Корхона маҳсулотларига нархни шакилланиши


Download 35.96 Kb.
bet4/6
Sana18.06.2023
Hajmi35.96 Kb.
#1562823
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
СИМ М8 Word (8)

9.2. Корхонанинг нарх сиёсати
Корхонанинг нарх сиёсати – бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида нархларни эркинлаштириш ва миллий бозор нархларини жаҳон бозори нархларига яқинлаштиришга қаратилади.
Нархларни эркинлаштириш-иқтисодий ислоҳотларнинг энг асосий йўналишларидан бири бўлиб, ислоҳотларнинг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари кўп жиҳатдан шу муаммонинг ҳал этилишига боғлиқ бўлади. Нархларни эркинлаштириш хом ашё билан маҳсулот айрим турларининг нархлари, нарх билан аҳоли ва корхоналар даромадлари ўртасида мутаносибликка эришишга қандай ёндашилиши билан фарқланади. Шу ёндашувларга асосланиб, нархлар қуйидаги йўллар билан эркинлаштирилади:

  • нархларни бирданига ёки «эсанкиратадиган» тарзда қўйиб юбориш;

  • нархлар ўсишини сунъий равишда тўхтатиб қўйиш;

  • нархни давлат томонидан бошқариш ва назорат қилишни маълум даражада сақлаб қолиш.



9.3. Нархни шакилланиш стратегияси ва усуллари
1.Нархлар вазифасини белгилашда Корхона тижорат ишида нархни қандай ролга тайинлаши тўғрисидаги қоидага асосланиш керак. Амалда турли хил нархлаш стратегиялари мавжуд.
Юқори нархлар стратегияси ишлаб чиқариш харажатларидан анча юқори бўлган нархда дастлабки сотишни таъминлайди ва ундан кейин пастроқ нарх келади. Бу патентлар билан ҳимояланган янги маҳсулотларга нисбатан қўлланилади. Стратегия ҳозирги талабнинг юқори даражаси шароитида мумкин.
Кам нархлар стратегияси. Биринчидан, минимал нарх максимал даражада мижозларни жалб қилиш ва бозорни забт этиш учун белгиланади, шу билан бирга Корхона ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва харажатларни камайтиришга интилади.
Бозор ёки соҳа раҳбарига эргашиш стратегияси. Нарх асосий рақобатчи ёки соҳадаги этакчи Корхона томонидан таклиф қилинган нарх асосида белгиланади.
Дифференциатсияланган нархлар стратегияси нархларни ҳар хил чегирмалар ва турли бозорлар учун ўртача нарх даражасига бериладиган имтиёзлар билан бирлаштиришда намоён бўлади.

Download 35.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling