Корхонанинг айланма маблағлари (2 соат)


Download 34.7 Kb.
bet1/4
Sana20.12.2022
Hajmi34.7 Kb.
#1040125
  1   2   3   4
Bog'liq
korxonaning aylanma mablaglari

Корхонанинг айланма маблағлари

(2 соат)


Режа:
4.1. Айланма фондлар тавсифи ва таркиби.
4.2. Айланма фондларнинг айланиш босқичлари.
4.3. Айланма фондлардан фойдаланиш кўрсаткичлари.


4.1. Айланма фондлар тавсифи ва тартиби
Маълумки, ишлаб чиқариш воситалари (яъни меҳнат предметлари ва меҳнат воситалари) такрор ишлаб чиқариш жараёнида тутган ўрнига ва айрим хусусиятларига қараб асосий ва айланма фондларга ажратилади.
Айланма активлар ҳам корхона мулки ҳисобланиб, улар айланма фондлар ва муомала фондларининг пул шаклидаги йиғиндисини ифодалайди.
Узлуксиз ишлаб чиқариш жараёнини таъминлаш учун асосий ишлаб чиқариш фондлари билан бир қаторда меҳнат предметлари (моддий ресурслар) зарур бўлади. Меҳнат предметлари меҳнат воситалари билан биргаликда меҳнат маҳсулотини, унинг истеъмол қийматини яратишда ва қийматнинг шаклланишида қатнашади.
Меҳнат предметлари ишлаб чиқаришнинг бир циклидагина қатнашади ва ўзининг натурал шаклини ўзгартиради, қийматини тўлиқ янгидан яратилган маҳсулотга ўтказади.
Меҳнат предметлари тўлиқ, меҳнат воситаларининг айримлари (хизмат муддати ва қийматига кўра) айланма фонд таркибига киради.
Ишлаб чиқариш корхоналарининг айланма фондлари ишлаб чиқариш ва муомала доирасига ажратилган бўлиб, шунга мувофиқ улар муомала ва айланма ишлаб чиқариш фондларини ҳосил қилади. Биринчисига сотиш учун мўлжалланган тайёр маҳсулотлар, корхона кассасидаги ва унинг тижорат банкидаги счётида сақланаётган пул маблағи ҳамда ҳисоб-китоблардаги маблағлар киради. Иккинчисига эса ишлаб чиқариш заҳиралари, тугалланмаган ишлаб чиқариш ва корхона ўзи тайёрлаган ярим тайёр маҳсулотлар, келгуси давр харажатлари ва бошқалар киради.
Айланма ишлаб чиқариш ва муомала фондлари такрор ишлаб чиқаришнинг узлуксиз бўлишлигини таъминлайди. Уларнинг миқдори ва таркиби нафақат ишлаб чиқаришнинг эҳтиёжи, шу билан биргаликда муомала эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Ишлаб чиқариш ва муомала фондлари заҳираларини шакллантириш учун мўлжалланган пул маблағлари корхонанинг айланма маблағи дейилади.
Айланма ишлаб чиқариш фондлари  бир ишлаб чиқариш цикли давомида сарфланади ҳамда натурал шаклини ўзгартириб, ўз қийматини тўлиғича тайёр мащсулот таннархига ўтказади.
Корхонанинг айланма ишлаб чиқариш фондлари уч қисмдан иборат:
- ишлаб чиқариш заҳиралари;
- тугалланмаган ишлаб чиқариш ва ўзи тайёрлаган ярим тайёр маҳсулотлар;
- келгуси давр харажатлари.
Ишлаб чиқариш заҳиралари - бу ишлаб чиқариш жараёнига киритиш учун тайёрланган меҳнат предметларидир. Улар хом ашё, асосий ва ёрдамчи материаллар, ёнилғи, сотиб олинган ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи қисмлар, идиш ва идиш материаллари, асосий фондларни жорий таъмирлаш учун эҳтиёт қисмлардан иборат.
Тугалланмаган ишлаб чиқариш ва ўзи тайёрлаган ярим тайёр маҳсулотлар - бу ишлаб чиқариш жараёнига кирган меҳнат предметлари: материаллар, деталлар, ишлов ёки йиғиш жараёнидаги буюмлар, шунингдек корхонанинг бир цехида охиргача ишлаб чиқарилмаган ва кейинчалик шу корхонанинг бошқа цехларида ишланиши лозим бўлган ярим тайёр маҳсулотлар.
Келгуси давр харажатлари - бу айланма фондларнинг номоддий элементлари бўлиб, улар жорий даврда амалга оширилган, лекин келгуси давр маҳсулотига тааллуқли бўлган янги маҳсулотни тайёрлаш ва ўрганиш харажатларини ўз ичига олади (масалан, янги турдаги маҳсулотларнинг технологиясини яратиш ва ишлаб чиқиш харажатлари ва бошқалар).
Муомала фондлари корхонанинг тайёр маҳсулот заҳирасини яратиш учун мўлжалланган пул маблағлари, шунингдек, чек ва векселлар, акциядорларнинг қарзлари, турли хил дебиторлик қарзлари, банк ва кассаларнинг ҳисоб рақамларидаги маблағлардан иборат былади.
Айланма ишлаб чиқариш ва муомала фондлари корхонанинг айланма маблағлари (капитали)ни ташкил қилади.
Айланма маблағлар тузилмасининг иқтисодиёт тармоқлари бўйича фарқланишини қуйидаги жадвал орқали билиб олиш мумкин (4.1-жадвал).
4.1-жадвал

Download 34.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling