Имтиёзли нарх стратегияси.Корхона манфаатдор бўлган мижозлар билан ишлашга қаратилган.
Нуфузли нархлаш стратегияси ноёб хусусиятларга эга юқори сифатли маҳсулотларга юқори нархларни белгилашга асосланган.
Рақобатчининг нархларини таҳлил қилишда асосий эътибор у таклиф қиладиган чегирма тизимига қаратилиши керак. Жаҳон амалиётида нархдан ҳар хил чегирмалар қўлланилади:
• нақд пул олишда чегирмалар;
- харид ҳажми, серия бўйича прогрессив чегирмалар;
- экспорт учун товарларни сотишда экспорт чегирмаси ва бошқалар.
Нархни белгилашда улар қуйидаги фикрларга асосланади:
жуда паст нарх - даромад олишнинг мумкин эмаслиги,
Минимал нарх - харажатлар даражасида белгиланиши мумкин;
Ўртача нарх - рақобатчилар товарлари нархлари асосида белгиланади;
Максимал нарх - агар маҳсулот ўзига хос хусусият ва фазилатларга эга бўлса.
9.4. Тармоқда нархнинг шакилланиши
1) Ишлаб чиқариш ҳаражатлари. У қанчалик кам бўлса нарх шунчалик
паст бўлади ва аксинча. Товарнинг ишлаб чиқариш харажатлари устига ишлаб чиқарувчининг фойдасини қўйиб сотилиши, яъни ишлаб чиқарувчи таклиф қилган нархда сотилиши унга қилган ҳаражатларни (моддий ва меҳнат харажатларини) жамият томонидан тан олинганлигини билдиради.
2) Товарнинг нафлилиги, яъни унинг истеъмолчиларга фойдалилик даражаси. Уларнинг эҳтиёжларини қондирилиш даражаси, юқори бўлса истеъмолчи юқори нарх тўлашга рози бўлади.
3) Талаб ва таклифнинг нисбати, яъни бирор бир товарга талаб катта бўлсаю, у товарнинг таклифи кам бўлса нарх юқори бўлади ва аксинча.
4) Рақобат, у таклиф орқали нархга таъсир қилади. Агар рақобатчилар кўп бўлса нарх пасаяди, агар оз бўлса, ўзаро тил бириктириб олсалар, нарх баланд бўладиДемак, такомиллашган бозор шароитида ишлаб чиқарувчи бозор нархига таъсир кўрсата олмас экан, яъни нарх даражаси субъектнинг онг савияси, иродасига боғлиқ бўлмаган ҳолда бозор томонидан шаклланади. Бу ерда ишлаб чиқарувчи фойдасини нархни ўзгартириш ҳисобига эмас, балки ялпи даромад билан ялпи ишлаб чиқариш харажатлари ўртасидаги фарқни кўпайтириш ҳисобига олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |