Корхонанинг айланма маблағлари (2 соат)
Download 34.7 Kb.
|
korxonaning aylanma mablaglari
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч иборалар
- Назорат учун саволлар
Кам= Рс : Қам .
Бу ерда; Кам - айланма маблағларнинг айланувчанлик коэффициенти, айланмалар; Рс - сотилган маҳсулот ҳажми, сўм; Қам - айланма маблағларнинг ўртача қолдиғи, сўм. Айланувчанлик коэффициенти маълум давр (йил, чорак) мобайнида корхона айланма маблағларининг доиравий айланишлари сонини ифодалайди ёки 1 сўм айланма маблағлар ҳисобига тўғри келадиган сотилган маҳсулот ҳажмини кўрсатади. Формуладан кўриниб турибдики, айланма маблағлар миқдорининг кўпайиши 1 сўм айланма маблағлар ҳисобига маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ўсишига олиб келади. Айланма маблағлар бандлиги коэффициентининг катталиги айланувчанлик коэффициентига тескари миқдордир. У 1 сўм сотилган маҳсулотга сарфланган айланма маблағлар миқдорини тавсифлайди, яъни: Кб= Қам : Рс . Бу ерда: Кб - айланма маблағларнинг бандлиги коэффициенти. Бир айланиш давомийлиги кун ҳисобида - даврдаги кунлар сонини айланувчанлик коэффициентига бўлиш билан топилади: Ад = Дк : Кам Бу ерда: Дк - даврдаги кунлар сони (360, 90). Айланма маблағларнинг айланиш муддати қанча км ёки сотилган маҳсулотнинг ўша ҳажмда айланишлар сони қанча кўп бўлса, айланма маблағлар шунча кам талаб қилинади. Ва аксинча айланма маблағлар қанча тез айланса, улар шунча самарали фойдаланилади. Мисол. Корхонада 2009 йилда сотилган маҳсулот ҳажми 600 млн. сўмни ташкил этди, 2010 йилда эса 612 млн. сўмни ташкил этди, айланма маблағларнинг ўртача йиллик қолдиғи мос равишда 120 млн. сўм ва 110,5 млн. сўм; айланма маблағларнинг айланувчанлик коэффициенти 2009 йилда: 600 : 120 =5 ва 2010 йилда - 5,54 ни ташкил этди. Бир айланиш давомийлиги: 360:5=72 кун ва 360:5,54=65 кун демакдир. Айланма маблағларнинг юкланиш коэффициенти: 120:600 = 0,2 сўм ва 110,5:612 =0,18 сўм. Айланма маблағлар айланувчанлигининг тезлашиши самараси улардан фойдаланишнинг яхшилангани туфайли уларга бўлган талабнинг камайишида, уларнинг бўшатилишда намоён бўлади. Айланма маблағлар айланувчанлигининг тезлашиши ҳозирги шароитда корхоналарнинг бирламчи вазифаси ҳисобланади ва қуйидаги йўллар билан эришилади: ишлаб чиқариш заҳираларини тузиш босқичида иқтисодий асосланган заҳира нормаларини жорий этиш; хом ашё, ярим тайёр маҳсулотлар, бутловчи қисмлар таъминотчиларнинг истеъмолчиларга яқинлашуви; моддий-техник таъминотнинг омбор тизимини, шунингдек материаллар ва ускуналар улгуржи савдосини кенгайтириш; омборлардаги ишларнинг комплекс механизацияси ва автоматизацияси. Муомала босқичида эса маҳсулот истеъмолчиларини уни ишлаб чиқарувчиларга яқинлаштириш; ҳисоб-китоб тизимини мукаммаллаштириш; бевосита алоқалар бўйича буюртмаларини бажариш, тежалган материаллардан маҳсулот тайёрлаш натижасида сотилган маҳсулот ҳажмини ошириш; тузилган битимларга мувофиқ жўнатилган маҳсулотларни партиялар, ассортиментлар, транзит нормаси бўйича танлаш. Таянч иборалар: айланма фондлар, айланма маблағлар, айланма маблағлар айланиш коэффициенти, айланма маблағларнинг юкланиш коэффициенти, норма, норматив. Назорат учун саволлар: 1. Айланма маблағларнинг айланма фондлардан фарқи нимада? 2. Муомала фондларининг таркибини ёритинг. 3. Айланма фондлар қайси элементлардан иборат? 4. Айланма маблағлардан самарали фойдаланиш даражалари қайси кўрсаткичлар билан ифодаланади? 5. Корхоналарда айланма маблағлардан самарали фойдаланишда қандай йўлардан фойдаланилади? Download 34.7 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling