиши пулга бўлган талабни кўпайтириб, фоиз ставкасини кўтарилишига олиб келади ва шу туфайли миллий махсулотнинг реал хажмига бўлган талабни қисқартиради.
Бойлик самараси шуни билдирадики, нархлар даражасини ўсиши билан жамгарилган пул активларнинг (хисоблардаги омонатлар, облигациялар ва бошқаришнинг) реал харид қобилияти тушиб кетади. Яъни ахоли тобора камбагаллашиб боради ва табиийки, у ўзининг товар ва хизматларни сотиб олишга кетадиган харажатини қисқартиради. Натижада жами талаб хам камаяди.
Импорт харидлари самараси деганда шунга тушуниладки, қачонки нарх даражаси хорижий нархларга нисбатан ошиб борса, мамлакатда ишлаб чиқарилган махсулотларга бўлган талаб камаяди, импорт махсулотларига талаб эса усади, яъни, миллий махсулотга бўлган эхтиёж қисқаради ва аксинча мамлакатда нарх даражасини пасайиши импортнинг камайишига ва экспортнинг кенгайишига сабаб бўлади ёки миллий махсулотга бўлган талабни оширади.
Юқорида санаб утилган омиллар жами талабнинг нарх оммалари деб аталади, чунки миллий ишлабчиқариш реал хажмининг ўзгаришлари бундай холларда нархларни пасайиши ёки ўсиши билан боғлиқ хамда жами талаб эгри чигининг фақат бир йўналишидаги харакатини келтириб чиқаради. У эгилувчи нарх модели деб аталади.

Жами талабнинг ўзгаришига нафақат нархлар даражасининг тебраниши, балки бир катор бошқа шароитлар хам таъсир кўрсатади.


Уларни нархларга боғлиқ бўлмаган омиллар деб аталади.
Мадомики, жами талаб уй хўжалиги, корхоналар хукумат ва хорижий шериклар талабларидан ташкил топар экан, унда улардан бирининг ёки бир нечтасининг харажатларидаги хар қандай ўзгаришлари (нархларнинг бир хил даражасида) жами талабнинг миқдорида уз аксини топади хамда унинг эгри чизигини гох чапга суради (11-чизма).
Шундай қилиб, жами талабнинг нархларга боғлиқ бўлмаган омиллари каторига куйдагилар киради:
- истеъмол харажатларидаги ўзгаришлар (ДС)
- инвестиция харажатларидаги ўзгаришлар (ДI)
- давлат харажатларидаги ўзгаришлар (ДG)
- экспорт соф хажмига харажатлардаги ўзгаришлар (ДХ).
Истеъмол харажатлари нархлар даражасини ўзгаришидан катьий назар қуйидаги холларда мустакил равишда ўзгариши мумкин, шу жумладан.

  • истеъмолчилар кулидаги моддий қийматлар, акциялар, облигациялар, ер, кучмас мулкнинг реал қиймати усаётган бўлса, яъни истеъмолчиларнинг моддий фаравонлиги яхшиланиб бораётган бўлса нархларни умумий даражасига таъсир этмаган холда, акция курслари ёки ер қиймати кутарилаётганда;

  • истеъмолчилар келажакда уз даромадларининг кўпайишини кўтиш хисобига кўпрок харид қилишни афзал курсалар;

  • истеъмолчиларнинг илгари насияга олган харидлари натижасида тупланиб қолган қарзлари камайса ва бу уларга хозирги кундаги харидларини кўпайтириш имконини берса;

  • даромад солиғи ставкаси камайса ва натижада соф даромад, демакки, харидларнинг сони кўпайса истеъмол харажатларининг муайян нархлар даражасидаги ўсиши, миллий махсулот реал хажмига бўлган талабнинг ошиб боришини билдиради ва АД1 эгри чизигини унгга сурилишига, яъни АД2 эгри чизик холатига келиб колишига сабаб бўлади.

Лекин, бу омиллар истеъмол харажатларига, демак, жами талабга тескари таъсир кўрсатиши хам мумкин – уларни камайиши томонга. Унда жами талаб эгри чизиги чапга томон сурилиб, АД3 холатига келади.
Нархларга боғлиқ бўлмаган иккинчи омил – бу инвестиция харажатлари ёки ишлаб чиқариш воситалари харидини ўзгаришидир. Бу ўзгаришлар қуйидаги шартлар: фоиз ставкаси, инвестициялардан кутилаётган фойда, корхоналардан олинадиган солиқ, технология, резервдаги қувватлар ўзгариши натижасида руй беради.
Нархга боғлиқ бўлмаган учинчи омил – мамалакат хукумати карори бўйича давлат харажатларидаги бўлиши мумкин бўлган ўзгаришлардир. Масалан, хукумат мудофаага ёки касалхоналар қурилишига харажатларни кўпайтиришга карор қилган бўлса, нархларни муайян даражасида давлат харажатлари ва натижада жами талаб хажми хам ошади. Бу эса чизмада эгри чизикни унг томонга сурилишига олиб келади ва аксинча, харажатларнинг камайтирилиши жами талабни қисқаришига ва эгри чизикни чап томонга сурилишига сабаб бўлади.
Жами талабнинг нарх-наво билан боғлиқ бўлмаган кейинги омили – соф экспорт харажатлари хисобланади. Бу харажатлар экспорт ва импорт ўртасидаги фарқдан иборат. Унинг хажмига хорижий мамалакатлар миллий даромадларидаги ўзгаришлар хамда валюта курсларини тебраниб туриши таъсир этади. Бошқа мамалакатлар миллий даромадларини ўсиб бориши, хорижий истеъмолчилар талабини кўпайишига ва хорижга мол етказиб беришни кенгайтиришга олиб келади. Натижада эса, жами талаб хажми усади. Валюта курсларини ўзгариши экспорт ва импортни тартибга солиб туради: миллий валюта курсини пасайиши экспортни раьбатлантиради ва импортнинг нафлилигини камайтиради. Унинг кўтарилиши эса, экспорт ва импортга тескари таъсир кўрсатади.
Шундай қилиб, нархлар даражасидаги ўзгаришлар фоиз ставкаси, бойлик ва импорт харидлари самарасига олиб келиб жами талаб эгри чизиги кўринишини белгиласа, нархларга боғлиқ бўлмаган омиллар жами талаб эгри чизигининг ўзини у ёки бу томонга сурилишига сабаб бўлади. Давлат уз харажатларини ўзгартириш ёки бошқа харажатларга билвосита таъсир этиб, жами талабни ва у орқали бутун макроиқтисодий вазиятни тартибга солиб туриши мумкин.

Савол ва топшириклар.



  1. Талаб деб нимага айтилади?

  2. Таклиф тушунчасини тушунтиринг?

  3. Талаб эгри чизиги ва унга таъсир этувчи омилларни сананг?

  4. Талабнинг нархларга боғлиқ бўлмаган омилларини сананг?

5. Талаб ва таклиф тушунчаси
6. Талаб эгри чизиги ва унга таъсир этувчи омиллар
7. Талабнинг нархларга боғлиқ бўлмаган омиллари.
8. Махсулотнинг нархига қандай омиллар таъсир қилади:
9. Узбекистон Республикасида валюта сиёсатининг афзалликлари.
10. Асосий макроиқтисодий кўрсаткичларини санаб беринг.

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling